Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларига ер участкаларининг сотилиши таҳлил қилинди. Бугунги кунда республикамиз бўйича жами 766 та саноат зонаси фаолият юритаяпти.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Мониторинг натижалари 6 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрелга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, жорий йилнинг 10 апрель куни пойтахтдаги 125 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИББ хабар берди.
Пойтахтда юк автомобилларининг ҳаракатланиши 2 кунга тўлиқ чекланади. Бу хақда Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда томорқа ерларига сифатли аутсорсинг хизмати кўрсатиш даражасини таҳлил қилди. Томорқа аутсорсинги — бу томорқадан фойдаланишда ишлаб чиқаришнинг бир қисмини бошқа ихтисослашган ташкилотга бериш орқали сифатга эришиш бўлиб, бундай тизим ривожланган мамлакатларда яхши йўлга қўйилган.
Грузия Парламенти Раиси Шалва Папуашвили бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Жорий йилнинг 8 апрель куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Грузия делегацияси билан учрашув ўтказди.
Ҳайит куни жамоат транспорти бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасида Рамазон ҳайити байрамини осойишта ва юқори кайфиятда ўтказишга бағишлаган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.
Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахс афв этилди.
Охирги беш йилда Жиззах вилоятига 4 миллиард доллардан ортиқ инвестициялар кириб келган. 50 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 861 миллион долларлик экспорт қилинган.
Президент фармонига кўра, Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олиш куни белгиланган. Булар: — 10 апрел, чоршанба — Рамазон ҳайити куни; — 11 апрел, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни; — 12 апрел, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрел, шанбадан кўчирилган дам олиш куни; 13 апрел, шанба — барча учун иш куни саналади; 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.
“Рамазон Ҳайити” айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабар қилди.
«Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-59-сон, 04.04.2024 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади: — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (Агентлик); — Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида 4 штат бирлигидан иборат бўлган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими (Бўлим); Шунингдек, қуйидагилар киритилади: — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори лавозими; — Ўзбекистоннинг Буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Полша ҳамда Япония давлатларидаги дипломатик ва консуллик муассасалари штат жадвалига қўшимча равишда 1 та штат бирлигидан иборат меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими.
Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, бугун кундузи республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 22-27даража, жанубда 30 даражагача бўлади.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи жойларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган масалаларни ўрганиш ва ҳал этишда амалий кўмак кўрсатиш, «маҳалла еттилиги» фаолияти, ёшлар билан ишлаш тизмини самарали ташкил этиш ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш бўйича хонадонбай ўрганишлар олиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида ўрганишлар олиб борди.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Бугун Тошкент шаҳрига яна янги тўрт вагонли 2 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар қилди.
Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) жамоаси ректор профессор Юсуф Абдуллаев раҳбарлигида Жомбой туманининг чекка қишлоғида жойлашган 36-ўрта мактабга борди. Университет ва мактаб ўртасида имзоланган меморандум бўйича ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади: ОТМ жамоаси мактаб педагогларига таълим жараёнларини такомиллаштиришда методик ёрдам кўрсатади, ўқувчиларга бўлажак касбини танлашида кўмаклашади.
ЖССТ Жаҳон соғлиқни сақлаш куни (7 апрель) арафасида S.A.R.A.H. — генератив сунъий интеллектга асосланган такомиллаштирилган эмпатик жавоб функциясига эга саломатлик масалалари бўйича виртуал маслаҳатчи (консультант) прототипининг ишга тушганини эълон қилди.
Бироз аввал, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида ҳомиладор аёл қорнидаги ҳомиласи билан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагилар маълум қилди.
Ижтимоий тармоқда тўғруқхонага ўз оёғи билан юриб борган хомиладор аёл қорнидаги хомиласи билан ўлиги чиқди мазмунидаги видео хабар тарқалди. Воқеа Охангарон шаҳрида содир бўлган.
Европанинг энг йирик лоукостери Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
«Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарорига кўра, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим бўйича талабгорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.
«Ўзбекистон – 2030» стратегияси рамзининг асосини «Янги Ўзбекистон» ва «Учинчи Ренессанс» тимсоли сифатида «Янги Ўзбекистон» боғидаги Мустақиллик монументи образи ташкил этади. Рамзда акс эттирилган Мустақиллик монументи мамлакатимиз тарихи, бугунги куни ва келажакнинг ўзаро уйғунлиги ифодаси сифатида талқин этилса, унинг юксакликка бўйлашиши негизида халқимизнинг бирлиги ва бирдамлиги, Ўзбекистоннинг дунё давлатлари билан ҳамжиҳатлиги, тинчликсевар сиёсати мужассамлашган.
IQAir портали маълумотларига кўра, атмосферадаги майда ПМ2.5 зарралари контсентрацияси ЖССТ стандартидан 1,2 бараварга ошади. Бошқа ифлосланиш манбалари учун кўрсаткичлар нормалдир.
Ер юзидаги энг тоза жой — Жанубий океан устидаги Антарктида яқинидаги фазо экани маълум бўлди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Президентнинг 2021 йил 19 майдаги ПҚ–5117-сон қарори тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ) дан ўтказилмоқда. Вазирлик томонидан мазкур қарор бўйича тўлдирилган ТСТБ ҳисоботи эълон қилинди.
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) бош котиби Виндсор Жон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Dunyo» AA хабар қилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида давомат билан боғлиқ ҳолатни ўрганди. Таҳлил натижасида қуйидагилар аниқланди: 2022-йилда мактаблардаги ўртача давомат 83,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2023-йилга келиб 82,5 фоизга тушган.
Бугун, 6 апрель куни Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.