Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Биологик хилма-хиллик ҳақидаги конвенция ижрочи котиби Девид Купер билан учрашди. Вазир Ўзбекистон ҳукумати номидан юқори мартабали меҳмонга CMS COP14 халқаро конференциясидаги иштироки учун самимий миннатдорлик билдирди.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ва вилоят ДХХ ходимлари ноёб тарихий ва маданий бойликларнинг республикадан олиб чиқишга бўлган уринишни фош этишди. Жумладан, божхона пости орқали хориж давлатига йўл олган фуқаро К.А.нинг қўл юки белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, назорат-рентген аппаратида шубҳали тасвирлар акс этди.
3 йилдирки Ўзбекистон энг оммавий спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларини қабул қилиб келмоқда. Бу йил ҳам ушбу анъана давом этиб, заминимиз байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилигига мезбонлик қилади.
Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнирида бугун 3-ўрин учун ва финал ўйинлари бошланди. Нодирбек Абдусатторов 3-ўрин учун АҚШлик Левон Аронянга қарши оқ доналарда ўйнади.
Табиатга салкам 200 млн сўм зарар келтирган фермерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Хоразм вилояти прокуратураси хабарига кўра, вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида Қўшкўпир тумани “Пахтакор” маҳалласида жойлашган “Қ.Т” фермер хўжалигига қарашли дала майдонларида табиий ҳолда ўсиб турган, биологик соғлом 31 туп тўронғил ва жийда дарахтлари ноқонуний равишда қўпориб олиниб, нобуд қилинганлиги аниқланди. Бунинг натижасида табиатга 199 миллион 240 минг сўм зарар етказилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Марҳамат туманидаги шахмат мактаби ва кутубхонада бўлди. Юртимиз олдиндан салоҳиятли шахмат мактабига эга.
Жазо қаттиқ тартибдаги колонияларда ўташ белгиланди. Болалар омбудсмани хабарига кўра, бугун, 15 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида 2017 йилда туғилган болага жинсий жиноят содир этган шахсга доир иш кўриб чиқилган.
3 йилдирки юртимиз энг оммавий спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларини қабул қилиб келмоқда. Бу йил ҳам ушбу анъана давом этиб, заминимиз байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилигига мезбонлик қилади.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди. Шундан мева-сабзавот 2,5 млрд долларга ва бошқа озиқ-овқат маҳсулот экспортини 1 млрд долларга етказиш мақсад қилинган.
Жорий йилнинг 14 февраль куни фуқаро Ш.О.(аёл) Фарғона шаҳар Жўйдам МФЙда жойлашган экин ер майдони четидаги терак дарахтларни кестираётган вақтида, ушбу ер майдонинг собик эгаси фуқаро Э.У. терак дарахтлари унга тегишли эканлиги хусусида жанжаллашиб кетишган.
Ташриф дастурида кўзда тутилган манзиллар ва режалар кўп. Биринчиси “Асака текстиль” кластерининг тўқимачилик корхонаси бўлди.
Бугундан Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичи старт олади. Дастурга кўра, ушбу кун доирасида атлетлар бир қатор йўналишларда саралаш босқичида иштирок этишади.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳайдовчилардан машиналарини ёқилғи билан таъминлаб олишларини сўрамоқда. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ 16–18 февраль кунлари ҳавонинг кескин совиши сабаб АГТКШларда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда уларнинг иш графигига ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини маълум қилди. АГТКШларда навбатлар ва ноқулайликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида ҳайдовчилардан ўз автомобилларини ёқилғи билан таъминлаб олишлари сўралмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳарда жойлашган “Sh.S.” МЧЖга қарашли савдо дўконида кирим ҳужжати мавжуд бўлмаган жами 82 хил турдаги жами 3 583 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Айни кунларда Самарқанд мезбонлигида ўтаётган CMS CОР14 (Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши) тадбири доирасида «Марказий Осиёда ягона саломатлик» лойиҳаси ишга туширилди, дея хабар қилмоқда «darakchi.uz» нашри. Маълум қилинишича, Германия халқаро иқлим ташаббуси (IKI) томонидан қўллаб-қувватланган 11 миллион евро миқдоридаги Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (IUSN) қўшма ташаббуси олти йил давомида амал қилади.
