Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023-2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг оширилади. Бу ҳақда Veolia Energy Таshkent компанияси хабар берди.
Наманган вилоятида Ўзбекистонни қўшни Қирғизистон билан боғловчи «Учқўрғон — Маданият» йўлининг 10-километрида жойлашган Учқўрғон чегара божхона пости қурилмоқда. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими бунга изоҳ берди. "Мақсад мактабни қамоқхонага айлантириш бўлса, бунга эришишди" сарлавҳаси остидаги видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
“Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-71-сон, 13.02.2024 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ 2024–2025 йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга (жумладан, кластерларга) ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўмдан субсидия ажратилади. Бунда: субсидия ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Агросубсидия ахборот тизими” орқали амалга оширилади; пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун дастлаб ҳисобланган субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади; субсидиянинг қолган 30 фоизи Пахтачилик кенгашининг ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошганлиги тўғрисидаги хулосасига асосан 2025 йилда ажратилади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2023-йилнинг 4-чорагида Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражаси таҳлил қилинди. Ҳисоб-китоблар иқтисодиётда бозорнинг рақобат динамикасини аниқлашда кенг қўлланиладиган HHI (Херфиндал-Хиршман индекси) концентрация кўрсаткичидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.
Бугундан бошлаб Тошкентни Сирдарё ва Хожикент билан боғловчи электропоездлар ҳаракатлана бошлайди. Ўтган йилнинг ноябрь ойи бошларида Тошкентдан Хожикентга поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.
МСК раиси Ўзбекистонда ўнлаб йиллардан буён яшаб келаётган ва давлат тилини билмайдиган Ўзбекистон фуқароларига муносабат билдирди. Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, “Халқаро пресс-клуб” раиси Шерзодхон Қудратхўжа YouTube'даги AlterEgo каналига берган интервьюсида хориждан Ўзбекистонга кўчиб келган, аммо ҳалигача ўзбек тилини билмайдиганларга муносабат билдирди.
Хамзат Чимаев (13:0) UFC'нинг ўрта вазн тоифасидаги рейтингида икки поғона пастлаб, Роман Долидзе (12:3) ва Жек Херманссонни (24:8) ўзидан олдинга ўтказиб юборди. Долидзе сўнгги жангида Нассурдин Имавовга (13:4) ютқазган, Херманссон эса Жо Пайферни (12:3) мағлуб этган.
Гулнора Абдуллаева қарийб 2 йилдан сўнг вилоят ҳокимлиги раҳбари ўринбосари, оила ва хотин-қизлар масалалари бошқармаси бошлиғи лавозимини тарк этди. Андижон вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Абдуллаева Гулнора Маъруфжановна бошқа лавозимга ўтаётганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Нархлар электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари қимматлаши билан боғлиқ. Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023-2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг оширилади.
Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис палаталари Кенгашлари аъзолари, депутатлар, сенаторлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Киберҳужумлар асосан Нидерландия ва АҚШ ҳудудига тегишли IP-манзиллардан уюштирилганлиги кузатилган. 2023 йилда Ўзбекистондаги веб-ресурсларга 11 млн 20 минг 235 та киберҳужумлар уюштирилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни жорий йилда амалга ошириш мўлжалланган асосий стратегик ислоҳотлар бўйича тақдимот билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2030 йилга бориб, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига даромадни 4 минг долларга етказиб, бу борада ўртачадан юқори давлатлар қаторига кириш мақсади белгиланган.
Энергетика вазирлиги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг Тошкент иссиқлик электр станциясида мазут ишлатилаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. Аввалроқ Экология вазирлиги ходимлари Тошкент иссиқлик электр станцияси фаолиятини текширгани ҳақида хабар берган эдик.
Ижтимоий тармоқларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг “Тошкент иссиқлик электр станциясида мазутдан фойдаланилаётгани аниқланди” сарлавҳали мақоласи эълон қилинганди. Мақолада “Текширув давомида корхонада (“Тошкент ИЭС” назарда тутилмоқда) газ асосий ёқилғи ҳисоблангани, шунингдек, қўшимча ёқилғи сифатда мазутдан фойдаланилаётганлиги аниқлангани, шу сабабли Тошкент шаҳри ҳавосини тутун қоплагани айтилган. Энергетика вазирлиги Экология вазирлигининг айбловини рад этди.
Шавкат Мирзиёев Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди. Учрашувда банк-молия соҳасидаги, шу жумладан “OTP” гуруҳига давлатнинг “Ипотека-банк”даги улушини сотиш бўйича битим доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни жорий йилда амалга ошириш мўлжалланган асосий стратегик ислоҳотлар бўйича тақдимот билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2030 йилга бориб, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига даромадни 4 минг долларга етказиб, бу борада ўртачадан юқори давлатлар қаторига кириш мақсади белгиланган.
Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнирида бугун ярим финал босқичи доирасида дастлабки ўйинлар ўтказилди.Нодирбек Абдусатторов финал йўлланмаси учун 17 карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга қарши қора доналарда баҳс олиб боради.
Калифорниянинг Анахайм шаҳрида 18 февраль куни UFC 298 турнири бўлиб ўтади.Турнирнинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифаси вакиллари Александр Волкановски ва Илия Топурия ўртасида кечади.
Иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Алварес Жермалл Чарлога қарши жанг қилади.The Ring нашрининг хабар беришича, улар ўртасидаги қарама-қаршилик 5 май санасига белгиланган.
Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам масъулиятли мавсум бошланмоқда. 15-18 февраль кунлари Миср пойтахти мазкур спорт тури бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичига мезбонлик қилади.
13 февраль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича жаҳонда учинчи ўринни эгаллади. Бу бўйича маълумотлар реал вақт режимида фаолият юритувчи IQAir порталида маълум қилинди.
У автомашинасида катта тезликда ҳаракатланиб мультирадар қурилмасига қайд этилганидан жахл қилиб ҳуқуқбузарлик содир этган. Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи фуқаро А-380 автомобиль йўлида соатига 112 км тезликда ҳаракатлангани учун мультирадар қурилмасига қайд этилган.
Энди аёллар ҳам катта сиғимли автобус ва электробусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қўқонлик "табиб"нинг фаолияти юзасидан ИИО томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда. Ижтимоий тармоқларда қўқонлик "табиб" номи билан танилган Иқболжон Солиев исмли шахсни бир нечта қўриқчилар қўриблаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Наманган вилояти Учқўрғон туманида чегара пости қурилиши давом этмоқда. Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Ўзбекистонни Қирғизистон билан боғлайдиган “Учқўрғон” чегара пости қурилиши бошланди, деб ёзади ЎзА.
Навоийда 4-синф ўқувчиси инглиз тилидан B2 сертификатини қўлга киритди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан Ўзбекистон ҳудудлари учун истиқболли экспорт бозорлари аниқланди. Тадқиқот натижаларига кўра қуйидагилар маълум бўлди: Мева-сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган турли хил қиём ва шарбатлар.
Икки давлат фуқаролари ўзаро мамлакатларда вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан 15 кунгача бўлишлари мумкин бўлади. Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг визасиз саёҳати тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги протокол кучга кирди.
Ҳукуматнинг аёлларга юк автомобиллари ва автобусларни бошқариш бўйича чеклови олиб ташланди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорининг 2-иловаси 27-банди ҳамда 3-иловаси 5-банди ўз кучини йўқотди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.