Тошкентда 14,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Мирзо Улуғбек ва Қибрай туманлари газ таъминоти бўлими масъул шахслари ҳудуддаги газ қувурларига уланиш аҳволини ўз вақтида кўздан кечириб, ўрганиш ишларини олиб бормаганликлари оқибатида “M.O.” МЧЖ раҳбари О.Х. ва бошқалар томонидан “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги ер ости юқори босимли газ қувурига яширинча уланиб, МЧЖ иссиқхонасида табиий газдан яширинча фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 14,2 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Энди одамларнинг ўзи ҳам светофор ўрнатиши мумкинми?

Ижтимоий тармоқларда эндиликда жисмоний ёки юридик шахслар, ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига хат билан мурожаат этган ҳолда, ўзлари истаган жойда светофор ўрнатишлари мумкин ва қонунда бунинг учун ҳеч қандай чекловлар йўқлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат бўйича расмий изоҳ берди.  Маълум қилинишича, мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.

"Заправкаларнинг ёпилиши ва газ босимининг пасайишига электр узатиш линияларидаги авария сабаб бўлди" — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги “Газли” ва “Учқир” станцияларида 10 та газ насос агрегати фаолияти тўхтатилгани ҳақида хабар берди. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, 17 февраль куни Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол туфайли 110 кВ кучланишга эга “Л-Газли-1” ҳамда “Л-Газли-2” электр узатиш тармоқларининг авариявий ўчиши натижасида “Газли” компрессор станциясидаги 8 та ҳамда “Газли” газни қайта ишлаш заводига қарашли “Учқир” компрессор станциясидаги 2 та газ ҳайдаш агрегати фавқулодда тўхтаган.  Оқибатда, табиий газ ҳажми меъёрий схемадагидан қисқариб, магистраль газ қувурларида босим нисбатан пасайган.

Ўзбекистон наркотик истеъмол қилиш рейтингида 95-ўринни эгаллади

World Population Review эълон қилган дунё бўйлаб наркотик истеъмол қилиш рейтингида Ўзбекистон 95-ўринни эгаллади. Рейтинг БМТнинг Наркотиклар бўйича Жаҳон ҳисоботи ва ЖССТнинг глобал обсерваторияси маълумотларига таянган ҳолда тузилган.

Танзила Норбоева Сирдарёда парламент назорати доирасида ўтказилган ўрганиш натижаларига бағишланган сайёр мажлис ўтказди

Маълумки, Олий Мажлис Сенати томонидан республика ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси, жойлардаги муаммоли масалалар ва уларни ҳал этишда ижро органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган навбатдаги сайёр мажлисида парламент назорати доирасида ўтказилган ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Республика ишчи гуруҳи ҳал этилмаган мурожаатларни қайта кўриб чиқмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Самарқанд вилоятида давом эттирди. Ишчи гуруҳига Президент маслаҳатчисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ходимлари, вазирлик ва идоралар масъуллари жалб этилди.

Навоийдаги биринчи шамол электр станцияси 155 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмда электр энергияси ишлаб чиқарди

Навоий вилоятининг Томди туманида Бирлашган Араб Амирликларининг “Масдар” компанияси томонидан 500 МВт қувватли шамол электр станцияси барпо этилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, ушбу электр станциясининг дастлабки 100 МВт қуввати декабрь ойида ишга туширилган эди.

Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасида “Марказий Осиё” саноат мажмуаси қурилади

“Жорий йилда Қозоғистон—Ўзбекистон чегарасида саноат мажмуаси қурилиши бошланади”. Шундай сарлавҳали мақола Қозоғистоннинг “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги сайтида жойлаштирилди.

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида биринчи ўзбек ресторани очилди

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида “Ал-Урз ва ал-Кабаб” номли биринчи ўзбек ресторани очилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Жиззахда боғча тарбияланувчиси назоратсиз қолиши оқибатида вафот этди

Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди. Жиззахда оилавий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси вафот этганлиги тўғрисида хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Қайси ҳудудда енгил автомобиллар сони кўп?

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 3 759 045 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Тошкент вилоятидги метан “заправка”да 37,5 млрд сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди

Табиий газдан ноқонуний фойдаланган АГТКШ иши бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ҳамда газ таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда 17 февраль куни Тошкент вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

2024 йилда жаҳон спортини ривожлантиришда янги давр бошланади

2024-йилнинг 21-февралидан 3-мартигача Россияда бўлиб ўтадиган тадбирни экспертлар шундай баҳоламоқда. Жаҳон спорти тарихида биринчи марта Қозонда «келажак ўйинлари»халқаро мултиспорт турнири бўлиб ўтади.

Достон Турсунов фаолиятини Эронда давом эттиради

”Пахтакор” клуби собиқ ҳимоячиси Достон Турсунов ҳам фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Хузестоннинг ”Истиқлол” клуби ўзбекистонлик ҳимоячи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

Олмаота—Тошкент трассаси ёпилди

Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво туфайли 10 та вилоятдаги 18 та республика автомагистраллари ёпилди, деб ёзди Orda.kz «КазАвтоЖоле» хабарига кўра, республика бўйлаб йўлларда 274 киши ва 181 техника ишламоқда. Абай вилоятида қор ва бўрон туфайли Омск-Майкапшагай йўли ёпилди.

