Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди.

Германияда чиқиндига айланган кийим-кечакнинг 62 фоизидан қайта фойдаланилади, Ўзбекистондачи?

Дунёда ҳар йили 92 миллион тонна тўқимачилик саноати чиқитлари чиқинди полигонларига чиқариб ташланади. Глобал миқёсида тўқимачилик соҳаси чиқитларининг 73 фоизи ёқиб юборилади ёки чиқинди полигонларига кўмилади.

Уй-жойга инвестиция даромадлилиги динамикаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга инвестициялар даромадлилиги ўрганилди. Аҳоли учун турли инвестиция воситалари, жумладан, акциялар, облигациялар ёки пенсия фондлари каби имкониятларнинг чекланганлиги шароитида ривожланаётган мамлакатларда, айниқса уй-жой нархлари ошиб бораётган бир пайтда жамғармаларни уй-жойга инвестицияларга йўналтириш тенденцияси кузатилади.

Қашқадарёлик фермерлар “Тупроқни ҳимоя қилувчи ва ресурс тежовчи технологиялар” бўйича замонавий билимларга эга бўлишди!

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти(ФАО) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида фермерлар учун “Тупроқни ҳимоя қилувчи ва ресурс тежовчи технологиялар” мавзусида ўқув-семинарини ўтказди. Ушбу ўқув семинари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 26-февралдаги “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таʼсирини баҳолаш дастури” лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги 102-сонли қарорни ижросини таʼминлаш бўйича ташкил этилди.

Тунги ёритилганлик даражаси, иқтисодий фаоллик ва яширин иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ҳамда Link Data компанияси мутахассислари томонидан ҳамкорликда Ўзбекистонда 2012-йилдан 2023-йилгача бўлган даврда ҳудудий даражада тунги ёруғлик маълумотлари ва яширин иқтисодиёт ҳажмининг ўзгариши таҳлил қилинди. Таҳлилда Суоми миллий қутб-орбитада айланиб юрувчи ҳамкорлик сунъий йўлдоши (Suomi NPP) ва NОАА-20 сунъий йўлдоши бортига жойлаштирилган замонавий асбоб – Кўринадиган ва инфрақизил тасвир олиш радиометрия тўплами (Visible Infrared Imaging Radiometer Suite – VIIRS) томонидан тўпланган маълумотлар ҳамда расмий статистика маълумотларидан фойдаланилди.

Ўриндошлик асосида директор бўлиб ишлаш мумкинми?

Асосий иш жойида бош бухгалтер лавозимидаги ходим бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида директор сифатида расмийлаштирилиши мумкинми? Ёки бош бухгалтер лавозимини – ўриндошлик, директор лавозимини эса асосий иш сифатида қайта расмийлаштириш керакми?

Тошкентда Аёллар ҳуқуқлари бўйича жамоатчилик сиёсати мактаби иш бошлади

13 ноябрдан 15 ноябргача Аёллар ҳуқуқлари бўйича жамоатчилик сиёсати мактаби бўлиб ўтади     Мактаб “Юксалиш” ҳаракати ва “АРГО” Фуқаролик жамиятини ривожлантириш уюшмаси (Қозоғистон) ҳамкорлигида Европа Иттифоқи молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.   Мактабдаги ўқув машғулотлари ижтимоий сиёсат соҳасидаги мутахассисларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган. Дастур сиёсий жараёнларни таҳлил қилиш, стратегиларни ишлаб чиқиш ва ижтимоий компанияларни бошқариш мавзуларини қамраб олган.

Автокредитлар, даромадлар ва автомобиллар савдоси. Ўзбекистонда автомобиль бозоридаги фаоллик ҳолати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан иқтисодий фаоллик даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш учун республика автомобил бозоридаги фаоллик даражаси таҳлил қилинди. Таҳлилларга кўра қуйидагилар аниқланди: 2024-йилнинг III-чорагида Ўзбекистон автомобиль бозорида фаоллик даражаси ошган бўлсада, 2023-йилги даражада эмас.

Мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикация) нима?

Ўзбекистонда хусусий секторни кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлида туб бурилиш ясашга қаратилган бутун бир қатор иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бозор инфратузилмасини шакллантириш, давлатнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашувини чеклаш бўйича қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида катта ишлар амалга оширилиб, тадбиркорлик субектларига нисбатан ҳар қандай жазо чоралари фақат суд қарори билан қўлланилиши юзасидан мониторинг олиб борилмоқда.

Ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилиши муносабати билан ходимни қандай ишдан бўшатиш керак?

Меҳнат шартномаси тарафларига боғлиқ бўлмаган ва меҳнат муносабатларининг давом этишига тўсқинлик қилувчи обектив сабаблар янги Меҳнат кодексининг 168-моддасида санаб ўтилган. Ҳарбий хизматга чақирув мана шундай ҳолатлардан биридир.Агар ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган бўлса,  у билан меҳнат шартномаси айнан шу асос бўйича бекор қилинади.

Ўзбекистонда урбанизациянинг ривожланиш тенденциялари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Ўзбекистонда урбанизациянинг ривожланиш тенденциялари таҳлил қилинди. «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида 2030-йилга бориб, урбанизация даражасини 51% дан 60% га етказиш, Самарқанд ва Наманган шаҳарларини “миллионлик шаҳарлар”га айлантириш, аҳолиси 300 мингдан кўп бўлган шаҳар ва туманлар сонини 28 тага етказиш, ҳамда барча аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш мақсадлари белгиланган.

“Суюнчи пули” миқдори қанча?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.1994 йилдаги ПФ-871-сон Фармони 1-бандининг 3-хатбошисига кўра, бола туғилганда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 70,3 фоизи миқдорида бир йўла нафақа берилади яъни халқона қилиб айтганда «суюнчи пули» берилади. Ҳозирги кунда Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 155 000 сўм.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти ва Чехия Бош вазири билан учрашув ўтказди

Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Чехия Бош вазири Петр Фиала билан учрашув ўтказди. Унда давлатлар ўртасидаги муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ипотека, даромад ва шартномалар. Ўзбекистонда уй-жой бозоридаги иқтисодий фаоллик омиллари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан иқтисодий фаоллик даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш учун республикада уй-жой ва ипотека бозоридаги фаоллик даражаси таҳлил қилинди. Таҳлил давомида қуйидагилар аниқланди: 2024-йилнинг III-чорагида Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди.

2024-йилнинг октябрь ойида автомобиллар нархи таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг октябрь ойида автомобиллар нархи таҳлил қилинди. 2024-йилнинг октябрь ойида иккиламчи автомобиль бозорида «Lacetti», «Damas», «Labo» нархлари пасайишда давом этди.

Касб ҳунар таълимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда!

Ҳар қандай жамиятнинг ривожи, тараққиёти албатта ёшларга берилган эътиборга боғлиқдир. Уларни таълим тарбияси билан бир қаторда касбга йўналтириш муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистонда талабаларининг энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги масалаларидан хабардорлик даражасини аниқлаш бўйича тадқиқот

Кириш Энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги, айниқса, Ўзбекистон каби жадал ривожланаётган мамлакатларда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Мамлакат иқтисодиёти ва инфратузилмасини модернизация қилиш, аҳоли сонининг ўсиши билан бирга, энергияга бўлган талабнинг ошиши кузатилмоқда, бу эса ўз навбатида табиий ресурслар ва экотизимга бўлган босимни кучайтирмоқда.

Никоҳ шартномаси тузиш тартиби!

Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади. Никоҳ шартномасининг мазмуни:       Эр ва хотин никоҳ шартномасига кўра биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган тартибини ўзгартиришга, эр ва хотиннинг барча мол-мулкига, унинг айрим турларига ёхуд эр ва хотиндан ҳар бирининг мол-мулкига нисбатан биргаликдаги, улушли ёки алоҳида эгалик қилиш тартибини ўрнатишга ҳақлидир.

Республика ишчи гуруҳи Тошкент вилоятида

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси ҳамда Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи вакиллари энг чекка, ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир ҳудудларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда жойларда қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳозирда ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри, Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Қуйичирчиқ ҳамда Юқоричирчиқ туманларидаги 246 та маҳаллада кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон “Бир мамлакат, бир устувор маҳсулот” (OCOP) ташаббусини илгари сурмоқда

Тошкент, 2024-йил. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) танлаб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг (САП) барқарор қиймат занжирларини рағбатлантиришга қаратилган “Бир мамлакат, бир устувор маҳсулот” (ОCОP) ташаббусини амалга оширмоқда.

