Жорий йилнинг 30 октябрь куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Ўзбекистон 1380 км” номли фильм премьераси маросими бўлиб ўтказилган эди. Маълумот учун, Туризм қўмитаси мамлакатимизнинг Боку шаҳридаги элчихонаси билан биргаликда Озарбайжонда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда ушбу давлатдан туристлар оқимини ошириш мақсадида жорий йилнинг 22 май санасидан 2 июнгача бўлган муддатларда Озарбайжон сайёҳлик блогерлари уюшмаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ёрқин ранглари” лойиҳаси амалга оширилган ва уни доирасида 4 нафар блогерларнинг мамлакатга ташрифи ташкил этилган.
Аввал хабар берганимиздек, “Ўзекспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида “Ипак йўлида туризм” 28-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўз ишини бошлади. Ярмаркада Сирдарё вилояти ҳам ҳудудда туризмни ривожлантиришда амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги режалар акс эттирилган стенд билан иштирок этмоқда.
Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди. Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди.
Хабарингиз бор 12-17 ноябр кунлари пойтахтимиз Тошкент, WBC ташкилотининг нуфузли 61 Конвенциясига мезбонлик қилмоқда. Тадбирнинг сўнгги куни доирасида эса, 17 ноябр куни "Ҳумо Арена"да катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Сурхондарёда 11 та туман ва Термиз шаҳрида 2 млнга яқин аҳоли ичимлик суви билан таъминланади. Бугун, 16 ноябрь куни Сариосиё тумани "Боғистон" маҳалласида ушбу лойиҳанинг биринчи босқичини ишга тушириш маросими бўлди.
Сурхондарёга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ-кимё мажмуаси қурилиши билан танишди. «Тўпаланг» гидроэлектр станциясида бўлди.
У ўзи синф раҳбарлик қилаётган 10-cинф ўқувчилари орасидан аълочиларни танлаб, “Устоз стипендияси” жорий қилди. Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 6-умумтаълим мактабида 30 йилдан буён рус тили ва адабиёти фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб келаётган Ёрқиной Маматисақова ўқувчиларини руҳлантиришнинг ўзгача усулини қўллади, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Ахборот хизмати. Қайд этилишича, ўқитувчи интернетда хорижлик педагоглар томонидан йўлга қўйилган яхши тажрибадан хабар топди ва бу тажрибани ўзи синф раҳбарлик қилаётган 10-“Б” синфида қўллаб кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Фидойи педагог 1-чорак якуни бўйича 4 нафар аълочи ўқувчини аниқлаб, уларга “Устоз стипендияси” беришни йўлга қўйди.
Ушбу ҳолларда қонунчиликда белгиланган фаолият турлари учун 1 йил давомида қайтадан лицензия берилмайди. Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда вирусли видео тарқалди, унда акс этишича, куёв келиннинг олдига бешта “Каптива” автомобили билан бирга вертолётда учиб келган.
Россия давлат думаси раиси ўринбосари Пётр Толстой рус тили давлат тили бўлмаган мамлакат фуқароларини ишга жойлаштиришни чеклашни, шунингдек, Ўзбекистонда мигрантлар пулига рус тили мактаблари қуришни таклиф қилди. Ўзбекистонлик сиёсатчилар депутатга «Ўзбекистон унинг томорқаси эмас»лигини эслатди.
Эндиликда санитария қонунчилиги, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларини бузганлик учун салкам 7 млн сўм миқдорида жарима белгиланди. Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой вазирлик ва унга қарашли муассасаларнинг 2024 йилги буджети тўғрисидаги маълумотни, Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) нинг Режа ва хисобот комиссиясида тақдим этди. Эрсой, 2022 йилда мамлакатга ташриф буюрганлар сони ўтган йилга нисбатан 71 фоизга ошиб, 51,4 миллион кишига етганини маълум қилди.
Аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида президентнинг тегишли қарори имзоланди. Кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жами 800 млн АҚШ долларигача миқдорда ресурслар жалб қилинади.
Депутатлар Ўзбекистонга дронларни олиб кириш учун белгиланган маъмурий ва жиноий жавобгарликларни қайта кўриб чиқишмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистонга дрон олиб кирганлик учун жазо чоралари қайта кўриб чиқилмоқда.
