«Ўзгидромет» Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 22-26 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Эртага – 23 апрелда куннинг иккинчи ярмида фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги ПҚ-91-сон Қарорига асосан, Миробод тумани истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида, «Юксак» ва «Қўқон» подстансияси оралиғидаги 110 кВли кабел тармоғини янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Шу мунсабати билан, Миробод туманидаги Авлиё ота кўчаси ҳамда ушбу кўчанинг Нукус ва КҲАЙ кўчалари билан кесишмалари 22 апрелдан бошлаб 10 кун муддатга ёпилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллионга етди. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш давлатимиз раҳбарининг қатъий топшириғи ва бугунги куннинг ўткир талабидир. Президент Халқ қабулхонаси айни шу топшириқ ижроси бўйича ўзига бириктирилган Жиззах вилояти туманларида иш олиб бориб, қисқа муддатда мурожаатчилар бандлиги таъминланмоқда.
Айни кунларда Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги вакилларимиз гуруҳ учрашувларини 100 фоизлик натижа билан якунлаб, плей-офф босқичига йўл олди.
21 апрель куни Тошкент вилояти Бўстонлиқтуманида Treilblezer йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳолат соат 17:00 ларда Бўстонлиқ тумани Сижжакқишлоғи яқинида юз берган.
Озарбайжоннинг қадимий шаҳарларидан бири — Ганжада Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар қилмоқда.
Жорий йилнинг 19 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида мактаб ўқувчисининг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар бермоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2024 йилги Гепатит бўйича глобал ҳисоботига кўра, ушбу касаллик қурбонлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Гепатит юқумли касалликлар орасида ўлим ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради ва йилига 1,3 миллион инсон шу хасталикдан кўз юмади, бу кўрсаткич сил касаллигидан ўлим ҳолатлари билан бир хил.
Энергетика вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими марказлари (АСКУЭ ҳамда АСКУГ)га пресс-тур ташкил қилинди. Хабарингиз бор, 1 майдан бошлаб аҳоли истеъмолчилари мамлакатимиз тарихида биринчи марта энергоресурслар учун ижтимоий норма асосида табақалаштирилган тартибда ҳақ тўлай бошлашади ва буни “ақлли” ҳисоблагичлар амалга оширади.
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини Ўзбекистон вақти билан 21 апрель тонгида ўтказди. Бектемир франциялик Пьер Юбер Дибомбегага қарши рингга кўтарилди.
ФАО Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Замин” фонди билан ҳамкорликда Фарғонада иссиқхона хўжалиги бўйича тренинг ўтказди. Фарғонада иссиқхоначиликнинг энг ёш ишқибозлари – эко-мактаб ўқувчилари ҳамда уларнинг ўқитувчилари учун етакчи халқаро ва миллий экспертлар иштирокида тренинг бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон туман бўлими инспекторлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
6-BYD Тошкент халқаро марафони арафасида, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида журналистларнинг Марказий Осиёда ўтказиладиган энг йирик халқаро спорт тадбирларидан бирига тайёргарлик кўришга бағишланган марафон ташкилий қўмитаси а’золари билан учрашуви бўлиб ўтди. 21-апрел куни Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни қабул қилади.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Ургут тумани кучли ёмғир сабаб кўчаларда сув дарё бўлиб оқаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ФВБ муносабат билдирди.
Тадбир аҳолида Ватан ҳимоячиларига нисбатан фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилмоқда. Қуролли Кучлар академияси (Мустақиллик кўчаси) – Амир Темур хиёбони – Республика травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институти (Темирйўлчилар кўчаси) – Тошкент марказий ЭКО боғи («ЭКО» парк, Махтумқули кўчаси) – Тошкент Марказий боғи (Ҳамидулла Орипов кўчаси) – Қуролли Кучлар академияси йўналиши бўйлаб ҳаракатланиш давомида ҳарбий хизматчиларнинг бўлинма таркибида, оркестр садолари остида, саф қўшиқларини ижро қилган ҳолда тантанали пиёда юриши режалаштирилган.
ИВ Жиноят кодексга озодликдан маҳрум этилган шахсларга уларнинг яқинлари билан суҳбатлашишга доир ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ички ишлар вазирлигининг “Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг видеоучрашув орқали онлайн учрашиш имкониятлари такомиллаштирилаётгани муносабати билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Қонун билан қуйидагилар белгиланмоқда: — Жазони ижро этиш муассасалари хусусиятини инобатга олган ҳолда озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг масофали видеоучрашувга бўлган ҳуқуқини таъминлаш; — Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг оила ва жамиятдан узилиб қолиши олдини олиш, уларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш орқали келгусида қайта жиноят содир этилишини кескин камайтириш; — Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ҳуқуқларини халқаро нормаларга мувофиқлаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди. Инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ ташкилий масалаларга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.
Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида шағал маҳсулотини ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида мамлакатимизнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари рамзий тасмани кесиб, Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб бердилар.
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга давлат ташрифи доирасида 19 апрель куни ушбу мамлакат Олий Мажлиси Намояндагон мажлиси Раиси Маҳмадтоир Зоир билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугун юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди.
Фарғонадаги «M. C. I.» МЧЖдан давлат фойдасига 5.193.981.350 сўм давлат божини ундириш тўғрисидаги суд қарорининг ижро ҳужжати Ўзбекистон туман МИБ бўлими томонидан амалга оширилмоқда.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил қилди. 2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошди.
17 апрель куни Яккабоғ туманида “Ласетти” ҳамда “Нексия” русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz’га хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш бўйича самарали фаолияти, шунингдек, биродар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун икки мамлакат маданият ва санъат арбобларининг бир гуруҳига фахрий унвон бердилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда «Rinotin kids» маҳсулоти тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда. Санэпидқўмита Ахборот хизмати хабарига кўра, маҳсулотнинг рухсатномаси бекор қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида 2024 йилда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг бой салоҳиятидан фойдаланиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида улар ўз имкониятларини рўёбга чиқаришида тажриба алмашиш мақсадида Осиё хотин-қизлари форумини ўтказишни таклиф қилган эди. Шунга кўра, 2024 йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида “Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув” мавзусида биринчи Осиё хотин-қизлари форуми ўтказилади.
Президент Шавкат Мирзиёевга 2024 йилги хусусийлаштириш дастури ва унинг ижросини самарали ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.