Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида 2024 йилнинг энг яхши пара спортчилари ва мураббийлари эътироф этилди

Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида йил якунлари муносабати билан муассасадаги энг яхши мураббий ва ўқувчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда Спорт вазирлиги ва Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди.

Шахмат, рапид бўйича ЖЧ. Синдаров ва Абдусатторов дастлабки кундан сўнг етакчилар сафида бормоқда

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахматнинг рапид йўналишида Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун спортчилар дастлабки 5 та тур баҳсларини ўтказишди.

Ўзбекистон урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилди

Президент топшириғига кўра, эвакуация қилинганлар Ўзбекистонда тиббий ёрдам олади. Улар уй-жой, озиқ-овқат ва таълим хизматлари билан таъминланади.

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди

У узоқ вақт Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган. Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Эргашев Авазбек Ёқубжонович вафот этди.

Йил бошидан 71 млрд сўмдан ортиқ ортиқ электр энергияси талон-торож қилинди

Назорат ва таҳлил натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган. Жорий йилнинг ўтган даври давомида ўтказилган рейд тадбирлари давомида қиймати 71 065,1 млрд сўмлик 67 989,2 минг кВт.соат электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолати аниқланган ва қайта ҳисоб-китоб қилинди, дея хабар бермоқда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати.

Дзюдочиларга янги қоидалар бўйича семинар ташкил этилди

Хабарингиз бор, яқинда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ҳакамлар учун халқаро техник семинар ўтказилганди. Халқаро дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган икки кунлик семинарда қоидаларга киритилган ўзгаришлар рефериларга етказилган эди.

Френсис Нганну Фьюри билан жанг қилиш ниятида

Оғир вазн тоифасидаги собиқ UFC чемпиони Френсис Нганну, бокс бўйича оғир вазн тоифасидаги собиқ Жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри ва WBC, WBA ҳамда WBO йўналишлари бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Олександр Усик ўртасидаги реванш жангидан сўнг Фьюрига чақириқ ташлади.“Энди мен шуни хоҳлайман: ҳамма Тайсон Фьюри ва Френсис Нганну ўртасидаги жангни кўрсин.

Янгиланган WBC рейтингида Мадримов кўтарилди

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) декабрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Декабрь ойи рейтингидан 6 нафар чарм қўлқоп устамиз ўрин олган.

Допингда айбланган Камила Валиевадан аста-секин чекловлар олиб ташланмоқда

Россия антидопинг агентлиги фигурали учувчи Камила Валиеванинг 2025-йиль октябрь ойидан марказлаштирилган машғулотларни давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берди.  Бутунжаҳон антидопинг кодексига кўра, фигурали учувчи Камила Валиева дисквалификация муддати тугашига икки ой қолганда марказлаштирилган машғулотларга қайтиши мумкин, деди РУСАДА бош директори Вероника Логинова. Логинованинг таъкидлашича, ҳар бир алоҳида ҳолатда РУСАДА қўшимча равишда ВАДА ёки халқаро федерация билан маслаҳатлашади.

Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди

Йўл ҳақи ва қатнов вақтлари маълум қилинди. Янги йил байрами муносабати билан Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Бокс. Россияда старт олган турнир якунланди

Хабар берганимиздек, 22-26 декабр кунлари Россия Федерациясининг Москва вилояти, Серпухов тумани уч давлат аёллар терма жамоалари ўртасида кичик турнирга мезбонлик қилди. Турнир давомида россияликларга қарши ўтган баҳсда имкониятни бой берган жамоамиз, Беларусълик қизлардан устун келишди ва мусобақани иккинчи ўринда якунладилар.

Мураббий Деонтей Уайлдернинг 2025 йилга мўлжалланган режаларини очиқлади

Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдерни янги йилда қандай жанглар кутмоқда? Америкалик боксчининг мураббийи Малик Скотт бу саволга жавоб берди.

Ёш оғир атлетикачиларимиз Қатардаги Осиё чемпионатини муваффақиятлик якунлашди

Қатарда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди.

Тошкентдан Рас ал-Хаймага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда

Парвозлар ҳафтада 1 маротаба Airbus 320 самолётларида амалга оширилади. "Air Arabia" 27 декабрдан қиш мавсуми учун Рас ал-Хайма амирлигига тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Бухорода вояга етмаган жиянларига кийимсиз ҳолда массаж қилдирган тоға қамалди

30 ёшли эркак қиз бола жиянларига кийимсиз ҳолда ётиб баданини массаж қилишга мажбурлагани учун жавобгарликка тортилди. Суд ҳужжатларига кўра, ҳуқуқбузар М.Р.

Қашқадарёда қизил китобга киритилган итолғи қушини сақлаб келаётган шахс аниқланди

Ушбу шахс ҳайвонот дунёсига 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказганлиги маълум бўлди. Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ИИБ томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.

"Тошкент – Самарқанд" юқори тезликдаги йўловчи темир йўлини қуришга старт берилди

Корея билан ҳамкорликда қурилаётган ушбу магистраль икки шаҳар ўртасидаги қатнов вақтини сезиларли даражада қисқартиради. Жорий йилнинг 24 декабрь куни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарияти "Caman Corporation" лойиҳа менежери Жин Канга (Корея) билан музокаралар ўтказди.

