Тошкент вилоятида “Махсустранс” машинаси чиқиндини канал атрофига тўкиб кетди

Чиқиндиларни йиғувчи корхона “КамАЗ”и тўплаган чиқиндиларни белгиланмаган жойга тўккани учун жаримага тортилди. Тошкент вилояти Зангиота туманидан оқиб ўтувчи “Бўзсув” канали атрофидаги белгиланмаган ҳудудларга чиқинди ташлаган эркак жаримага тортилди.

Тошкентга олиб кирилаётган 1 ярим тоннадан зиёд яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Самарқандлик шахслар истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини автомобиль юкхонасида олиб киришга уринган. Жорий йилнинг 1 август куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ва тегишли ташкилот ходимлари томонидан Булунғур туманида жойлашган "Юқори нуқта" ЙПХ масканида Isuzu русумли автотранспорт воситаси тўхтатилган.

Ўзбекистонда 5,5 йил ичида 40 нафарга яқин эркак кўпхотинлик учун жазоланди — видео

Олий суд иккинчи ёки учинчи хотин олиб, яшагани учун судланган фуқаролар ҳақида маълумот берди. Ўзбекистонда 2018−2022 йилларда Жиноят кодексининг 126-моддаси (кўп хотинли бўлиш) бўйича 34 нафар эркак судланган.

Фарғонада такси ҳайдовчиси машинасининг ойналарини синдирган эркакка жиноят иши қўзғатилди — видео

Эркак узр сўраб чиқди. Ҳодиса жойида бўлган ИИБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари $2000 пора билан ушланди

У умумий овқатланиш шохобчасининг ёпиб қўйилган ҳисоб-рақамини очиб берганлиги эвазига тадбиркордан пора талаб қилган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ж.М.

Тошкент вилоятида ходимлар иш куни узайганидан норози бўлиб, йўлни тўсиб қўйди — видео

Ишчи қизлар корхона иш режимининг 5 иш кунидан 6 иш кунига ўтказилиш таклифидан норози бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир гуруҳ ходимлар иш фаолиятидан норози бўлиб, А-373 йўналишининг Ангрен шаҳар ҳудудидаги йўлни тўсиб қўйганлиги акс этган видео тарқалган эди.

Туркияда ноқонуний миграцияга қарши "махсус рейд" ўтказилмоқда

Туркиядаги Ўзбекистон фуқароларидан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этиш сўралади. Ҳозирги кунда Туркия полицияси томонидан ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида йирик шаҳарлар ва жамоат жойларида "махсус рейдлар" давом эттирилмоқда.

Самарқандда бир нафар абитуриент имтиҳондан четлаштирилди — видео

У тест топшириқлари китобининг варағини йиртиб, олиб чиқиб кетган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тест китобидаги саволлар акс этган суратлар тарқалган эди.

Тижорат банкларида доллар курси илк бор 11 715 сўмга етди

Республика тижорат банкларида АҚШ валютасини сотиш ва сотиб олиш курслари яна ошди. Бугун, 2 август куни тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 11 680 - 11 715 сўм, сотиб олиш курси 11 575 - 11 640 сўм ташкил қилмоқда.

Қашқадарёда эркак аёлнинг сочидан тортиб судради ва каналга итариб юборди — видео

Тунги базмдан қайтаётган аёл эркак унга зўрлик ишлатмоқчи бўлганини айтмоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда номаълум эркак аёлни уриб, сочларидан тортиб, кичик каналга итариб юборганлиги акс этган видео тарқалган эди.

Фарғонада эркак Yandex ҳайдовчиси телефонга жавоб бермагани учун машинасининг ойналарини синдириб ташлади — видео

Вилоят ИИБ воқеа тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир эркак бошқа бир фуқаро билан жанжаллашиб, автомобили ойнасини синдириб юбораётгани акс этган видео тарқалди.

Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлиси 4 август куни чақирилади

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига, айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунлар, шунингдек, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, адвокатлик ва волонтёрлик фаолияти тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади. Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг 4 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи пора билан ушланди

У қабул комиссиясининг котиби бўлиб, ўқишга киришда ёрдам учун 5000 доллар талаб қилган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи ушланди.

Абдуқодир Мўминов журналистик суриштирув жараёнда яширин камералардан фойдаланганини тан олди

Судланувчи Мўминов яширин камералар ва "диктофон"лардан нима учун фойдаланганини судда айтди. Бугун, 1 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида фирибгарлик, товламачилик ва яна ЖКнинг бир нечта моддалари билан айбланаётган блогер Абдуқодир Мўминовга оид навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Жиззахда чиқиндиларни сувга ташлаган 21 киши жавобгарликка тортилди

Табиатни ифлослантирган шахсларга қарийб 34 млн сўм миқдорда жарима қўлланилган. Жиззах вилояти Экология бошқармасига Зомин туманида чиқиндиларни сувга ташлаш билан боғлиқ ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушган.

