Париж Олимпиадаси иштирокчиси, бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Ситора Турдибекова Самарқанд вилояти Булунғур туманида тантанали кутиб олинди.Туман ҳокими Самандар Астанов боксчи қизнинг Париждаги турнирнинг нимчорак финалида хитой тайпейилик рақибига аламли тарзда мағлуб бўлганига қарамай, мусобақада муносиб иштирок этиб, олқишларга сазовор бўлганини қайд этди ва унга янги уй совға қилди.
Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2024-йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражаси таҳлил қилинди. Мазкур тадқиқотда Херфиндал-Хиршман индексидан фойдаланилди.
Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси Ижроқўм йиғилишининг тегишли қарори билан Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди. Шаҳноза Мирзиёева ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда.
13-август, сешанба куни Франция полицияси Олимпия ўйинларида ишлаган волонтёрни ўз квартирасида ўлик ҳолда топди. У икки кун олдин ғойиб бўлди, унинг шериги ҳибсга олинган.
Франциянинг Париж шаҳри мезбонлик қилган ёзги Олимпиада баҳслари ўз якунига етди. Олимпия баҳсларида 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритган Ўзбекистон делегацияси ватанимизга қайтиб келди.
Тайван мамлакат олимпиячилари, жумладан боксчи Лин Ютинг Париж Олимпиадасидан қайтаётган самолётни фахрий эскорт билан таъминлаш учун бир нечта Ф-16 қирувчи самолётларини юборди. Мусобақада спортчи олтин медални қўлга киритди.
Енгил вазн тоифасида (70 кг гача) UFC чемпионлигига собиқ даъвогар Майкл Чандлер Конор Макгрегор билан ким жанг қилиши мумкинлигини айтди. "Макс Холлоуэй ушбу рўйхатда юқори ўринни эгаллайди.
"Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг тўрт карра ғолиби, дунёнинг учинчи ракеткаси, испаниялик теннисчи Карлос Алькарас Цинциннатидаги (АҚШ) "Мастерс" турнири бошланиши олдидан дастхат қўйиш маросимини ўтказди. У имзо қўйиш чоғида болаларни навбатда суриб чиқаришга уринаётган катта ёшли мухлисларга мурожаат қилди.
Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон спорт делегациясини Париж—2024 17-ёзги Паралимпия ўйинларига кузатиш маросими бўлиб ўтди. Сўзга чиққанлар бу галги Паралимпия ўйинларига тайёргарлик аввалгиларига қараганда анча фарқли бўлганини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 август куни сунъий интеллект ва IT соҳасидаги стартап лойиҳаларни ривожлантириш чора-тадбирларига доир тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда ахборот технологиялари жадал ривожлантирилиб, барча соҳаларда татбиқ этилмоқда.
Испаниялик сув полочиси Паула Лейтон ижтимоий тармоқларда вазни туфайли ҳақорат қилинди. Испания аёллар терма жамоаси 2024-йилда Парижда (Франция) бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида сув полоси мусобақаларида олтин медални қўлга киритди.
ХХР раиси Си Цзиньпиннинг махсус вакили, Давлат кенгаши аъзоси Шэнь Ицинь Францияни 2024-йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларига муваффақиятли мезбонлик қилгани билан табриклади. Бу ҳақда Синхуа ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида Париж-2024 Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган асли доғистонлик эркин курашчи Разамбек Жамалов (74 кг) мусобақадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди. "Ҳис-туйғуларга бойман.
Хабарингиз бор, Париж шаҳрида бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари доирасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган эркин курашчи Разамбек Жамалов мусобақа ғолибига айланди. Асли доғистонлик Жамалов фаолиятидаги илк Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этди ва олтин медалга эга чиқди.
Париж Олимпиадаси ҳам ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг спорт курашлари беллашувлари Ўзбекистон учун ҳам омадли, ҳам омадсиз ўтди, дейиш мумкин.
11 август Франциянинг Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари расман якунига етди. Унда иштирок этган Қирғизистон делегацияси мусобақани 2 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2017-2023 йиллар оралиғида экспорт қилинган маҳсулотларнинг мураккаблик даражаси ўрганилди. Маҳсулотларнинг мураккаблик даражасини ҳисоблашда Гарвард университетининг Кеннеди мактаби илмий лабораторияси (Harvard Kennedy School Growth Lab) томонидан ишлаб чиқилган Маҳсулотнинг мураккаблик индекси (Product Complexity Index — PCI) дан фойдаланилди.
