Хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг асосий натижаси

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил қилди. Хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши иқтисодий ўсиш, аҳоли (айниқса ёшлар) бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини оширишда катта аҳамиятга эга.

Осиё хотин-қизлар форумига тайёргарлик ишлари бошланди

Жорий йил 2 апрель куни Олий Мажлис Сенатида Осиё хотин-қизлар форумини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ташкилий қўмита аъзолари, сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тошкент шаҳрига ҳоким тайинланди

Бугун, 3 апрель куни Шавкат Умурзаков Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.  Эслвтиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 24 март куни Ш.Умурзаковни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган эди.

Ўзбекистонда уч ойда 4562 та жиноят фош этилди — Бош прокуратура

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар ҳақида маълумот берди.  Маълум қилинишича, ўтган уч ойда кўрилган чоралар натижасида республикадаги маҳаллаларнинг 7 762 тасида (82,2%) жиноят қайд этилмади, 1 364 таси (14,4%) жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди.

Президент йўллар қурилишига оид режалар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев автомобиль йўллари қурилишига оид режалар тақдимоти билан танишди. Мамлакатимизда халқаро ва маҳаллий йўллар тармоғини ривожлантириш, транспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш мақсадида кўплаб лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Энди мигрантларнинг виза, чипта, тил ўрганиш харажатлари қисман қопланади

Президент Шавкат Мирзиёевга миграцияни тартибга солиш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди. Бутун дунёда ишчи кучи кўчиб юриши табиий жараён.

Жамоат транспорти нархини 3000 сўмгача ошириш режаси тайёрланяпти

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов жамоат транспортида нақд пул билан тўлов нархини қимматроқ қилиш — 3000 сўмгача ошириш режаси борлигини айтди.Бунда нақдсиз тўловлар миқдори 1700 сўм ҳолида ўзгаришсиз қолади.

Ерга катта астероид яқинлашмоқда

Диаметри 122 метр бўлган 2024 FH2 астероиди Ер томон учмоқда. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

3-8 апрел кунлари қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 3-8 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эъион қилинади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистонлик бизнес-леди илк бор Британияликларнинг юзига айланди бағишланган халқаро конференцияда журнал ва маърузачи туризмни ривожлантириш

2024-йилнинг 1-апрелида “Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиши Ижодий иқтисодиёт: Марказий Осиёда туризмнинг янги модели” мавзусида иштирок этди АҚШ, Буюк Британия, Кения, Испания, Россия, Қозоғистондан мутахассислар. Калит энг нуфузли аёллардан бири инглиз тилидаги анжуманда маърузачи бўлди Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатлари маданият, гўзаллик ва парфюмерия соҳасида Гулчеҳрабегим Маҳмудова.

Лондон шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилиши режалаштирилди

Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Умидбек Сафаров Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.

Президент Халқ қабулхонаси ташаббуси: эҳтиёжманд оилаларга дарахт кўчатлари бепул етказилмоқда

Президент Халқ қабулхоналари томонидан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 29 март куни “Яшил макон” лойиҳаси ва ободонлаштириш ишлари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида белгилаб берган вазифалар ижроси доирасида жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳудудларда боғлар яратиш, йўл бўй ҳамда бўш ва қаровсиз ерларда дарахтлар экиш, “яшил белбоғлар” барпо этиш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш бўйича берилган топшириқлар ижроси бошлаб юборилган.  Жумладан, Президент Халқ қабулхонаси раҳбарияти ташаббуси билан жойларда “Халқ қабулхоналари боғ”лари яратилмоқда.

Тошкент шаҳрида совуқ сув ўчирилади, ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ режали профилактика–таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди. Айтилишича, сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди

Искандар Қутбиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Искандар Қутбиддинов 1995 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган.

Ўзбекистонда уй қамоғидаги маҳкумларга электрон браслет тақилади

Муҳокамалар порталига «Уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларни масофавий назорат қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Унда кўра, ИИВнинг Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган электрон браслетларни жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Тошкент ва Сирдарёда “Ижтимоий такси” лойиҳаси жорий этилади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент ва Сирдарёда пилот сифатида “Ижтимоий такси” лойиҳаси жорий этилишини маълум қилди.  Қайд этилишича, лойиҳа ногиронлиги бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг транспорт хизматларидан қулай фойдаланиши ва ҳаракатланиш қулайлигини таъминлайди.