Япония Ўзбекистондан меҳнат муҳожирларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди

Ўзбекистон фуқаролари Япония компанияларига қишлоқ хўжалиги, таъмирлаш ва қурилиш, шунингдек, кексаларга ғамхўрлик қилиш соҳаларида ишга олинади. Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Япониянинг Glosal Partner Cooperative, Reigi Sahou ва Muroo компаниялари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар берди "Дунё" ахборот агентлиги.  Япония компаниялари Ўзбекистон фуқароларини меҳмонхона бизнеси, беморлар ва қарияларга ғамхўрлик қилиш, турар-жой ва нотурар биноларни таъмирлаш, қурилиш, автомобилларни таъмирлаш, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ишга жойлаштиришга тайёрлигини билдирди.

Энергетика вазирлиги метан "заправка"ларда навбат кўпайиб кетганига изоҳ берди — видео

Наманганда газ қуйиш шохобчаларида ёзда ҳам навбатлар кўпайиб кетгани акс этган видео тарқалди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Наманганда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида навбатлар кўпайиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Тошкентда ОТМга кириш тести кунлари соат эрталабки 5 дан автобус қатнови йўлга қўйилади — рўйхат

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жой яқинида қайси жамоат транспорти йўналишлари ҳаракатланишини маълум қилди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 1 авгут кунидан 13 август кунига қадар 2023-2024 ўқув йили учун Тошкент шаҳридаги бир нечта манзилларда тест синовлари ўтказилиши муносабати билан ушбу манзиллар орқали ҳаракатланувчи шаҳар жамоат транспорти йўналишларининг ҳаракати соат 05:00 дан ташкил этилади.

Эндиликда HUMO ва UZCARD карталаридан битта банкоматда пул ечиш мумкин

Ўзбекистонда HUMO ва UZCARD интеграцияси мувафаққиятли якунланди. Аввалроқ, Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга ошириш учун қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолагани, унга кўра, HUMO ва UZCARD тўлов тизимларининг ўзаро интеграцияси бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон 14 давлатга 3 миллион долларлик тарвуз экспорт қилди

Экспортнинг 60 фоиздан ортиғи Қирғизистон ва Қозоғистонга тўғри келади. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 14 та давлатга қиймати 3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 6,5 минг тонна тарвуз экспорт қилган.

Расул Кушербаев ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишга қарор қилди

Кушербаев ўз ихтиёрига кўра ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишни сўраб ариза ёзди. Собиқ депутат, табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишни сўраб Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовга ариза ёзганини ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Энди мактаб ва ОТМларда ҳалоллик бўйича махсус ўқув дарслар ўтилади

Аксилкоррупция бўйича Сингапур тажрибаси асосида бир қатор келишувлар имзоланган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги шу кунларда хизмат сафари билан Сингапур давлатида бўлиб турибди.

Тошкентда "мост" дан тушиб кетган автобус ҳолати бўйича расмий изоҳ берилди — видео

Аввалроқ, тармоқларда автобуснинг йўловчилар билан кўприкдан қулаганлиги акс этган видеолар тарқалган эди. Ижтимоий тармоқларда йўловчи автобусининг "мост" дан тушиб кетганлиги акс этган видео тарқалди.

Блогер Олимжон Ҳайдаров товламачиликда айбланиб, қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Жорий йилнинг 29 июль куни Фарғона вилояти ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида блогер Олимжон Ҳайдаров товламачилик устида қўлга олинди.

Самарқандда автобус йўлини тўсган 14 нафар шахс жазоланди — видео

Вилоят ИИБ мазкур жанжалга нима сабаб бўлганини маълум қилди. Аввалроқ, Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда бир гуруҳ фуқаролар автобус йўлини тўсиб, ойнасига тош отганлиги ва ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳиндистонда эр-хотин iPhone 14 сотиб олиш учун 8 ойлик ўғлини сотиб юборди

Қашшоқликда яшаган эр ва хотин iPhone 14'да Instagram учун контент қилмоқчи бўлишган. Улар 7 ёшли қизини ҳам сотишни режалаштиришган.

Қорақалпоғистонда она четда ишлаётган эрига жаҳл қилиб, ўз фарзандини дўппослади — видео

Аёлга ҳолатни видеога олиб, эрига жўнатган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

6 ой ичида 870 нафардан ортиқ фуқаро ЙТҲ сабаб вафот этди

Жорий йилнинг олти ойида давомида 4 мингга яқин автоҳалокатлар содир этилди. Бугун, 28 июль куни Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Жаҳонгир Улуғмуродовга берилган жазо ўзгартирилиб, енгил жазо берилди

21 ёшли талаба йигитнинг иши бўйича кассация шикояти кўриб чиқилди ва унга берилган жазо озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди. Тақиқланган нашидани тарқатгани сабаб 3 йилга қамалган 21 ёшли талаба йигитга берилган жазо енгиллаштирилди.

ИИБ самарқандликларни тўйларда пул сочмасликка чақирди

Самарқанддаги тўйларда банкнотлар сочилганлиги акс этган видеолар тарқалди Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тўйларда келин-куёв ва санъаткорлар устидан миллий валюта банкнотлари сочилганлиги ва пуллар одамларнинг оёқ остида қолганлиги аск этган видеолар тарқалган эди. Ушбу ҳолат кенг жамоатчиликнинг танқид ва муҳокамаларига сабаб бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.