Суд 35 ёшли эркакни айбдор деб топди ва уни умумий режимдаги колонияга озодликдан маҳрум қилди. Аввалоқ, Бекобод туманида 28 ёшли аёл 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик.
14 август куни Мирзо Улуғбек, Янгиҳаёт, Чилонзор, Юнусобод ва Бектемир туманлари табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Янгиҳаёт, Чилонзор, Юнусобод ва Бектемир туманларининг қуйидаги ҳудудларига 14 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
2024-2025 йилги қабул жараёнида магистратура мутахассисликлари учун, имтиҳонлар ўтказилмайди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари иштирокидаги брифингда айтилди.
Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган «Зомин» туристик-рекреацион зонасидаги осма дор йўли 12 августдан 18 августгача ишламайди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.
Президент Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбайини шакллантириш ва шу асосда турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган “Мурожаатдан — даромадга” лойиҳаси амалга оширилмоқда. “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида ташкил этилган лойиҳанинг навбатдаги босқичи ҳам ушбу эзгу ниятларга қаратилди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси реклама қонунчилиги юзасидан барча давлат ва нодавлат телеканалларга кўрсатма хати юборганини эълон қилди. Қайд этилишича, сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситалари (хусусан, телеканаллар) орқали рекламаларни тарқатишда (жойлаштиришда) қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари кўзга ташланмоқда.
Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Кузда мазкур миқдор оширилиши ҳисобига тўлов нархи ҳам ошади.
4 нафар фуқаро 40 тага яқин Қизил китобга киритилган балиқларни овлаб, салкам 300 млн сўм зарар келтирган. Бухорода ноқонуний балиқ овлаган фуқароларга суд томонидан якуний жазо тайинланди.
FIDE интизом ва ахлоқий комиссияси латвиялик Андрей Стребковни аёл шахматчиларни почта орқали узоқ муддат таъқиб қилгани учун беш йилга дисквалификация қилди. "Текширув шуни кўрсатдики, ўнлаб аёллар, баъзилари 14 ёшда бўлганлар, ўз уйлари, клублари, университетлари ва мусобақалар ўтказиладиган жойларига юборилган порнографик материалларни ўз ичига олган одобсиз хатларни олган", - дейилади FIDE баёнотида.
Париж Олимпиадасининг ёпилиш маросими учун байроқдор сифатида танланган ирландиялик сузувчи Даниэль Уиффен касал бўлиб қолди ва тадбирга бориш ўрнига касалхонага ётқизилди. Сузувчининг айтишича, ўзини жуда ёмон ҳис қилган, аммо кейинчалик даволаниш туфайли ўзини яхши ҳис қила бошлаган.
Британиянинг сувга сакраш бўйича энг совриндор спортчиси Том Дейли Париж Олимпиадаси тугаган куннинг эртасига, 30 ёшида нафақага чиқди. У Токиода олтин, Парижда кумуш ва Рио-де-Жанейрода синхрон сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритган, шунингдек, сувга сакраш бўйича икки карра Олимпиада бронза медали совриндори бўлди.
1 октябрдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 340 минг сўмдан 375 минг сўмга ошади. Унга кўра, 1 октябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қуйидагича белгиланади: • Техник кўрик, «аптечка» — 187,5 минг сўм (айни вақтда 170 минг сўм); • Хавфсизлик камарини тақмаслик — 187,5 минг сўм (айни вақтда 170 минг сўм); • Ҳужжатсиз юриш — 375 минг сўм (айни вақтда 340 минг сўм); • Суғуртасиз ҳайдаш — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм); • «Қизил» дан ўтиш — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм); • Нотўғри «парковка» — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм); • Телефонда гаплашиш — 1 млн 225 минг сўм (айни вақтда 1,2 млн сўм); • Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 875 минг сўм (айни вақтда 1 млн 700 минг сўм); • Тезликни ошириш (20 км/с) — 375 минг сўм (айни вақтда 340 минг сўм); • Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 875 минг сўм (айни вақтда 1 млн 700 минг сўм); • Тезликни ошириш (+40 км/с) — 3 млн 375 минг сўм (айни вақтда 3 млн 60 минг сўм); • Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 750 минг сўм (айни вақтда 3 млн 400 сўм); • Маст ҳолда ҳайдаш — 9 млн 375 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 8 млн 500 минг сўм); • Мастлик текширувидан бош тортиш — 5 млн 625 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 5 млн 100 минг сўм); • Рухсатсиз «тонировка» — 9 млн 375 минг сўм (айни вақтда 8 млн 500 минг сўм); • «Тонировка»дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 15 млн сўм (айни вақтда 13 млн 600 минг сўм).
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.