Проф боксда дебютини ўтказган собиқ MMA аъзоси Френсис Нганну Тайсон Фьюрига қарши жангдан олган гонорари ҳақида гапириб ўтди.“Фьюрига қарши жангда бутун фаолиятим давомида олган даромадимдан кўпроқ гонорар олдим.
Ўзбекистон ДХХ Академияси ҳудудида 2000 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Давлат раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Амир Темур номидаги Ўзбекистон ДХХ Академияси ҳудудида 2000 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишлари ташкил этилди.
Исроил мудофаа кучлари Ғазодаги энг йирик «Ал-Шифо» тиббиёт мажмуасида ҲАМАСга қарши ҳарбий операция ўтказмоқда. Исроил аскарлари шифохонага кирган ва тутунли граната отган бўлиши мумкин.
Аввалроқ, тармоқларда Қозоғистонда ҳужжати бўлмаган хориж фуқароларидан мамлакатни тарк этиш сўралганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ижтимоий тармоқларда “Жорий йилнинг 10 ноябридан 21 ноябригача Қозоғистон ҳудудида ҳужжатларсиз, яъни ҳужжати бўлмаган ёки миграция қонунчилигини бузган фуқароларнинг тарк этиши сўралди”, деган хабарлар тарқалди.
Амрилло Иноятов бундан буёғига бундай ҳолатга йўл қўйишга ҳақли эмаслигини таъкидлаб, масъул ходимлар қонун олдида жавоб беришни бошлаганлигини қайд этди. Аввалроқ, Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.
Супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ва оғир вазн тоифасида WBC собиқ чемпиони Деонтей Уайлдер декабрь ойида ўз жангларини ўтказади.ESPN нашрининг хабарига кўра, Жошуа Отто Валлинга қарши, Уайлдер эса Жозеф Паркерга қарши жанг қилади.
Яқинда қишлоқни Қашқадарё билан боғловчи янги автомобиль йўли қурилиб, пойтахтдан сайёҳларнинг воҳага келишини 4-5 соатга қисқартириш режалаштирилган. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Сангардак қишлоғига туризм қишлоғи мақоми берилиши муносабати билан тадбир ўтказилган.
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланган Равшан Усмонов Лондонга етиб келди. У 2018 йилдан шу вақтгача Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси бўлиб ишлаган.
“BRIO GROUP" МЧЖнинг тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензияси амал қилиш муддати қайта тикланган. Аввалроқ, Марказий банк назорат қўмитасининг жорий йил 17 октябрдаги қарорига асосан, “BRIO GROUP" МЧЖнинг тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши белгиланиб, вақтинчалик тўхтатилган эди.
Халқаро Кураш ассоциацияси 2023 йилда ҳамкор ташкилотлар билан халқаро турнирлар ўтказишнинг янги тизимини йўлга қўйган эди.World Series Pro ва World Series Masters деб номланган турнирларда дунёнинг барча қитъаси миллий федерациялари ва энг сара полвонлар иштирок этиш имконияти яратилди.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ҳақида бадиий фильм суратга олинмоқда.Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинаётган “Енгилмас.
Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенцияси Тошкентда бўлиб ўтмоқда.Аввалроқ, WBC чемпиони Тайсон Фьюри конвенция доирасида Ўзбекистонга келиши маълум қилинганди.
Адлия вазирлиги йиртилган ёки ямалган пуллар ҳақида тушунтириш берди. Адлия вазирлигига кўра, йиртилиб бўлакларга ажраб қолган ва елимланган пуллар ҳар қандай савдода қабул қилиниши керак. Фақат бу ҳолда елимланган пулнинг қисмлари битта банкнотага тегишли бўлиши лозим.
Пойтахтимиз мезбонлигида ўтадиган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига меҳмонларнинг ташрифи бошланди. Хусусан, фахрий меҳмон - Осиё дзюдо федерацияси президенти Обайд ал Анзи жаноблари ҳам юртимизга етиб келди.
Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зиёдахон Абдусатторова Таиландда ўтган Париж-2024 литсензион турнирида муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз учун тарихда мазкур спорт турида биринчи Олимпиада йўлланмасини тақдим қилди. Бу натижа билан Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси қатнашадиган спорт турларининг географияси яна биттага кўпаядиган бўлди.
