Садир Жапаров Қирғизистон байроғини ўзгартириш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Спутник Қирғизистон хабар қилди.
Истанбул Кападокия ва Анталия Ҳар бир сайёҳнинг ташриф буюриши керак бўлган жойлар рўйхатидаги илк уч йўналиш бўлган Истанбул, Кападокия ва Анталияда янги йилга «марҳабо» дейишга қандай қарайсиз? Янги йил режаларини тузиб бўлмаганлар ёки 2024 йилнинг илк мўъжизавий лаҳзаларини дунёнинг энг бетакрор жойларида бошдан кечиришни хоҳловчилар учун Туркиянинг муҳташам манзилларига яқиндан назар соламиз.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов уйланди.IBA президенти Умар Кремлёв Баҳодирга BMW Х5 автомобилини тўёна сифатида совға қилди.
Ўзбекистонда 2023 йилда мудофаа ва хавфсизликни таъминлаш харажатлари қўшимча 3,2 трлн сўмга оширилди. Бунга бошқа харажатларни камайтириш орқали эришилган.
АҚШ элчихонаси Америкага асосан Мексика ҳудуди орқали ноқонуний равишда кириб келган 119 нафар Ўзбекистон фуқаросининг депортация қилиниши бўйича изоҳ берган.
Жорий йилда Ўзбекистондан икки мингдан ортиқ ноёб буюмларни олиб чиқишга уринилган, шу билан бирга маданий мерос объектларига етказилган зарар нархи 28 миллиард сўмга етган.
Президент давлат идоралари ходимлари ва раҳбарлар театрларга ташриф буюриши учун ҳар ойнинг бир кунини «Театр куни» деб эълон қилишни таклиф этди. Музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича 7 йиллик дастурни қабул қилиш ва Франция билан бирга Миллий реставрация марказини ташкил этиш режа қилинмоқда.
Баҳодир Жалолов уйланди. Кеча, 21 декабр куни Тошкент шаҳридаги ресторанларнинг бирида боксчимиз Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар О.Н. ва А.С.
Келгуси йилдан миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини кўп минг нусхаларда чоп этиш ва барча кутубхоналарга етказиб бериш лозимлиги таъкидланди. Шу билан бирга, ҳар йили энг яхши бадиий асарлар яратиш, таржима қилиш учун ижодий буюртмалар берилиб, муаллиф ва таржимонларга муносиб қалам ҳақи тўланади.
Бугун соат 12-00да 2024 йилда ишлаб чиқариладиган Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига онлайн шартнома бериш бошланган.
Президент Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мафкуравий соҳада рақобатга тайёрми, деган саволни берди. Унинг айтишича, мамлакат маданий дипломатияни кучайтиради.
Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мажлисда бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали асосан четдан, баъзан, ҳатто, мамлакатимизнинг ўзида ҳам Конституция ва қонунларимизга зид позициялар илгари сурилаётгани, жумладан диний эътиқод ниқоби остида ёшларни маърифатга эмас, жаҳолатга ундаш ҳолатлари пайдо бўлаётгани таъкидланди.
«Агар ҳозир “Қани, охирги бир ойда қайси театрга бордингиз, қандай янги китоб ўқидингиз?”, деб сўрасам, ўйлайманки, аксарият раҳбарлар хижолат бўлиб қолиши мумкин. Ҳолбуки, раҳбар-етакчилар ижтимоий дунёқараш, маданий савия бўйича бошқаларга ўрнак бўлишлари керак”,- деди Президент.
Халқаро майдонда ўзбек маданий дипломатиясини ривожлантириш, бой маданий меросимизни халқимизга ва хорижий сайёҳларга кенг таништириш ишлари янги босқичга кўтарилади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантириш учун алоҳида дастур қабул қилинади. Хаттотлик ва миниатюра санъати таълимини амалиёт билан боғлаш мақсадида миллий усулда қоғоз тайёрлаш бўйича ўқув ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этилади.
Шунингдек, маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар ходимларининг ойликлари 35 фоизгача ошади. Келаси йилдан Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Президент жадидлар каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарурлигини айтди. Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказади ҳамда маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.. Президентнинг айтишича, Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда мамлакатга жадидлар каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур.
Ўзини "кўча" деб атайдиган жиноий гуруҳлар ва коррупцияга берилган мансабдор шахслар жазога тортилади. Айни дамда президент Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда.
Шавкат Мирзиёев коррупция жиноятлари учун мансабдор шахсларнинг ҳибсга олиниши ва жиноий гуруҳлар вакилларига қарши ўтказилаётган рейдлар бўйича изоҳ берди. «Биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз», — деди у.
Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда. Йиғилишда Президент «дунёдаги қудратли марказлар очиқчасига босим ўтказишни» бошлаганига айтди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда. Дунё миқёсидаги иқтисодий инқироз ва пандемия таъсирига қарамасдан, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш учун 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 100 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда. Президентимиз халқаро майдонда маданий дипломатиямизнинг ўрни тобора ортиб бораётганини таъкидлади.
2018 йилдан 2023 йилнинг 10 декабригача Андижон вилояти Избоскан туманига ҳокимлик қилган Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ер бериш тартибини бузишда айбланмоқда.
«Илгари манфаатларини дипломатия билан ҳимоя қилган қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтяпти. Бундай жараён таъсири мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев.
АҚШ элчихонаси Ўзбекистон фуқароларининг ноқонуний миграциясини кескин қоралади ва уларни Америкага саёҳат қилиш учун хавфсиз йўллардан фойдаланишга чақирди. Жорий йилнинг 20 декабрь, чоршанба куни АҚШ 119 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Серобидин Исмоилов ЖКнинг бир нечта моддалари билан айбдор дея гумон қилиниб, ҳибсга олинган. Андижон вилояти Избоскан туманининг собиқ ҳокими Серобидин Исмоилов ҳибсга олинди.
Тошкентда туман тушгани сабабли 02:34 дан бошлаб ҳаво кемаларини қабул қилиш учун чекловлар жорий этилди. Ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли Тошкент аэропортида маҳаллий вақт билан соат 02:34 дан бошлаб ҳаво кемаларини қабул қилиш учун чекловлар жорий этилди.
Қашқадарёда унаштирилгани айтилган 7 синф қизнинг онаси воқеа тафсилотларини сўзлаб берди. Аввалроқ, Қашқадарёда 7 синф мактаб ўқувчиси унаштирилгани ҳақида видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.