Жами 200 000 та автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказилади. Республикамизнинг барча ҳудудларида «Тоза ҳаво» ойлигининг биринчи босқичи давом этмоқда, унда 10 апрелдан ҳозирги кунга қадар 58 минг 822 та автомобиль экологик назоратдан ўтказилди.
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Расмий маълумотномага кўра, иқтисодиётдаги инфляцион жараёнларга фундаментал монетар омиллар таъсири босқичма-босқич камайиб бормоқда. Шу билан бирга, жорий йил 1 майдан айрим тартибга солинадиган тарифларнинг эркинлаштирилиши, умумий инфляцияга бир марталик таъсир кўрсатиши мумкин.
Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб ёзади NewTimes.kz ахборот агентлиги. Тадбиркор ўз дўконларида ишлайдиган ходимларга хоҳишига кўра 10 кунлик қўшимча таътил талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилди.
23 апрель куни Термиз шаҳрида “Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатларнинг транспорт вазирлиги раҳбарлари иштирок этишди.
Мирзо Улуғбек туманида “TOEFL” сертификати олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева 24 апрель куни АҚШнинг Юта штати Сенати раиси Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди. Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг муҳим йўналишлари хусусан, савдо-иқтисодий, меҳнат муносабатлари, гендер тенглиги соҳаларида алоқаларни ривожлантириш, парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ижтимоий тармоқларда Пайариқ туманидаги мактаб ўқувчисига жисмоний тазйиқ ўтказиб келинаётганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди.
Бу 2023 йилнинг бошига нисбатан 15,3 фоизга кўпроқдир. Олтиннинг умумий экспортдаги улуши 42 фоизга яқинлашган.
Кипрнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Кипрос Ёргаллис Ўзбекистон ТИВ вазири билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси Қозоғистонда ишлаш мақсадида келаётган ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирди. Қайд этилишича, сўнги вақтларда Қозоғистон Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўзини Элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништираётган фирибларга маълум бир пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаролик паспортларини бериш ҳолатлари кузатилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “С.” АЖ масъул шахслари “Зарбанд (1978)” мармар конининг кон ажратмаси бўйича белгиланган чегарадан ташқарида ўзбошимчалик билан жами 13,1 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олиб, табиий объектларга 5,1 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқандда маст ҳолатда бўлган турмуш ўртоғининг қўл-оёқларини арқон билан боғлаб, устига бензин сепиб, тириклайин ёқиб юборган 32 ёшли аёлга суд ҳукми ўқилди. Суд ҳужжатларида кўрсатилишича, марҳум ва қотилликда айбланган аёл ўртасида тез-тез оилавий жанжал содир бўлиб турган.
2024 йил I чоракда давлат бюджетига 40,3 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106 % ўсди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Тошкент шаҳрида 02 кодли авторақамлардан қачондан фойдаланиш мумкинлигини маълум қилди. Қайд этилишича, ушбу муддатни тахмин қилиш учун жорий код — 01 билан бошланадиган рақамларнинг мумкин бўлган максимал комбинациялар сонини ҳисобга олиш керак.
Россия 23 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтаётган Innoprom кўргазмасида водород ёқилғиси билан ишлайдиган дунёдаги биринчи ҳашаматли автомобилни тақдим этди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирида Наманганда қадимий ёдгорликларни бузиб уй қурмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Бойсунда Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёл вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда “Фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани” мазмунидаги хабарлар тарқалганди. Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади.
Сенат Раиси Танзила Нарбаева Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Девид Кемеронни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия сиёсий-дипломатик мулоқотини кенгайтириш, шунингдек, халқаро майдонда конструктив ҳамкорликни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатларни мустаҳкамлаш, парламент алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Олий Мажлис депутатлари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. Ушбу қонун лойиҳасида йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатиш белгилаб қўйилмоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган якуний аттестация фанлари спецификациялари ҳамда якуний давлат аттестацияси (оғзаки ва ёзма) топшириқлари ишлаб чиқилди. Унда умумтаълим мактаблари ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг 9- ва 11-синф ўқувчиларини тегишли фанлардан якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича зарур методик тавсия ва материаллар ўрин олган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Серра-Леоненинг мамлакатимиздаги биринчи элчиси Муҳаммад Ёнгавони қабул қилди. «Серра-Леоне Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Ёнгаво жанобларини қутлашдан ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.
«Толибон» ҳукумати Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади. Бу ҳақда «Tasnim» ахборот агентлиги хабар берди.
TRAST M.” МЧЖга қарашли Бўка туманида жойлашган АГТКШда табиий газни автомобилларга сиқилган газ сифатида сотишган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,1 % га кўпайган.
Жорий йилнинг 23-30 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Россияда тиббий туризм сезиларли даражада ривожланмоқда. Агар 2017-йилда Россия Федерациясида 300 минг чет эллик даволанган бўлса, 2022-йилда — 1,2 миллиондан ортиқ беморларнинг катта қисми Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) мамлакатларидан.
Бу ҳақда Хоразм вилояти прократураси хабар берди. Жорий йилнинг 17 апрель куни содир бўлган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024-йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди. Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда.
Тадбир арафасида, 20-апрел куни, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ҳудудида Кидс рун оммавий югуриш мусобақалари, Шимолий юриш ва ногиронлиги бўлган иштирокчилар учун оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтиб, уларда 300 дан зиёд иштирокчи қатнашди. Марафон ташкилотчилари сифатида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҳамда Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси иштирок этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.