Шахмат. Синдаров ва Ёқуббоев жаҳон кубогидаги юришини давом эттиради

Шахмат. Синдаров ва Ёқуббоев жаҳон кубогидаги юришини давом эттиради

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун 4-босқичга старт берилади. Кеча эса 3-босқичнинг тай-брек баҳслари бўлиб ўтди.

Нодирдек Ёқуббоев чехиялик Ван Нгуенга қарши классик партияларда иккита дуранг қайд этгани учун шахматчилар кеча рапид форматидаги тай-брек баҳсларида иштирок этишди. Ҳамюртимиз ҳар иккала ўйинда ғалабани қўлга киритиб, 4-босқичга йўл олди.

Жавоҳир Синдаров эса классик партиялар ёрдамида 4-босқич масаласини ҳал қилган бўлса, Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов мусобақани 3-босқичдан тарк этишди.

Ҳамюртларимизнинг 4-босқичдаги ўйинлари:

Жавоҳир Синдаров — Ю Янгйи (Хитой)
Нодирбек Ёқуббоев — Пранав Вантекаш (Ҳиндистон)

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.