Келаётган 2024 йил — Кабиса йили

Келаётган 2024 йил кабиса йили бўлади. Кабиса йили — қуёш тақвими бӯйича қўшимча 29 февраль кунини ўз ичига олган йилдир.

Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди

Наманган вилояти Чортоқ туманига Илҳомжон Саттаров ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Анваржон Отаходжаев Наманган шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.

Шахмат. Самарқанддаги ЖЧда кеча можаро юз берди (видео)

Самарқандда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида кеча можаро юз берди.Блиц баҳсларининг 11-турида россиялик икки спортчи — Даниил Дубов ва Ян Непомняшчий ўзаро тўқнаш келишди.

Самарқандга Хитойдан янги автобуслар олиб келинди

Самарқанд вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, деб xaбар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Хусусан, “Дилшодтранссервис” МЧЖ томонидан Хитойнинг CРРC компаниясида ишлаб чиқарилган 10 та янги автобус олиб келинган.

Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди

Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил 29 декабрдаги қарорига кўра, Илҳомжон Саттаров Чортоқ туманига ҳоким этиб тайинланди.  Тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги билим ва инновациялар маркази директори ўринбосари — республика тижоратлаштириш ва маслаҳат хизматлари мажмуаси раҳбари вазифасида ишлаб келаётганди.  Илҳомжон Саттаров — 1985 йилда Чортоқ туманида туғилган.  Маълумоти олий, 2008 йилда Наманган муҳандислик педагогика институти, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Шахмат. Блицда Жавоҳир Синдаров ва Шамсиддин Воҳидов яхши иштирок этишмоқда

Самарқандда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида кеча блиц баҳсларига старт берилди. Шахматнинг мазкур тезкор турида спортчилар 3 дақиқадан вақт ва ҳар бир юришга қўшимча 2 сониядан имконият берилган.

Янги йил байрами ва дам олиш саналарида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди

Бу гал Янги йил байрамида юртдошларимиз 30 декабрдан 2 январгача кетма-кет 4 кун дам олади. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Сурхондарёда чиқинди олиб кетиш нархлари ўзгаради

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши қарори билан чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетишнинг янги нархлари тасдиқланди.  Унга кўра, тўлов тарифлари қуйидаги миқдорда бўлади: — қаттиқ маиший чиқинди аҳоли учун бир кишига — 4500 сўм; — юридик шахслар учун бир метр квадратга 70 минг сўм; — суюқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш бир метр квадрат учун 70 минг сўм этиб белгиланди.  Сурхондарёнинг барча 15 ҳудудида бир хил нархлар амал қилади.  Вилоятда чиқинди олиб кетиш нархлари сўнгги бор 2021 йилда ошганди.  Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда аҳоли ва ташкилотлар учун чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати нархи 1,5−1,6 бараварга — уйда яшовчи ҳар бир киши учун ойига 4500 сўмдан 7500 сўмга, бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 53 986 сўмдан 89 966 сўмгача ошганди.

Четдан машина олиб киришга чеклов қўйиляпти

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслар республика ташқарисидан ўз номига бир йилда фақат бир дона автомобил олиб келиши мумкин бўлади. Жисмоний шахсларга тижорий мақсадларда автомобил импорт қилиш тўлиқ тақиқланади.

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги тегишли қарорларига мувофиқ: ташқи ишлар вазири ўринбосари Аълоев Бахромжон Жўрабоевич Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;  Мадраҳимов Музаффарбек Анварбекович ва Нуримбетов Раҳматулла Ибрагимович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Бир йилдан буён ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб келган Баҳромжон Аълоев энди вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлайди. Музаффарбек Мадраҳимов ва Раҳматулла Нуримбетов вазирга ўринбосарлик қилади.

Избоскан туманига ҳоким тайинланди

Элёрбек Каримов Андижон вилояти Избоскан туманига ҳоким бўлди. Ҳудудни 5 йил давомида бошқариб келган Серобиддин Исмоилов бир неча кун олдин мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ер бериш тартибини бузишда айбланиб қамоққа олинганди.

Ўзбекистонда илк бор паркинсонга чалинган бемор операция қилинди

Паркинсон касаллиги ҳозирги замон нейрохирургия ва неврологиясининг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, дунёда ҳар 1000 та одамдан 1-3 тасида (0,1-0,3%) кузатилади. Ўзбекистонда ҳам ушбу касаллик билан касалланганлар сони сўнги вақтларда ортиб бормоқда.

