Аввалроқ, Ўзбекистонда 20 январдан бошлаб электропоезд ва тез юрар поездлар чипталари нархи 20 фоизга оширилиши хабар қилинган эди. «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати айрим маҳаллий йўналишлардаги чипта нархлари ўзгаришсиз қолаётгани ҳақида хабар қилди.
Ҳолат юзасидан иссиқ сув таҳлили ўтказилиб, расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда иссиқ сувда қора заррачалар кўрингани бўйича шикоятли хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамларга сабаб бўлган эди.
ЖССТ томонидан «хавотирли мутация» сифатида кузатув остига олинган «омикрон» штаммининг JN.1 субверсияси ҳозир дунё бўйлаб тез суръатда тарқалмоқда, унга янги аломатлар қўшилган. Ўрганишларга кўра, яқин вақтгача JN.1 билан хасталанган беморлар асосан бурун оқиши, ҳолсизлик, йўтал ва бош оғриғидан азият чекиб келаётган эди. Хусусан, ушбу симптомлар орасида энг кўп тарқалгани бурун оқиши бўлиб, у касалликка хос белгиларнинг 31 фоизини ташкил этади.
My.gov.uz порталида “Содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумотнома бериш” хизмати ишга туширилди. Хизматдан фойдаланиш учун: 🔵 My.gov.uz порталида рўйхатдан ўтиш; 🔵“Маълумотномалар” бўлимидан тегишли хизматни танлаш; 🔵керакли маълумотларни тўлдириб, ариза йўллаш кифоя.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистон 2017-2022 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)дан бири — “Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги инсонларнинг фаровонлигига кўмаклашиш” бўйича эришган натижаларини ўрганиб чиқди. 2030-йилгача БМТнинг Глобал кун тартибидаги Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2030-йилгача 16 та Барқарор ривожланиш миллий мақсадлари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган 125 та вазифа тасдиқланди.
Ўзбекистонда бюджет ташкилотларнинг ойлик маошлари кечикаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.
Акцияларни сотиб олиш бўйича 5 та инвестор томонидан аризалар келиб тушган. Улардан шиша ва пластик идишларни ишлаб чиқарувчи бир корхона ғолиб бўлди.
2024 йилнинг бошида Навоий, Қарши, Нукус ва Термиз аэропортларида Давлат солиқ қўмитаси томонидан жорий этилган «Tax Free» хизматининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва улар ўз фаолиятини бошлади. «Tax Free» тизими хорижий фуқароларга Ўзбекистонда чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтаришни назарда тутади.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги истеъмолчиларнинг иссиқ сувларида қора фракциялар (сулфокўмир) пайдо бўлди. «Veolia Energy Tashkent» ҳолатга тушунтириш берди. Маълум қилинишича, 2024 йил 3-4 январь кунлари Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК ҳудудий бошқармаларига, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖга қарашли 1-ИМ қозонхонаси ҳудудида жойлашган истеъмолчилардан иссиқ сувда лойқалик билан қора зарралар мавжудлиги юзасидан шикоятлар келиб туша бошлади.
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) дунёнинг энг кучли 100 шахматчилари рейтингини эълон қилди.Ундан 4 нафар ўзбекистонлик гроссмейстерлар ўрин олди:22 (24).
Яккасарой туманида декабрь ойи бошида олиб борилган ободонлаштириш ишлари пайтида шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти таклифи билан Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасига ўзгарувчан маълумот таблоси ўрнатди. Улар одатда фуқароларни йўл ҳаракатидаги вазият, тезлик чегаралари ва бошқалар ҳақида хабардор қилиш учун йўлнинг юқори қисмига жойлаштирилади.
