Профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров янги промоутер билан шартнома имзолаганини хабар қилди. Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг янги менежери Луис Кики Магана — DAZN, TopRank ва шунга ўхшаш кўплаб машҳур компаниялар билан бирга ишлаган.
Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси Фарёзбек Дўсматов профессионал боксда дебют қилади. Фарёзбек шу кунгача ҳаваскор боксда Ўзбекистон чемпионати ва бошқа мусобақалар доирасида 8 та жанг ўтказган ва 5 та ғалаба, 3 та мағлубият қайд этган.
LOT Polish Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент шаҳри, ИнтерCонтинентал меҳмонхонаси, Амира Темур кўчаси, 107А Матбуот хизмати: Алихон Мусатаев, +7 775 505 0415, bewoman.asia@gmail.com 5-март куни Тошкентда “Be Woman” биринчи Марказий Осиё аёллар форуми бўлиб ўтади. Кейин Қозоғистон ва Қирғизистонда етакчи аёлларнинг учрашувлари режалаштирилган.
Ногиронлиги борлар ўзлари яратган маҳсулотларини электрон платформа орқали сотиш тизими йўлга қўйилади. Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселекторда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди.
Воқеа натижасида 32 нафар ҳиндистонлик ишчилар жабрланди. ФВВ воқеа тафсилотларини маълум қилди.
Ушбу картага босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида жорий йил 1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни "ижтимоий карта" орқали молиялаштиришни жорий этилиши маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида олтин рудаларини ноқонуний қазиш билан шуғулланиб келаётган шахслар аниқланди. Бу ҳақда «darakchi.uz» хабар бермоқда.
Кончилик иши бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизими дунёнинг энг ривожланган ва иқтисодиёти бақувват давлатлардагина мавжуд. Сабаби – бу ноёб касб эгаларини тайёрлаш жуда катта маблағ, моддий-техник база ва лабораторияларни талаб этади.
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати якунланди. Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон делегацияси Осиё чемпионатида 2 та кумуш, 2 та бронза медалга сазовор бўлди.
“Ўзгидромет” агентлиги жаҳон прогнозлаш марказларининг дастлабки ҳисоб-китоблари таяниб, 2024 йилнинг баҳор фаслини биринчи ойида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Март ойида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати одатда тез кўтарила бошлайди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Жаҳон банкининг Атроф-муҳит, табиий ресурслар ва мовий иқтисодиёт бўйича глобал директори Валерие Ҳискей билан учрашди. Учрашувда барқарор яшил иқлим борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар ҳамда келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди. Маълумки, жорий йилнинг 12-17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенцияси Томонлар конференциясининг 14-йиғилиши (COP-14) бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Музокаралар аввалида Ҳукумат Раиси ўринбосари Денис Мантуров давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Остона шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни бугун Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қабул қилди. «Остона шаҳрига ташрифимиз давомида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиз биз учун шарафдир, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.
Эронда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида кўпкураш ва уч ҳатлаб сакраш дастурлари бўйича медаллар қўлга киритилди. Кўпкураш дастурида ҳамюртимиз Заҳриддин Шокиров 2-ўринни эгаллаб, делегациямиз ҳисобига навбатдаги медални тақдим этди.
Аввал хабар берганимиздек, Баҳрайнда қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун кадетлар ўртасида жамоавий мусобақалар бўлиб ўтди.
АҚШ фигурали учиш федерацияси жуфтлик учишда ёш чегарасини камайтиришни таклиф қилди. Ушбу масала 10-14 июнь кунлари Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган Халқаро конкида учиш иттифоқи конгрессида муҳокама қилинади.
WBC президенти Фьюри ва Усик жангни уч ҳакам ўрнига 5 та ёки 6 та ҳакам бошқариши кераклигини айтди.WBC президенти Маурисио Тайсон Фьюри ва Олександр Усик ўртасидаги жанг олдидан ҳакамлик тизимини ислоҳ қилишни таклиф қилди.
Эронда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида яна бир медал қўлга киритилди. Унга 400 метр масофага эстафета дастурида югурувчи қизларимиз муаллифлик қилишди.
2025-йил Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Осиё Олимпия кенгаши мусобақа ташкилотчилари ҳамда Хитой Олимпия қўмитаси билан келишган ҳолда ўйинларнинг саналарини эълон қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминлаш, паст қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда шу йил январда макроиқтисодий барқарорлик таҳлили бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди.
Ҳайдовчи қон босимининг ошганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотган ва ЙТҲ содир бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда йўловчи автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ҳамда экофаол ёшлар томонидан Орол денгизи тубида саксовул экиш ишлари бошланди. “Бу йил тузли ва қумли шамоллар ҳосил бўладиган энг заиф жойларда яшил майдонлар яратишни режалаштирганмиз.
Биз журналистлар, фотосуратчилар ва барча мода ихлосмандларини унутилмас Бридал Фашион Шоw 2024 мода намойишида кутиб қоламиз ва бу ерда нафислик ва услуб чинакам ҳаяжонли шоуларнинг гувоҳига айланишади деган умиддамиз. Тадбир Узcард, Фонон, Банк ипак ёли ҳомийлари кўмагида ўтказилади.
Президент боғчалар, мактаблар ва олий ўқув юртларида айрим озиқ-овқат ва ичимликлар истеъмолига чекловлар жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди. Айрим озиқ-овқат ва ичимликларни сотишга чекловлар жорий этиш 2030 йилгача озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш стратегиясида кўзда тутилган.
Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистон ҳудудига кириб келган совуқ ҳаво массаси ўз таъсирини сақланиб туради. Ушбу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3-8о совуқ, шимолда 7-12о совуқ, баъзи жойларда 16о совуққача, кундуз кунлари 19-20 февралда 3о совуқ-2о илиқ, 21-23 февралда 0-5о илиқ атрофида бўлади.
Ёш қиличбозларимизнинг халқаро майдондаги муваффақиятли иштироки давом этади. Ҳафта якунида ҳамюртларимиз нуфузли мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.