Видеода автобус зарба кучидан ағдарилиб кетганини кўриш мумкин. Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Навоий шаҳри атрофидаги ҳудудда 1 млрд 200 млн сўмлик сохта пуллар ёндириб ташлаш йўли билан йўқ қилинди. Бу ҳақда Навоий вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
FIVE Petroleum Malaysia асосчиси Ўзбекистонда қатор корхоналар, жумладан, пойтахтда, кейин эса бошқа ҳудудларда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратишга тайёрлигини билдирди. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "FIVE Petroleum Malaysia" компанияси асосчиси ва бош директори Кинг Лим Чин Фуи билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. Мулоқот чоғида Малайзия компанияси раҳбари билан Ўзбекистонга инвестиция киритиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Табиатни ифлослантиришга сабаб бўладиган шарлар ёрилиб, яроқсиз ҳолга келтирилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги Наврўз боғида 5000 та шар учирилиши ҳақида хабар тарқалди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги Наврўз боғида 5000 та шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида бўлиб, ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган.
Ўзбекистонда 122 минг 862 та ташкилот 2024 йилнинг январь май ойларида 10,6 трлн сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фуқароларга тўппонча ўқталиб, буни видеога олган шахс қамалди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Навоий вилояти фермерлари республикада биринчилар қаторида давлатга дон сотиш бўйича 83 300 тонна улкан хирмон яратиб, шартномавий режани 100 фоизга бажаришга эришди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов Мадримов—Кроуфорд кардида жанг қилади.Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 3 август куни ўтказади.
29-30 июнь кунлари Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган “Янгиобод” спорт базасида пара пауэрлифтинг бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди. Мусобақаларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан жами 300 нафарга яқин пара спортчи иштирок этди.
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги “Наврўз“ боғида 5 мингта шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Унда бепул музқаймоқ, 10 мингга яқин совғалар берилиши ҳам айтилган.
Ўзбекистоннинг катта қисмида 1–2 июль кунлари, водий вилоятларида эса 2–3 июль кунлари салқин ҳарорат бўлиши кутилмоқда. Прогнозларга кўра, 1–2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро-Навоий вилоятларида, 2 июлда Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида, 2–3 июль кунлар эса водийда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати максимумлари 30–35 даража илиқ бўлади.
Россия Федерациясининг Киров шаҳрида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" бўлиб ўтди. Турнирнинг асосий жангида профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров рингга чиқди.
Бундан оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузилганларни жавобгарликка тортишни кучайтириш белгиланди. Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларини кучайтириш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
30 июнь куни соат 00:45 да Қамчиқ довонидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 268-километрида юк машинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ”Қамчиқавтойўл” унитар корхонаси матбуот хизмати хабар берди.
Наманганнинг «Навбаҳор» клуби бош мураббийи Самвел Бабаян жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Париж-2024 Олимпиадаси учун қўлга киритган лицензиялари 13 тага етди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида -57 кг вазн тоифаси беллашувларида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган Шукуржон Аминова ҳам Олимпиада лицензиясини қўлга киритди. Шу тариқа, 5 нафар дзюдочи қизимиз Париж-2024 Олимпиадаси медаллари учун татамига чиқадиган бўлди.
Россиялик дзюдочилар Париж Олимпиадасида қатнашмайдиган бўлди. Аввалроқ Халқаро Олимпия қўмитаси фақатгина тўрт нафар дзюдочига Олимпиадада қатнашиш учун рухсат берганди. "ХОҚ Олимпия рейтинги орқали йўлланма олган 17 нафар дзюдочимиздан фақатгина 4 нафарига ўйинларда қатнашишга рухсат берди.
Қозоғистон туризм ва спорт вазири ўринбосари Серик Жарасбаев мамлакат спортчиларининг Париж Олимпиадасига тайёрланиши учун ишлатилган маблағ ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. "Миллий терма жамоаларнинг Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши билан спортни ривожлантириш дирекцияси шуғулланади.
Россиянинг биринчи ракеткаси Дария Касаткина Англиянинг Истборн шаҳрида ўтказилган WТА-500 турнирида ғолиб чиқди ва бу йилги биринчи кубокни қўлга киритди. Рейтингда 14-ўринни эгаллаб турган Касаткина финалда канадалик Лейла Фернандесни (30-ўрин) 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев АҚШга йўл олди. Ҳозирча унинг навбатдаги жанги қачон ва кимга қарши ўтказилиши маълум эмас.
IT соҳасидаги тадбиркор "свет" кўп ўчиши сабаб иш тўхтаб қолаётгани, натижада корхонага зиён бўлаётганини айтди. Бизнес омбудсман огоҳлантиришсиз ток ўчиши ҳолати учун ҲЭТКларни жавобгарликка тортиш бўйича таклиф ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
Давлат раҳбари Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий қутлади. Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 29 июнь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
29 июнь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё давлатларига сафар қилади. У Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мазкур мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди. Элчихона Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти сабаб қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди: Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланинг; Исроил расмийлари ва Ўзбекистон элчихонаси ҳамда расмий хабарларини кузатиб боринг.
Амирсой дам олиш масканида ўтказилаётган Sky Camp 2024 фестивали муносабати билан марафон ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 29-30 июнь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Амирсой дам олиш масканида ўтказилаётган Sky Camp 2024 фестивали муносабати билан марафон ўтказилмоқда.
2024 йилги Ҳаж мавсумида зиёрат чоғида 1300 нафар зиёратчилар вафот этишган. Улар орасида ўзбекистонлик ҳам борлиги маълум бўлди.
Ирландиялик собиқ UFC чемпиони Конор Макргегор август ёки сентябрь ойида жанг қилиш истагини билдирди. UFC раҳбари Дана Уайт эса бунга рад жавобини берди.
Президент иштирокидаги йиғилишда бундан кейин ҳам қизларнинг таълим олиши, даромад топиши, шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилиши таъкидланди. Жумладан, оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.