Тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари жарималар келаётганлигини айтиб видео мурожаат қилишди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ муносабат билдирди.
MAN A22 CNG русумли автобуслар 5 та йўналиш бўйича ҳаракатланади. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ янги сотиб олган 16 та автобуслар пойтахтда ҳаркатланишни бошлади.
ДХХ қплбаки пулларни муомалага киритмоқчи бўлган жиноий гуруҳни фош қилди. ДХХ катта миқдордаги қалбаки пулларни муомалага киритаётган гуруҳни қўлга олди.
Boeing-737 бортида ўриндиқлар етарли эмаслиги сабабли қолган 60 нафар йўловчи кейинги UT808 рейсларида жўнатилади. Москва—Бухоро—Москва йўналиши бўйича Utair UT807/808 рейсидаги самолётни техник сабабларга кўра Boeing-767 дан Boeing-737 га алмаштирилди.
Global Firepower рейтингида Ўзбекистон барча қўшни давлатлар – Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Aфғонистон ва Тожикистонни ортда қолдирди. Global Firepower таҳлилий маркази томонидан тузилган дунёнинг энг қудратли армиялари рейтингида Ўзбекистон Қуролли Кучлари 145 та армия орасида 62-ўринни эгаллади.
У ноқонуний равишда табиий газ тармоғига уланиб, 7 та сув иситиш қозони ва 1 та ОПСК сўрғичидан фойдаланиб келаётгани аниқланди. Жомбой тумани Гулистон маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.Х.
Улар жамоатчилик ёрдами билан Андижон вилоятининг чегара ҳудудларидан бирида қўлга олинган. Жорий йилнинг 4 январь куни Жиззахдаги манзил-колониядан 2 нафар маҳкум қочиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур дорининг таркибида кучли таъсир этувчи модда борлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг хабарига кўра, кучли таъсир қилувчи дори савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинган.
Депутат аёлларнинг иш кунини бир соат кеч бошлаб, бир соат эрта тугатиш таклифи билан чиқди. Халқ таълими вазирлиги томонидан фарзанди МТТга бораётган бюджет ташкилотида ишлайдиган аёлларнинг иш ҳаққи камайтирилмаган ҳолда иш вақтини қисқартириш белгиланди.
47 ёшли эркак қизчага “дом”ларнинг биридаги подъездда тегажоғлик қилган. Cуд эркакка жазо тайинлади.
Республика энергетика тизимини яқинлашиб келаётган аномал совуқ об-ҳавога тайёрлаш чора-тадбирлари белгиланди. Энергетика вазири раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида энергетика тизимини яқинлашиб келаётган совуқ об-ҳавога тайёрлаш бўйича барча зарур чораларни кўриш топширилди.
9 январгача харид қилинган чипталар тегишли муддатга алмаштириб берилади. 50 фоиз чегирма муддати ҳам узайтирилди.
3-синф ўқувчиларининг ота-оналарига нисбатан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларида тарқалган ёш болалар Gentra'нинг олд қисмини ёқиб юборишганлиги тасвирланган видеохабар тарқалди.
Афғонистонда содир бўлган ер силкиниши Ўзбекистонда сезилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун, 5 январь куни Тошкент вақти билан 19:25 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.
Ушбу ҳолат Термиз шаҳар эски «Юбилейный» бозор ҳудудида ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланувчи шахсларни савдо марказига кўчириш ишлари амалга оширилаётганда содир бўлган. Жорий йилнинг 4 январь куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар эски «Юбилейный» бозор ҳудудида ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланувчи шахсларни шаҳар ҳокимининг қарори билан «Яшил дунё» савдо марказига кўчириш ишлари амалга оширилаётганда, бир гуруҳ сотувчилар норозилик билдириб, ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатишган ва жамоат тартибини бузишган, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шохрух Ғиёсов.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази муносабат билдирди. Умра зиёратини адо этиб келган аёлни кутиб олишда унинг қадами остига шолчалар, кийимлар тўшалгани, ёш болани зиёратчининг оёғи остига бостирилиши акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Маҳкумлардан бири соғлиғига кўра ўзи жойлаштирилган тиббиёт муассасасидан қочиб кетган. Манзил-колониядан 2 нафар маҳкумнинг қочиб кетганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 2 январь куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани экология бўлими давлат инспекторларига тумандаги A.Икромов ЦИУ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги раҳбари томонидан ҳудудда ноқонуний ов қилиш ҳолатлари кузатилаётганлиги ва ушбу овчиларга нисбатан қонуний чора кўришлик ҳақида сўраб мурожаат қилинган.
Давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабарига кўра, Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб белгиланди.
Вилоят ССБ мазкур доридан 2 нафар бола вафот этгани ҳақидаги хабарни рад этди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида “Док-1 Макс” дори воситасини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.
Энг қиммат рақам 348 миллион сўм бўлди. 2022 йилда республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди.
Шайхонтоҳур туманидаги бир қатор маҳаллаларда газ таъминоти тўхтатилади. Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги хабарига кўра, Ибн Сино мавзеси Белтепа кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурида носозлик юзага келгани боис, 2023 йил 5 январь соат 10:00 дан 19:00 га қадар Шайхонтоҳур туманининг бир неча маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади. — Белтепа кўчасидаги 23 та кўп қаватли уй; — Ибн Сино мавзесидаги 13 та кўп қаватли уй; — Жарариқ мавзесидаги 21 та кўп қаватли уй; — Мингтепа кўчасидаги 4 та кўп қаватли уй; — “Янги Жарариқ” маҳалласидаги 900 та хонадон; — Оқибат кўчасидаги 150 та хонадон; — Уйғун кўчасидаги 150 та хонадон; — Ипакчилик маҳалласидаги 140 та хонадон.
Ҳоким ўринбосари ва бозор раҳбари Қамаши туманида жойлашган деҳқон бозори атрофига экскаватор машинаси ёрдамида бетон ариқ ўрнатиш ишларини олиб бораётган бўлган. Қашқадарё вилояти Қамаши туманида бозор кўчирилиши ортидан фуқаролар ва ИИО ходимлари ўртасида можаро келиб чиққани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Гиёҳвандлик воситалари номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган. ДХХ ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бормоқда.
Аввалроқ, довон автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилганди. Маълум қилинишича, йўлларда қолиб кетган фуқаролар учун исиниш масканлари ташкил этилган.
У байрамга йиғилган одамларни ўзига қаратиш мақсадида автомашинасида "дрифт" қилган. 2022 йилнинг 31 декабрь кунидан 2023 йил 1 январь кунига ўтар кечаси соат тахминан 01:00 атрофида Самарқанд шаҳри Х.А.Вали кўчасида қора рангли Mercedes Benz 270 автомашинаси ҳайдовчиси Р.К байрамга йиғилган одамларни ўзига қаратиш мақсадида автомашинасида "дрифт" бажариб, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузган.
Унинг айтишича, унинг фикрлари нотўғри талқин қилинмоқда. Бу фанлар жуда мураккаблаштириб юборилган.
Аввалоқ, Журналистика университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа мактабларда физика ва кимиё фанлари жуда чуқурлаштириб ўргатилиши сабаб бу фанларни олиб ташлаш ҳақида таклиф билдирганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова мактабларда физива ва кимиё фанларини олиб ташлаш ҳақидаги таклифга муносабат билдирди. Унинг ёзишича, мактаб — ҳар қандай соҳа ва йўналишда инсонга билим пойдевори бўлиб хизмат қиладиган маскан саналади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси “Жанубий Тандирча” конига ташриф буюриб, кучайтиргич-компрессор станцияси қурилиши билан танишди. Аввал маълум қилинганидек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда табиий газ ва суюқ углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни ошириш бўйича кўплаб инвестиция лойиҳалари ва чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, 1-4-синфлар адабиётларида рангли шрифтни белгилаш, чизилган шрифтлар, кўп устунли териш қўлланилмайди. Тегишли регламент тасдиқланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.