Совуқ антитциклон Ўзбекистон ҳудудидан тез чекинмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0-5 даража совуққача кучсизлашади, бугун кундузи эса ҳаво 4-9 даража илиққача исийди.
Давлат рақами 70 Y 991 HA бўлган NEXIA русумли автомашина эгалари бир дона бўрини тутиб олиб қийноққа солишган. Кейин бўрини давлат рақами 70 B 474 SA бўлган автомашинага юклашгани акс этган видео мурожаат келиб тушди.
13-бекат ва 14-бекатларда қурилиш ишлари ўз якунига етди. Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичи доирасидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесига қадар қурилаётган 2 та янги метро бекатларда ("Турон" ва "Қипчоқ") қурилиш ишлари ўз якунига етказилди.
фото: 120.suАйиқлар макон қилган ҳудудларда яшайдиган одамлар транспорт воситалари қулфланган бўлиши кераклигини ёдда тутишлари лозим. Ва улар шундай йўл тутишади ҳам.
Улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради. Аввалроқ, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан заправкалар фаолияти соат 6:00 дан соат 12:00 гача этиб белгилангани ҳақида хабар бергандик.
Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour—2023 турнирида кеча ярим финалнинг иккинчи сет баҳслари ўтказилди.Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов, афсуски, Уэсли Со устидан ғалаба қозона олмади.
Қуёш чақнаши NASA томонидан қайд этилди. Фото: NASA расмий сайтиКеча, 14 декабрь куни тахминан соат 21:00 да Қуёшда Х2,8 интенсивликдаги кучли чақнаш содир бўлди, деб хабар бермоқда «Фобос» об-ҳаво маркази.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (MHTI) мутахассислари 2023 йилнинг декабр ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Мониторинг натижалари 8 хил маҳсулот бўйича ўтган ойдагига нисбатан минимал нархлар пасайганлигини кўрсатди.
Агентлик мутахассислари Амударёдан сув оладиган канал аварияси содир бўлган жойни сунъий йўлдошдан олинган суратлар орқали ўрганди. Аввалроқ, “Чегара билмас дарёлар” халқаро экологик коалициясининг экспертларига ҳавола қилган ҳолда Афғонистонда қурилаётган Қўш-Тепа суғориш каналида биринчи жиддий “авария” юз берганлиги тўғрисида маълумот тарқатилди. “Ўзбеккосмос” агентлигининг хабар қилишича, агентлик Қўш-Тепа каналидан сув сизиб чиқишга оид хабарлар турли фазовий ўлчам аниқликдаги мультиспектрал космик суратларнинг ретроспектив таҳлили асосида ўрганиб чиқилди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеога расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги мактабларнинг бирида ўқувчилар пиротехника воситасидан фойдаланишгани акс этган видео тарқалди.
Фарғона вилояти ИИБ спортчи қўйиб юборилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Аввалроқ, “Долзарб 40 кунлик” тезкор тадбирлари доирасида MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган вақтида спортчи ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушлангани ҳақида хабар бергандик. Шундан сўнг, ижтимоий тармоқда Тўхтамуродов қўйиб юборилгани, айни вақтда очиқликда юргани ҳақида хабар тарқалди.
Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour Finals 2023 турнири бўлиб ўтди. Умумий мукофот жамғармаси 500 000 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақанинг финал босқичида Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди.
Водий вилоятларида чет элдан четдан наркотик олиб келиб, сотиш билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди. Давлат хавфсизлик хизматининг хабар беришича, хизматнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида Тошлоқ туманида яшовчи 2006 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.
Давлат раҳбари “Ўзавтосаноат”ни трансформация қилишни жадаллаштириш, харажатларни камайтириш лозимлигини таъкидлади. Президент Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Боланинг айтишича, уни отаси калтаклаган. Омбудсман ҳолатни назоратга олди.
Ўзбекистонда “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ривожлантириш ва давлат бошқарувини номарказлаштириш” лойиҳаси ишга туширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳамда AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан биргаликда ташкил этилган тадбирда маълум қилинди.
