Мораторий даврида кичик бизнес субъектларида ҳар қандай текширув ўтказилиши тақиқланади. Бироқ жиноят ишлари доирасидаги текширувлар, фуқаролар мурожаатлари, инсон саломатлиги ва меҳнат қонунчилигига риоя этилиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.
Шунингдек, қўшилган қиймат солиғини қайтариш ҳамда тадбиркорлик субъектини тугатиш жараёнидаги текширувларга мораторий татбиқ этилмайди.
Мораторий талабларини бузиб, ноқонуний текширув ўтказган мансабдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Мораторий амал қилadigan даврда Бизнес-омбудсман назорат қилувчи органлар томонидан сўнгги уч йилда ўтказилган текширув материалларини ўрганади. Аниқланган ҳолатлар бўйича тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.