Сўнгги пайтларда йўл ҳаракати қоидабузарликларининг энг кенг тарқалган тури бу махсус мосламалар ёрдамида давлат рақамларини яшириш, шунингдек рақамсиз бошқаришдир. Ушбу ҳуқуқбузарликлар, айниқса, кўплаб радарлар ўрнатилган Тошкент вилоятидаги йўлларда тез-тез содир бўлмоқда.
Уйдан чиқмаган ҳолда онлайн портал орқали ариза берилади ва уйгача етказиб берилади. Энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани my.gov.uz портали орқали ҳам уйдан чиқмаган ҳолда олиш мумкин.
Қонунчилик палатаси депутатлари бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматовнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича юборилган парламент сўровига жавобидан қониқмаганини қайд этди. «Етарлича маълумотлар тақдим этилмагани учун» Раматов 1 декабргача қўшимча жавоб бериши керак.
2023 йил 7-10 ноябр кунлари Тошкентда иккинчи марта «Швецария кунлари» бўлиб ўтди. Бу йилги тадбирлар Ўзбекистон ва Швецария ўртасидаги ишбилармонлик муносабатларини ривожлантириш, маданият, санъат ва таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенцияси Тошкентда бўлиб ўтмоқда.13 ноябрь, душанба куни WBC ташкилоти аъзолари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Миллий ва хорижий валютада кичик ҳамда ўрта тадбиркорларга ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ҳамда аккредитивларга 5 млрд сўмгача кафиллик ёрдами бериш режалаштирилган. Эндиликда Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси тадбиркорларни самарадорлик кўрсаткичларидан келиб чиқиб, қўллаб-қувватлаши жорий этилмоқда.
• Бодрумда 19 та, Измирда 15 та, умумий 111 та ресторан тавсия этилади. • Измирдаги 3 та ва Бодрумдаги 2 та ресторан, шунингдек, Истанбулда 2 та янги ташкилот Michelin юлдузи билан тақдирланди.
Тиббий муассасалар қуролга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисида хулоса берадиган тиббий кўрикдан ўтказиши мумкин. ССВнинг 9 ноябрдаги буйруғи билан давлат соғлиқни сақлаш органларининг қуролга эга бўлишга қарши кўрсатмалар йўқлигини аниқлаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказишга рухсат берилган тиббиёт муассасалари рўйхати тасдиқланди.
МҲТИ бош илмий ходими Эльвира Бикееванинг қайд этишича, саноатни ривожлантириш учун йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми 113,2 триллион сўмгача ошган. Бу эса иқтисодиётга киритилаётган жами инвестицияларнинг салкам ярми – 49,9 фоиз демакдир.
Фуқаро ўз уйида 94 та тўпламдаги қўлбола усулда ясалган майнинг крипто-активлари қурилмасидан фойдаланган. Тошкент шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахс аниқланди.
Хабар берилганидек, бугун Тошкентда Бутунжаҳон бокс кенгашининг 61-конвенцияси ўз ишини бошлади. «Ҳилтон» меҳмонхонасида ўтган очилиш маросимида WBC президенти Маурисио Сулаймон, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, мамлакат бокс федерацияси раиси Ачилбай Раматов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси васийлик кенгаши раиси Қудратилла Рафиков, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг биринчи вице-президенти Ғофур Раҳимов, Ўзбекистон Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмитаси раҳбарияти, ОАВ ва жаҳон бокси юлдузлари иштирок этишди.
Хотини ва ёш набирасини шафқатсизларча калтаклаган Тошкент вилоятида яшовчи эркак тўрт йилга озодликдан маҳрум этилган. Аёли ва унинг оиласи ҳимоя остида қолиши, жиноятчи эса муддатдан олдин қамоқдан чиқиб, яна эски одатига қайтмаслигига кафолат борми?
Чехия ва Ўмоннинг Ўзбекистондаги янги элчилари ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўмон султонлигининг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлган Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий ва Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Любомир Фребортнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Саудия Арабистонида ўтган Араб-ислом саммитида Ғазодаги ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатиш муҳокама қилинди. Унда қатнашган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов аъзо давлатларни Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа масканлар дахлсизлигини таъминлашда имкониятларини сафарбар этишга чақирди.
Ўзбекистон делегацияси 1−2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида ўтказиладиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жаҳон саммитида иштирок этади. Унда Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.