Air Samarkand авиакомпанияси биринчи парвозни муваффақиятли амалга оширди

2023 йил 29 декабрда Air Samarkand авиакомпаниясининг илк парвози Airbus А330 самолётида йўловчиларни Истанбулга етказиш орқали амалга оширилди. Борти 305 йўловчидан иборат биринчи тижорат рейси Самарқанд халқаро аеропортидан соат 10:50 да Истанбулга йўл олган.

Кейинги йилдан айрим ёлғиз кексаларга поездга бепул чипталар ажратилади

Мазкур тоифадаги шахсларга паспортларни давлат божи ундирилмасдан ID карталарига алмаштириш, ижтимоий соҳа ходимлари томонидан айрим хизматлар кўрсатиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида узоқ муддат қолиш имконияти берилади. “Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.  Қарорга кўра, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилади.

Маҳаллаларда янги лавозим жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни энг қуйи тизимгача тушириш ҳамда маҳаллардан бошлаб иқтидорли ёшларни селекция қилиш тизимини яратиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи раиснинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими негизида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи маҳалла футбол етакчиси лавозими жорий этилади.

Лазиз Кудратов Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Агостино Пинна билан учрашувди

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Агостино Пинна билан учрашди. Томонлар жорий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳамда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистонда юк машиналарига йўл йиғими жорий этилади

Ўзбекистонда юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори транспорт воситалари ва тиркамаларга йиғим жорий этилади. Бу ҳақда 2024 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисидаги қонунда белгиланди.

Турк дунёси киночилар уюшмаси «ТURKFILM» ташкил этилди

Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтган маросимда Турк Дунёси Киночлар Уюшмаси (TURKFILM)ни ташкил этиш бўйича яхши ният декларацияси имзоланди. Тошкентда Халқаро Туркий маданият ташкилоти (TURKSOY) билан учрашув бўлиб ўтди.

“Афросиёб” электропоезди йўл созловчини босиб кетди

Ижтимоий тармоқда Самарқандда “Афросиёб” электропоезди бир кишини босиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумот берди.

Самарқандда “Афросиёб” электропоезди йўл созловчини босиб кетди — видео (18+)

Ходим ўзининг шериклари олдига йўл четидан эмас, темир йўл изи ичи орқали юрган. Натижада, поезд уни уриб кетган.

Ҳокимият органларининг очиқ ахборот рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан 2023 йилнинг июл ва декабр ойларида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан мониторинг ўтказилди. Унга кўра, 2023 йил январидан декабрига қадар бўлган даврда Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 21 та республика ижро этувчи ҳокимият органининг 50 та энг кўп ўқиладиган электрон миллий ОАВдаги чиқишлари мониторинг қилинди ва якуний рейтинги тузилди.

Тошкентдан Термизга учаётган самолёт чанг бўрони сабаб бошқа аэропортга қўнди

Silk Avia авиакомпаниясининг USA-751 рейси экипажи ноқулай об-ҳаво сабаб Қаршига қўнди. Uzbekistan Airports хабарига кўра, Термиз аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (чанг бўрони) туфайли Тошкент – Термиз йўналиши бўйича Silk Avia авиакомпаниясининг USA-751 рейси экипажи Қаршидаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилди.  Самолёт Қарши аэропортига маҳаллий вақт билан соат 10:51 да қўнди.

Тошкент вилоятида 2 млрд сўмга яқин пиротехника воситаларини олиб кетаётган шахслар қўлга тушди

Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида ИИББ ва унинг қуйи тизимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши назорат тадбирлари ҳам ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг хабар берди.

Тошкентда ҳаракат вақтида сигарет чекган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди

Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчисининг ҳаракат вақтида тамаки чекаётганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Тошкентда юк машинаси Spark билан тўқнашди

Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар беришича, Янгиҳаёт туманида 28 декабр куни соат 04:55 ларда  юк машинаси Spark билан тўқнашиб кетган.  Spark бошқарувида 23 ёшли Д.М.

11 ойда 11,4 минг тонна апельсин импорт қилинган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ноябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 7,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 11,4 минг тонна апельсин импорт қилинган. Апельсин импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 3 минг тоннага ошган.

Тошкентда ҳаракат вақтида сигарет чекган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди — видео

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчисининг ҳаракат вақтида тамаки чекаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Бухорода “Ўзэнергоинспекция” мансабдори $50 минг пора билан қўлга тушди

У бир АЁҚШга лицензия олиб бериш, бошқасининг айбларини яшириш учун $100 минг талаб қилган. Бош прокуратура хабарига кўрa, “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдор шахси С.А.

Жиззахда ота ўз чақалоғига қўпол ҳаракатлар қилиб, уни қийноққа солди

Бу ҳолат анчадан буён мунтазам такрорланиб келган. Эркакка нисбатан жиноят иши очилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.