Мисрдан Тошкентга гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси етказилди

Кеча Мисрдан Тошкентга гепатит C га қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг бешинчи партияси етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ долларига бўлган жами 800 минг дона С гепатитига қарши «Daclatasvir» ва «Sofosbuvir-400mg», В гепатитига қарши «Энтекавир» дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилди.

Дзюдочиларимиз Боку «катта дубулға» турнирини учта медаль билан якунлашди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжон мезбонлик қилган «Катта дубулға» мусобақасидаги иштирокини тугатди. Унда ҳамюртларимиз 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

«Формула-1» пойгачиси Ўзбекистонга ташриф буюрди

“Ferrari” жамоаси аъзоси Чарльз Леклер Ўзбекистон автоспорт ва картинг федерацияси (NAFKU) таклифига биноан бугун Тошкентга келди.Мамлакатимизда FIА Бош ассамблеясининг ёзги йиғилишига тайёргарлик кўрилмоқда, тадбир Самарқандда бўлиб ўтади ва тадбир доирасида FIА ўзининг 120 йиллигини нишонлайди.

«Уят бўлади»: Ўзбекистонда одамларни қандай қилиб уят ҳисси билан манипуляция қилишади

Ўзбек менталитетида уят нима? Бу шунчаки уят эмас, бу – оила, дўстлар ёки қўшнилар томонидан оммавий шармандалик ва айбдор қилиб кўрсатишдир.

UFC 300 турнирининг марказий жанги эълон қилинди

Лас Вегасда 13 апрель куни UFC 300 турнири бўлиб ўтади.UFC президенти Дана Уайт 298-рақамли турнир якунлангач, юбилей мусобақанинг асосий жангини эълон қилди.

UFC 298. Илия Топурия Александр Волкановскини нокаутга учратди ва чемпионга айланди

АҚШнинг Калифорния штатида Тошкент вақти билан 18 февраль тонгида UFC 298 турнири бўлиб ўтади. Турнирнинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифаси чемпиони Алекс Волкановски ҳамда Илия Топурия ўртасида кечди.

Ўзбекистонда барча “метан заправкалар" фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда

Ушбу чекловлар магистрал газ қувурларида босимнинг пасайишига олиб келган кескин совуқ об-ҳаво туфайли амалга оширилмоқда. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатиляпти.  Шуни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.

Тошкент ҳокимлиги фуқароларни кучли қор ёғишидан огоҳлантирди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бугун қор неча соат давом этиши сабаб фуқароларга бир қатор тавсилар берди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 18 февраль куни кучли қор ёғиши, у бир неча соат давом этиши кутилмоқда.

Британияда бош мия саратони даъвоси топилди

Глиобластома — бош мия саратонининг энг агрессив шаклларидан бири. Ушбу хасталик ҳар йили дунёда 250-300 минг нафар кишида аниқланади.

Бухородаги ”метан заправка”лар фаолиятига чекловлар киритиляпти

Кеча, 17 февраль куни Бухородаги ”Газли“ магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли бир нечта газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида қисқа муддатли узилиш кузатилган. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, бунга Бухоро вилоятида кузатилган кучли шамол натижасида юзага келган 110 кВ кучланишли ”L-Газли-1“ ва ”L-Газли-2” электр узатиш тармоқларидаги носозлик сабаб бўлган.

Енгил атлетика. Малика Насриддинова Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати старт олди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси жамғармасига мусобақанинг илк кунидан медаллар ёзила бошланди.

UFC 298. Волкановски Топурияга, Уиттакер эса Костага қарши жанг қилади

АҚШнинг Калифорния штатида Тошкент вақти билан 18 февраль тонгида UFC 298 турнири бўлиб ўтади. Асосий жанг ярим енгил вазн тоифаси вакиллари Александр Волкановски ва Илия Топурия ўртасида кечади.

Олти карра Олимпиада чемпиони саратон билан курашаётганини маълум қилди

Велоспорт бўйича олти карра Олимпиада чемпиони британиялик Крис Хой ўтган йили саратон касаллигига чалингани ва ҳозирда кайфияти яхши эканлигини айтиб ўтди.“Менда бир янгилик бор.

Рафаэль Надаль тарихдаги энг яхши теннисчи ким эканлигини айтди

“Улкан тож” туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра чемпиони, жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, испаниялик Рафаэль Надаль ҳозирда жаҳон рейтинги етакчиси, 36 ёшли сербиялик спортчи Новак Жокович ҳақида гапириб ўтди.“Новак яхши инсон.

Спорт гимнастикаси. Расулжон Абдураҳимов финалда

Мисрда ташкил этилаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг саралаш баҳслари ортда қолди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Расулжон Абдураҳимов финал йўлланмасини қўлга киритди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.