“Ақлли қишлоқлар”ни ривожлантириш бўйича хорижий тажриба

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари “ақлли қишлоқлар”ни ривожлантириш бўйича хорижий тажрибани ўрганди. “Ақлли қишлоқлар” концепцияси нафақат қишлоқларнинг рақамли трансформацияси, балки уларнинг ривожланишига янгича қарашни ҳам ифодалайди.

Коррупция жамиятни кемирувчи салбий иллат!

“ … коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кундалик ҳаёт тарзимизга айланиши шарт. Бу иллатга қарши курашишга барча давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, умуман, ҳар бир фуқаро сафарбар этилиши зарур”.

Қонунни билмаслик жавобгарликдан Озод қилмайди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида: “Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур этказмасликлари шарт”, деб кўрсатилган. Кўриниб турибдики, жаҳондаги қатор ривожланган мамлакатлар каби Ўзбекистонда хам инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини та’минлаш давлат томонидан кафолатланган.

Пиротехника воситалари савдосини олди олиниб қолинди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ва Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари билан хамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олиш юзасидан хамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Р.Д.Давронов томонидан қайта сотиш учун олиб келинган Яшнобод туманида жойлашган уйларнинг бирида юклашга тайёрлаб қўйилган божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 8 дона картон коробкалардаги 218 дона Золотой дракон номли (салют), 230 дона Новий век номли (салют), 2736 дона Соловей разбойник номли (бомбочка) ва 4 дона 9Д номли (салют) пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ушбу пиротехника воситалари холислар иштирокида баённома расмийлаштирилилган холда вақтинча сақловга олинган.

Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ 7) га эришиш контекстида аҳолининг соф энергиядан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш бўйича эришилган натижалар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ 7) га эришиш контекстида аҳолининг соф энергиядан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш бўйича эришилган натижаларни баҳолади. Ижобий ўзгаришларни баҳолашда индекслар (SDG) ва рейтинг кўрсаткичлари қўлланилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг июль-сентябрь ойларида автомобиллар нархи таҳлил қилинди

2024-йилнинг август ойида автомобиллар нархи июль ойидагига нисбатан ошган бўлсада, сентябрь ойида нархларда пасайиш кузатилди. Маҳаллий оммабоп автомобиллар («Lacetti», «Cobalt», «Nexia», «Spark», «Damas», «Labo») нархлари.

Самарқандда гигант қалқонсимон без тугуни олиб ташланди. Тугун ўзи қандай пайдо бўлади?

Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан деярли уч килолик қалқонсимон без тугуни жарроҳлик йўли билан олиб ташланди. 60 йилдан кўпроқ вақт давомида дарддан азият чекиб юрган 80 ёшли бемор ўзини яхши ҳис этмоқда.

Самарқанд шаҳри кунининг халқаро миқёсда нишонланишини уддалаган университет

Самарқанд халқаро  технология университети (SIUT) жамоаси томонидан  шаҳар куни тантанали, ӯзига хос кӯтаринки руҳда нишонланди. Унда университет профессор-ўқитувчилари, талабалар, жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистонда ҳарбийлар ўртасида илк бор ўтказилган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатида якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таʼминлаш ҳамда Халқаро ҳарбий спорт кенгашининг 2024-йил учун календар режасига мувофиқ, 16-октябр куни пойтахтимизнинг “Юнусобод” спорт мажмуасида Ўзбекистонда илк бор ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича 42-жаҳон чемпионати бошланди. Мудофаа, Спорт, Маданият ва Ташқи ишлар вазирликлари, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу чемпионатда дунёнинг 30 та мамлакатидан 400 га яқин ҳарбий спортчилар, делегация раҳбарлари ва ҳакамлар, шунингдек, Халқаро дзюдо федерацияси вакиллари ва қатор мартабали меҳмонлар ташриф буюрган.Ҳалимажон Қурбонова (-48 кг), Абдураҳим Нутфуллаев (-66 кг), Нигина Сапарбаева (-63 кг) кумуш, Лазиза Ҳайдарова (-48 кг), Баҳром Ботуров (-60 кг) ва Нилуфар Эрмаганбетова (-57 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбек ёшлари Рим шаҳрида ўтказилаётган “Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми” марказида

14-18-октабр кунлари Италиянинг Рим шаҳрида “Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми” бўлиб ўтди. Глобал аҳамиятга эга тадбир бутун дунёдан соҳа мутахассислари ва экспертлари, ўнг минглаб иштирокчиларни жорий йилги мавзу, “Сифатли озиқ-овқат барча учун: бугун ва келажак” шиори остида бирлаштирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.