Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳолат Жиззахда содир бўлган. Видеода овчилар ноёб қушни қармоқ ёрдамида овлаганини кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, фуқаронинг бу иши навбатда турганларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган. Аммо, у ИИБ ходимларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, жамоат тартибини бузган.
Бунга Афғонистон темир йўл бошқармаси келишилган мажбуриятларини ўз вақтида амалга ошира олмаётганлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Афғонистон томони техник ишлар бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли "Ўзбекистон темир йўллари" 1 февралдан Афғонистонга юк ташишни тўхтатди.
Улар пулларни талон-торож қилиш, фирибгарлик, порахўрлик ва бошқа жиноятларни содир этишган. 2022 йил давомида республика бўйича жами 2 965 та жиноят иши бўйича 3 116 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади. Президент иштирокидаги йиғилишда йўлларда автобуслар ҳаракати учун инфратузилма масаласига тўхталиб ўтилди.
Барча кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан мамлакатга олиб кирилган. Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ЙПХ масканида Cobalt автомашинаси тўхтатилиб, текширилганда автомашина ҳайдовчиси ва унда йўловчи сифатида кетаётган, фуқаро 10 864 дона «Регапен» ҳамда 1 995 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрига олиб кетаётганлиги аниқланди.
Энди маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар розилигига қараб берилади. Президент соҳада янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.
Улар овқатдан заҳарланиш ботулизм бўйича касалланган. Жорий йилнинг 6 январь куни Қўшрабод туманида овқатдан заҳарланиш ботулизм бўйича 5 нафар киши касалланган.
Илгари Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан бор-йўғи 5 кун бўлиши мумкин эди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида "Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида"ги битимга ўзгартириш киритилиб, Ўзбекистон фуқароларининг ушбу давлатга кириши, бўлиши ва чиқиб кетиши тартиби ўзгарди.
Фойдаланувчилар шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни электрон тарзда харид қилишлари мумкин. UzBus мобил илова орқали фойдаланувчилар "Тошкент" автовокзалидан амалга оширилаётган шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни электрон тарзда харид қилишлари мумкин, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Марказий сайлов комиссияси собиқ ҳокимни сенат аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.
Марказий сайлов комиссияси собиқ ҳокимни сенат аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.
Тошкент туманидаги масжид имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилиб, 3 суткага қамалди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовнинг вояга етмаган қизларга таҳдид қилгани ва уятсиз сўзлар билан ҳақоратлагани акс этган аудиоёзувлар тарқалган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини "сохта СЭС" ходимларидан огоҳлантирди. Тошкентнинг Миробод туманидаги "Мовароуннаҳр" маҳалласи аҳолисига ўзларини "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими ходимлари (СЭС)” дея таништириб, турли ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган шахслар аниқланди.
"Машҳурлик"ка эришмоқчи бўлган ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган. Ижтимоий тармоқларда Cobalt автомашинасини бошқарган ҳайдовчи йўлнинг қатнов қисмида "дрифт" қилиб йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
“Sergek” камералари вилоятнинг 13 та участкасида 25 та аппарат-дастурий тизимда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини аниқламоқда. Наманганда жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг “Sergek” интеллектуал тизими жорий этилди.
Парвозлар ҳафтада икки марта – сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Uzbekistan Airways жорий йил 28 мартдан бошлаб Тошкент–Милан–Тошкент ва 31 мартдан Тошкент–Париж–Тошкент йўналишида авиақатновларни амалга оширишни бошлайди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airways матбуот хизмати.
Аниқланишича, болалар кемирувчиларга қарши дори воситасини ошхона ва битта хонага сепишган. Сепиш вақти ва сепганидан сўнг хоналарда ўткир ҳид сезилган.
Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп Коста-Рикадан ананас импорт қилган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонга 1,1 минг тонна ананас импорт қилинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қуйи Сургил” газконденсат конида 4323-3873 метр оралиғига фильтр ўрнатилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Раҳмонов тегишли қарор имзолади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси Умаров Анвар Хуснутдинович лавозимидан озод этилди.
Чегирма авиакомпаниянинг 31 йиллиги муносабати билан тақдим қилинмоқда. Uzbekistan Airways авиакомпанияси ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 28 январь куни харид қилинган барча авиачипталарга 30 фоизлик чегирма эълон қилади.
Ушбу енгиллик исталган транспорт орқали (самолёт, поезд, автомобил, автобус ва ҳк) чегарани кесиб ўтишда амал қилади. Илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи давомида 2006 йил 3 октябрда имзоланган Ўзбекистон Ҳукумати билан Қирғизистон Ҳукумати ўртасида имзоланган фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома ҳам алмашинилди.
Telegram канал администраторлари орасида бошқа ташкилот вакиллари ҳам борлиги айтилмоқда. Жорий йилнинг 27 январь куни Human.uz сайти директори Хуршид Далиев ва сайтнинг бош муҳаррири Муслим Мирзажонов Kompromatuzb аноним Telegram каналини юритганликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Ўзгартиришлар Савдо-саноат палатасига аъзо бўлишни режалаштираётган тадбиркорлик субъектлари ва қимматбаҳо металлар билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга таъсир қилади. Norma.uz маълумотларига кўра, жорий йил 1 февралдан бошлаб қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар назарда тутилган: Aдвокатларнинг ордерлари электрон шаклга ўтади Aдвокат тузилмалари муайян ишни юритиш учун анъанавий шаклдаги буйруқ мақомига тенглаштирилган QR кодли “Электрон адвокат буйруғи” чиқаради.
Россиянинг "Татнефт" компанияси заводни мавжуд барча кредит мажбуриятлари ва қарздорликларни ўз зиммасига олган ҳолда $80,0 млнга сотиб олган. 2022 йилнинг 1-2 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Россия бизнес форуми доирасида олиб борилган музокаралар натижасига кўра Россиянинг “Татнефт” компанияси билан “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖнинг 100 фоиз улушини мавжуд барча кредит мажбуриятлари ва қарздорликларни ўз зиммасига олган ҳолда, келгусида корхонада янги турдаги резинотехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш шарти билан 80,0 млн АҚШ долларига сотиб олиниши юзасидан келишувга эришилди, дея хабар бермоқда Ўзкимёсаноат АЖ матбуот хизмати.
23 нафар шахс 14 ёшга етмаганларнинг номусига теккан. 250 нафарга яқин киши эса 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилгани учун жазога тортилган.
Тошкент шаҳар ИИББ 2022 йилда содир бўлган ЙТҲлар, қоидабузарликлар ва ЙТҲ туфайли вафот этганлар ҳақида маълумот берди. Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, 2022 йилнинг 12 ойи мобайнида пойтахтда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Видеода улар аёлларнинг кўчага маҳрамсиз чиқмаслиги, кўчага чиққанда ҳижобда чиқиш кераклигини айтишган. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг январь ойида ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган Х.Д.
Қайд этилишича, емирилиш оқибатини бартараф этиш жараёнлари бошланди. Намангандан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғининг емирилиши оқибатини бартараф этиш жараёнлари бошланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.