Божхона қўмитаси блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида тамакиларни йўқ қилиш тадбирини ўтказди. Бугун Божхона қўмитаси томонидан бугун 110 минг қути сигаретлар журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида ёқиб юборилди, дея хабар бермоқда қўмита Матбуот хизмати. Қайд этилишича, божхона органлари томонидан 2023 йилда 291 та ҳолатда қиймати 92,2 млрд сўмлик 5,7 млн қути, жорий йилда эса 56 та ҳолатда қиймати 14,0 млрд сўмлик, 528 740 қути тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарига кўра, жиноятда айбланаётган судья ва прокурорларнинг ўтган фаолияти давомида фуқароларга нисбатан тасдиқлаган айблов хулосалари ва қабул қилган қарорларига ҳам баҳо берилиши керак. “Бугун яна бир прокурор пора билан қўлга тушди.
Энг кўп эгиз туғилиш кўрсатгичи 2 494 нафар билан Фарғона вилоятига тўғри келмоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда республикада 962 минг нафар тирик туғилиш қайд этилди.
"Мақсад интернетда танилиш эди. "Яшил"да тез ўтиб оламан дегандим", - дейди ҳуқуқбузар.
13 февраль куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Жаҳон банкининг Минтақавий директори Михал Рутковски бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда, шунингдек, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.
Тегишли қарор Президент томонидан имзоланди. Шавкат Мирзиёйев муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ва белгиланган хизмат муддатларини ўтаган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Нью-Йорк шаҳридаги “Mahalla USA” ватандошлар жамоат уюшмаси томонидан Ўзбекистон Бош консулхонаси билан биргаликда жамият ҳузуридаги “Ziyo Art” ўзбек тили марказининг янги биносининг очилиш маросими ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил Ўзбекистонда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилингани мамлакатимизда қолаверса, хориждаги ёшларга бўлган эътиборнинг яна бир ифодасидир.
Президент Шавкат Мирзиёевга ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди. Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилиб, ижтимоий хизмат турлари ва кўлами кенгайтириб келинмоқда.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактаб ҳудудида 3-синф ўқувчиси ўлик ҳолда топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси баёнот берди. Унга кўра, 2024 йил 10 февраль куни тахминан кечки соат 20 ларда Юнусобод тумани 259-сонли умумтаълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Й.М.
Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнирида бугун ярим финал босқичи доирасида иккинчи ўйинлар ўтказилди.Нодирбек Абдусатторов бугун 17 карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга қарши оқ доналарда баҳс олиб борди.
Теннис мусобақаларида минглаб тўплардан фойдаланилади — чунки улар ўйин давомида доимий равишда спортчилар қийинчиликсиз фойдаланиши учун алмаштириб турилади. Тўпнинг ҳолати ўйин сифатига ҳам таъсир қилади.
UFC президенти Дана Уайт 300-рақамли турнирнинг асосий жангини қачон эълон қилишини айтиб ўтди.“UFC 298 турниридан сўнг бўлиб ўтадиган матбуот анжумани 300-турнирнинг асосий жанги ҳақида маълумот берамиз”, — деди Уайт.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасида япониялик мураббий Мики Танака иш бошлади. Бу ҳақида мамлакат дзюдо федерацияси маълум қилди.
Учрашувда биологик хилма-хилликни асраш, озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик таълимни илгари суриш билан боғлиқ қўшма лойиҳа ва ташаббусларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, онгли истеъмол қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги ҳамда барқарор экологик масъулиятли хулқ-атворни шакллантириш муҳимлигини таъкидладилар.
Учтепа туманида “майнинг” ферма ташкил қилган фуқаро қўлга олинди. Бош прокуратура берган маълмотга кўра, Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи фуқаро Ж.М.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.