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАДА) Ижроия қўмитаси (Ехcо) «Спортда тақиқланган моддалар ва усуллар»нинг янгиланган 2024 йилги версияси ҳамда тақиқланган рўйхатга кирган асосий ўзгаришларнинг қисқача мазмунини эълон қилди. Мазкур тақиқланган рўйхат 2024 йилнинг 1 январидан кучга киради.
2023 йил январь-ноябрь ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 112 480 та мурожаат келиб тушган. Шундан: 104 053 таси харид чеки бермаслик; 4 351 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик; 222 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш; 3 854 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.
Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши ва Фарғона водийсида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолиятига қўйилган вақтинчалик чекловлар сабабли Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти истеъмолчиларининг автобензинга бўлган талаби таклифга нисбатан кескин ошди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Тошкентдаги кўп қаватли уйда ичида ёз қизалоқ бўлган лифт қулагани айтилди. Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги вазиятга аниқлик киритди. «Бугун ижтимоий тармоқлардан бирида туманимиздаги «Янги дархон» маҳалласи, 18-уйдаги лифтда электр токи узилгани, натижада лифтнинг тормози ишламай пастга қулагани, ичида ёш қизалоқ бўлгани ҳақида маълумот тарқалди.
Энтони Жошуа ва Деонтей Уайлдер 2024 йилнинг бошида жанг қилиши мумкин.ESPN нашрининг хабар беришича, Жошуа ва Уайлдер 9 март куни рингга кўтарилиш борасида келишиб олган.
Франциянинг Лимож шаҳарида теннис бўйича W125 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.Соврин жамғармаси 125 минг долларни ташкил этувчи мазкур мусобақада ўзбекистонлик Нигина Абдураимова ҳам иштирок этмоқда.
Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Uzbekistan Airways компанияси самолётнинг Санкт-Петербург аэропортига қўниши туфайли жиддий зарар кўрган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. Эслатиб ўтамизки, 11 декабрь куни Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган авиакомпания самолёти ўз хатти-ҳаракати билан бошқаларга таҳдид солган безори йўловчи туфайли захира аэродромга йўл олган ва Санкт-Петербургдаги “Пулково” аэропортига қўнган.
Россиянинг машҳур «СТС» телеканалида ошпаз Александр Бельковичнинг ўзбек гастрономиясининг ноёб олами ҳақидаги репортажи намойиш этилган.
“Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодиров хусусий транспорт учун қиммат хизматларни жорий этиш зарурлигини билдирган. Унинг фикрига кўра, бу тирбандлик муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради.
Президент Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида бу саноат тармоқлари изчил модернизация қилинмоқда.
Туман ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди. Бугун ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманидаги "Янги дархон" маҳалласи, 18-уйдаги лифтда электр токи узилгани, натижада лифтнинг тормози ишламай пастга қулагани, ичида ёш қизалоқ бўлгани ҳақида маълумот тарқалди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан Ўзбекистонда мактабгача таълим болалар саломатлиги ва уларнинг ақлий ривожланишига қандай таъсир қилиши ўрганилди. 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда 1-6 ёш оралиғидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси сезиларли даражада ошган (2017-йилдаги 17 фоиздан 2022-йилда 31,3 фоизга) бўлсада, айрим ҳудудлар (Қашқадарё — 18,7 фоиз, Сурхондарё — 22,7 фоиз, Самарқанд — 27,7 фоиз) да кўрсаткич пастлигича қолмоқда.
Labo ҳайдовчиси юкхонадаги тўсинларни ёпишда байроқни ишлатгани учун жазога тортилди. Аввалроқ, Андижон вилоятида ҳайдовчи томонидан юклар устини тўсиш учун байроқдан ёпқич сифатида фойдаланилгани акс этган фотохабар тарқалганди.
Европа тараққиёт ва тиклаш банки расмий веб-сайтида “ЕТТБ Ўзбекистонда “яшил” инвестицияларни рағбатлантириш учун маблағ ажратади” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Нашрда ЕТТБ Ўзбекистондаги “Ҳамкорбанк” АТБга 10 миллион АҚШ доллари ажратилиши маълум қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.