33 ёшли аёл сув бўйида юрган вақтида унга чақмоқ урилди ва у фожиали ҳалок бўлди. 2023 йилнинг 14 ноябрь куни Колумбиянинг Картагена шаҳридаги пляжда яшин уриши оқибатида Венесуэланинг Валенсия шаҳрида яшовчи 33 ёшли аёл фожиали тарзда ҳалок бўлди.
«Челси» ва «Арсенал» футбол клублари собиқ дарвозабони Петр Чех хоккейдаги фаолиятини давом эттирмоқда.Чех Буюк Британиянинг амалдаги чемпиони — Шимолий Ирландиянинг «Белфаст» хоккей клуби билан шартнома имзолади.
Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 13 январь куни ўтказади. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилишича, Шаҳрам фаолиятидаги ўн бешинчи жангини 2024 йил 13 январь куни мексикалик боксчи Пабло Сезар Канога қарши ўтказади.
Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Ғазода давом этаётган, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар умрига зомин бўлаётган воқеаларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини қайд этди. «Фаластин диёрида юз бераётган даҳшатли воқеаларга томошабин бўлиб, жим қараб тура олмаймиз», деди Зироат Мирзиёева.
Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенцияси Тошкентда бўлиб ўтмоқда.Ушбу конвенцияда иштирок этиш учун афсонавий боксчи Майк Тайсон ҳам Тошкентга ташриф буюрди.
Пайшанба куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Ташриф давомида газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, қишлоқ хўжалиги, ичимлик суви таъминоти масалаларига эътибор қаратилади.
Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркияда бўлиб ўтган "Фаластинда тинчлик учун биргаликда" саммитида иштирок этди. Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёва Туркия биринчи хоними Эмине Эрдоғаннинг таклифига биноан 15 ноябрь куни "Фаластинда тинчлик учун биргаликда" саммитида иштирок этди.
Ўзбекистонда хоккейнинг қайта тикланиши ҳақидаги лавҳа машҳур Euronews телеканали орқали намойиш қилинди. Мавзуда асосий эътибор ёшлар терма жамоасига қаратилган.
Тошкент вилоятида тўйда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган Captiva ҳайдовчиларига чора кўрилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир нечта Captiva ҳайдовчилари тўйда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани ҳамда уларнинг тепасида вертолётда келин ва куёв учгани акс этган видео тарқалди.
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) Френсис Нганнуни оғир вазн тоифасидаги энг яхши боксчилар рейтингига киритди.UFC собиқ чемпиони энг яхши боксчилар рўйхатида ўнинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Олександр Усик ҳамда Тайсон Фьюри ўртасидаги мутлақ чемпионлик жангига муносабат билдирди. “Икки-уч жангдан кейин биз ҳам катта жангларда чиқамиз.
Тошкентда 15 ноябрь, сешанба куни LIFT промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган катта профессионал бокс оқшомига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуман аввалида WBC президенти Маурисио Сулаймон ўзбекистонлик бокс афсонаси Руфат Рисқиевга WBC’нинг махсус медалини топширди ва ўз тилакларини билдирди.
Давлат байроғи куни ва Конституция кунига бағишланган оммавий югуриш мусобақалари сабаб кўчалар ёпилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарига кўра, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Давлат байроғи куни ва Конституция кунига бағишланган "Янги нафас" ҳамда "Экиден" халқаро оммавий югуриш мусобақалари бўлиб ўтади.
Қиймати 1 млрд 668 млн сўмлик тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш тадбири бўлиб ўтди. Самарқандда қиймати 1 млрд 668 млн сўмлик 117 минг қутидан зиёд сигарет ва чилим учун тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Аниқланишича, бу хатти-ҳаракат 2022 йилнинг май ойида ташкилот тарбиячиси Г.И.
Истанбулда Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдоған раислигида «Фаластин учун ягона юрак» саммити ўтказилади. Унда қатор давлатлар етакчиларининг рафиқалари, шу жумладан Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳам иштирок этиши ва нутқ сўзлаши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.