Тошкентдаги учта туманда “свет” вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг Бектемир, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида 2 апрель куни “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фалаж беморлар фикрларини матнга айлантирувчи имплант яратилди

АҚШнинг Стэнфорд университети олимлари Говард Хьюз тиббиёт институти тадқиқотчилари билан биргаликда фалаж инсонлар фикрларини тўғридан-тўғри матнга айлантириб берувчи мия имплантини яратди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ХХР делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни жорий йилнинг январь ойида ўтган олий даражадаги учрашувдаги келишувлар доирасида мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдириб, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон хоккей бўйича U18 осиё ва океания чемпионатига мезбонлик қилади

Йирик халқаро турнир 2024-йилнинг 23-30-апрел кунлари Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтади. 18 ёшгача бўлган спортчилар терма жамоалари учун Осиё ва Океания чемпионати илк бора 2023-йил март ойида Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ташкил этилган эди.

Ўзгидромет жорий ҳафтада ва ой давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Ўзгидромет хабарига кўра, бу йил апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади. Биринчи беш кунликда ҳаво 15-20 даража илиққача исийди, кечалари ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Ўзбекистон ва Хитой алоқаларига бағишланган фильм суратга олинади

Жорий йилнинг 30 март куни Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов Хитой кино ассоциацияси Халқаро алоқалар қўмитаси раиси, «Мени кут» фильмининг бош продюсери Гу Гуогинг билан учрашув ўтказди. Учрашувда шунингдек, «Beijing Asia Film and Television Production and Distribution Co.

Энди Телеграм каналлари эгалари рекламадан тушган даромаднинг 50 фоизини олади

1 мингдан ортиқ обуначига эга Телеграм каналлари эгалари 31 мартдан бошлаб улардаги рекламадан тушган даромаднинг 50 фоизини олади, деб хабар бермоқда Телеграм мессенжери. Муаллифлар тушган маблағни олиб қўйишлари ёки улар билан реклама учун тўлашлари мумкин.

Россия авиакомпанияси Москвадан Тошкентга парвозларни йўлга қўймоқда

Россиянинг “Победа” авиакомпанияси 2024 йил 3 апрелдан бошлаб Москва ва Тошкентни мунтазам йўловчи қатновлари билан боғлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.

Бугун — 1 апрелдан нималар ўзгаради?

1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор янги тартиблар кучга киради.  Жумладан:  — Банк устав капиталининг энг кам миқдори оширилади — Айрим ёлғиз кексаларга поездга бепул чипталар ажратилади  — Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида эксперимент тариқасида айрим хизматлар кўрсатилади  — Номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда рағбатлантирилади  — Туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари сертификатланади  — Айрим тадбиркорларга субсидия берилади  — “Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади  — “Маданият тўлқинлари” медиа лойиҳаси доирасида энг яхши медиа маҳсулотларга пул мукофоти берилади  — Давлат харидлари доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга преференцияси берилади  — Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақалари электрон юритилади  — Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтингига қараб берилади.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг Хитой тажрибаси

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Хитой мисолида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг хориж тажрибаси ўрганилди. Хитойда оилавий тадбиркорлик субъектларининг ривожланиш тарихи бошқа мамлакатлардагига нисбатан қисқалиги билан ажралиб туради.

Ўзбекистон Республикасида болалар камбағаллигини баҳолаш (+инфографика)

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази UNICEF билан биргаликда Ўзбекистондаги болаларнинг монетар камбағаллиги даражасини баҳолади. Тадқиқотда ижтимоий ҳимоя тизимининг камбағаллик даражасига таъсири таҳлил қилинди.

2017-2023 йилларда Ўзбекистонга келган сайёҳлар оқими 2,5 баробар кўпайди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини  таҳлил қилди. 2023-йилда Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳлар сони 6,6 миллион нафарга етди.

Электромобилларни давлат рўйхатидан ўтказишда имтиёз берилади

2024 йил 1 апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари — электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов белгиланмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Бухорода 22 туп дарахт кесган шахслар жаримага тортилди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 22 туп манзарали дарахтни кесган уч киши 171 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди. Бу ҳақда Вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.