Бокс. Фьюри кескин танқид қилинди

Таниқли ММА фахрийси, ҳозирда бокс ва аралаш яккакураш аналитиги сифатида ишлаётган Майкл Биспинг супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрига маслаҳат берди. Биспингнинг айтишича, британиялик боксчи зудлик билан фаолиятини якунлашини керак.

Оғир атлетика. Терма жамоамиз Осиё чемпионатини иккинчи ўринда якунлади!

Бугун Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. 20 та давлатдан 270 дан ортиқ ёш полвонлар иштирок этган қитъа биринчилигида терма жамоамиз аъзолари ҳам муносиб қатнашди.

Россиялик сузувчиларга жиддий чеклов қўйилгани йўқ

Жаҳон сув спорти шафелигидаги мусобақаларда нейтрал спортчиларнинг ғалабаларни нишонлаши билан боғлиқ ҳеч қандай қоида ёки чекловлар йўқ, дея хабар беради халқаро федерация. Будапештда бўлиб ўтган қисқа масофалар бўйича жаҳон чемпионатининг беш карра ғолиби Мирон Лифинцев аввалроқ нейтрал мақоми туфайли ғалабани ҳаддан ташқари эмоционал нишонламаганини айтган эди.

Волкановски даражаси ўзига тенгроқ рақибни айтди

Собиқ UFC чемпиони Алекс Волкановски Ислам Махачевга қарши ўтказган биринчи жангини эслади. "Мен ҳамиша мени мағлуб этиш қийин эканлигини айтиб келганман.

Пойтахтимизда жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди

21-23 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. "Универсал" спорт саройи мезбонлик қилган баҳслар бир неча ёш тоифасида ташкил этилди ва унда Республикамизнинг 14 та ҳудудидан 1300 нафардан ортиқ спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.  Мусобақа якунига кўра ғолиб чиққан жицерлар миллий терма жамоа таркибида келаси йил ўтказиладиган халқаро турнирларда иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

Ёш оғир атлетикачиларимиз қитъа биринчилигида яна бешта медалга сазовор бўлишди

Қатарда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етмоқда. Сўнгги кунларда оғир вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги беллашувлар ташкил этилмоқда.

XXI асрнинг оғир вазнли боксчилари Топ-10`талиги эълон қилинди

Бокс ҳақида ёзувчи дунёнинг машҳур BoxingScene нашри 21-асрнинг Топ-10 оғир вазнли боксчилари рейингини тузиб чиқди. Рўйхатнинг биринчи поғонасидан амалдаги WBC, WBA ва WBO йўналишлари чемпиони Александр Усик жой олган.

Тайсон Фьюри келгуси фаолияти бўйича қарор қабул қилди

Супероғир вазн тоифасида собиқ WBC чемпиони Тайсон Фьюри кейинги фаолияти ҳақида берилган саволга жавоб берди. Британиялик боксчи украиналик Александр Усикка қарши кечган реванш жангида ҳам мағлубият аламини тотиб кўрганди.

"Tashkent City" ичидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади — харита

Байрам тадбирларига ташриф буюриш истагида бўлган фуқаролар ер ости автотураргоҳларига ўз автомашиналарини сақлаши мумкин. Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Tashkent City" боғида ўтказилиши режалаштирилган янги йил байрами тадбирлари муносабати билан 2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 10 январь кунига қадар боғи ичида жумладан Ўқчи, Янги Тошкент, Заргар кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чеклов киритилади.

Ўзбекистонда 1 январдан нималар ўзгаради

Букмекерлик фаолиятини легаллаштириш, айрим солиқ имтиёзларини бекор қилиш, чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича қарздорлик учун санкцияларни бекор қилиш - қонун ҳужжатларига ушбу ва бошқа ўзгартиришлар келгуси йилдан кучга киради. Norma.uz ёзишича, 1 январдан қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар назарда тутилган: Букмекерлик фаолиятини легаллаштириш Ўзбекистонда интернет орқали таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.

Алиев Ақтаудаги самолёт ҳалокатидан кейин Россиядан Озарбайжонга қайтади — ОАВ

Алиев Ақтауда Озарбайжон Ҳаво Йўллари самолёти ҳалокатга учрагач, Россиядан Бокуга қайтиши маълум қилинди. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Қозоғистоннинг Актау шаҳрида содир бўлган авиаҳалокат муносабати билан МДҲнинг норасмий саммитидан Россиядан Бокуга қайтади, деб хабар берди РИА Новости.

1 январдан болалар боғчаси учун ота-оналар тўлови оширилади — жадвал

Бу сўнгги бир йил ичида боғчаларда ота-оналар бадалларининг иккинчи ошишидир. Мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари тасдиқланди.

225 млрд сўмлик “Аския” бозор мажмуаси учун тендерда Хитой компанияси ғолиб чиқди

Ким ошди савдоси 15 дақиқа давом этди ва ягона таклиф билан чиққан Sheng-Ke International компанияси ғолиб бўлди. Тошкент шаҳрида “Аския” бозори ҳудудида автотураргоҳга эга замонавий “Экобозор” савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси бўйича тендер савдолари якунланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.