2023 йилда Ўзбекистонда энг кўп қўйилган исмлар эълон қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Йил давомида таваллуд топган 1 млн нафар ўғил ва қизларга қўйилган исмлар ҳақида маълумот берилди. Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, 2023 йил давомида ўғил фарзандларга энг кўп Муҳаммадали ва қиз фарзандларга Солиҳа деб исм қўйилган.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди. ДХХ хабарига кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга гўёки АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза расмийлаштириб, АҚШга юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Қорақалпоғистон ва Бухорода 15 январдан ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар амалда қўлланилади. Демак, Қорақалпоғистонда нархлар қуйидагича: ичимлик суви: аҳоли учун – 1 м3 2900 (ҳозир 1850) сўм; бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 3695 (ҳозир 6383) сўм (ҚҚС билан); улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 3695 (ҳозир 6383) сўм (ҚҚС билан); Оқова сув: аҳоли учун – 1 м3 1400 (ҳозир 1100) сўм; бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 2350 (ҳозир 3136) сўм (ҚҚС билан); улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 2350 (ҳозир 3136) сўм (ҚҚС билан).
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эндиликда ёшга доир пенсия тайинлаш учун ариза топширишингиз мумкин. Бунинг учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан кўриб чиқиш учун «Пенсия» дастурий мажмуасига юбориладиган анкетани тўлдиришингиз керак.
ЯИДХП веб-сайтида пенсия олиш учун ариза тўлдириш учун янги бепул хизмат ишга туширилди. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эндиликда ёшга доир пенсия тайинлаш учун ариза топширишингиз мумкин.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, муқаддам судланган Л.Т. ва фуқаро О.И.
Вилоят ИИБ ушуб шахсни қўлга олди. У қилмишидан пушаймонлигини билдирди.
2024 йилда дунё аҳолисининг деярли ярми сайловга боради – 50 дан ортиқ мамлакатда президент ёки парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.
"Афросиёб", "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" поездлари учун чипталар нархи 20 фоизга ошади. Жорий йил 20 январдан "Афросиёб" тезюрар электропоездлари, ҳамда "Шарқ", «Насаф» ва "Ўзбекистон" поездлари учун чипталар нархи 20 фоизга оширилади.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизматига кўра, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳудудларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, 5 январь куни қуйидаги ҳудудларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Натижада тадбиркорлар савдо мажмуаларидаги дўконлар учун ижара тўловларидан 3 ойга озод қилинади. Озиқ-овқат, деҳқон ва буюм бозорларидаги сотувчи ва харидорларга қулайлик яратиш, бозорлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг санитария-гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш мақсадида бозорларда қурилиш ва реконструкция ишлари бошланмоқда.
Мазкур видео интернетда кенг тарқалди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди.
Ўзбекистон 2026 йилгача Аи-80 бензин ишлаб чиқаришдан воз кечишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди, дея хабар бермоқда вазирлик Матбуот хизмати. Бир оз аввал, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олингани айтилган эди.
Ижтимоий тармоқларда “GULBAKHOR AIRWAYS” томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларга ноқулайлик юзага келганлиги бўйича хабарлар тарқалди. Туризм қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли қонуний чоралар кўрилаётганлиги, зиёратчилар меҳмонхонага жойлаштирилганлиги маълум қилинди.
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида “Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” (CACILM-2) минтақавий лойиҳаси доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) кўмагида ташкил этилган янги географик ахборот тизимлари (GIS) лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги GIS лабораторияси энг замонавий компьютерлар, сервер, маълумотлар маркази, плоттер билан жиҳозланган.
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надал Брисбен (Австралия)даги турнирнинг 1/8 финалида австралиялик Жейсон Кублерни мағлуб этди - 6:1, 6:2. Ўйин 1 соат 21 дақиқа давом этди. 37 ёшли испаниялик теннисга қайтганидан кейин кетма-кет иккинчи ғалабага эришди.
Олти вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, филиппинлик Менни Пакьяо америкалик Флойд Мейвезерга қарши иккинчи жангини эълон қилди. Пакьяонинг айтишича, жанг Японияда ташкиллаштирилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.