Шу вақтгача Ўзбекистонга давлат котибларидан-да мартабалироқ америкалик амалдор келмаган. 1992 йилдан бери АҚШ ташқи сиёсатига масъул Давлат департаментига 11 киши раҳбарлик қилган бўлса, уларнинг тўрт нафари Ўзбекистонга келмаган.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Тошкентда журналистларга берган интервьюсида ташқи пропаганда ва дезинформацияга қарши курашишда мустақил ва очиқ ОАВ учун шароит яратиш зарур эканини қайд этди. «Одамларга нима тўғри ва нима нотўғрилигини ўзлари ҳал қилиш имкониятини бериш керак», — деди у.
Банкнинг тугатиш комиссияси ўз фаолиятини тугатганлиги маълум қилинди. Ўзбекистон Марказий банки хабарига кўра, 2023 йил 15 февралдаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкини банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ва Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкининг тугатиш комиссияси ўз фаолиятини тугатганлиги ҳамда суд томонидан А.Келдиев тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлиги маълум қилинади. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрь ойида Марказий банк “Туркистон” банкидан лицензия чақириб олгани ҳақида хабар бергандик.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Ўзбекистонга ташрифи ТИВ раҳбари в.б. Бахтиёр Саидов билан учрашишдан бошланди.
Юнусобод туманидаги айрим ҳудудларда электр энергияси, Яшнобод туманидаги ҳудудларда эса газ таъминоти вақтинча ўчирилади. Жорий 2023 йилнинг 2 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат тонгги 08:00 дан 17:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади, дея хабар бермоқда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мазкур тартиб мажбурий бўлишига оид хабарлар тарқалган эди. ИИВ ЖХД ЙҲХХ тушунтириш берди.
Қора ниқоб тақиб олган, қўлида пичоқ ва қўлқопи бўлган жиноятчилар Тошкентдаги дўконга ҳужум қилишган.
Тошкентда ўта маст ҳолатдаги эркак дўконни ўмарган ва эрталаб нима қилганини эслай олмаган.
Россия шахмат федерацияси Осиё шахмат федерациясига (ACF) қўшилди. Осиё шахмат федерацияси бош ассамблеяси аъзолари РШФни ташкилотга қўшиш учун овоз берди.
Комбинат «Ёшлик 1» конида ишлар қандай олиб борилаётгани ва шамол кўтарилишининг таъсири ҳақида баёнот берди. Олмалиқ кон-металлургия комбинати Тошкентдаги чангнинг асосий сабаби «Ёшлик 1» конининг янги участкасини очиш учун ОКМК томонидан амалга оширилган портлатиш ишлари эканлиги ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди.
Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов мактаб ўқувчи қизларига “Ҳаёт мактаби”дан дарс ўтилиб, уларга нон ёпишни ўргатишни таклиф қилди. Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов мактаблар негизида президент ташаббуси билан ташкил этилган "Ҳаёт мактаби" лойиҳаси ҳақида тўхталиб ўтиб, ҳаётий мисолларни келтириб ўтди. “Ўқувчи қизларимизни ҳафтада бир кун ҳаётга ўргатиш куни бўлади.
Бухорода “уддабурон” ҳайдовчи йўл-ҳаракати қоидаларини бузиб, жаримани бошқа ҳайдовчиларга йўналтириш усулини топган.
Энди йўлакларда ҳаракатланувчи пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади. ЎзАнинг хабар беришича, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уларнинг юзага келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган дастурлар доирасида куннинг қоронғи қисмида келгусида мактаб ўқувчилари, велойўлакда ҳаракатланувчи шахслар ва пиёдалар учун нур қайтаргичли жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади. Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаментининг маълум қилишича, мактаб ўқувчилари ҳомийлик кўмаклари асосида нур қайтаргичли жилетлар билан таъминланади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ялпи ички маҳсулотни ошириш бўйича улкан вазифани қўйди.Иқтисодий ислоҳотлар жадал олиб борилмоқда. Иқтисодиётнинг турли тармоқлари ривожланмоқда.
Тадбиркорлик субъектлари уч йил муддатга янги турдаги жавобгарлик ва санкцияларни қўллашдан озод этилади. Президент фармонига кўра, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади.
Рейслар ҳафтасига 4 маротаба мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган. Саудия Арабистонининг Flynas авиакомпанияси Жидда — Тошкент — Жидда йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда.
Уларни қуриш жараёнида ҳам кўп қаватли, ҳам ерости автотураргоҳлар ташкил этиш мажбурий талабга айланади. “Янги Ўзбекистон” массивлари ва 161 та бошқа массивларда янги уй-жойлар қуришнинг йиллик ҳажмлари 1,6 бараварга оширилиб, 90 мингга етказилади.
Вазифасига виждонан ёндашмаган, диний соҳа ходими мақомига муносиб бўлмаган 1 нафар вилоят бош имом-хатиби ўринбосари, 2 нафар туман бош имоми ва 1 нафар имом-хатиб ишдан олинди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла ҳазратлари бир нечта имом-хатиб ишдан олиб, айримларига ҳайфсан берди.
Чегирмалар 18 мартдан 22 мартгача Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновлар учун амал қилади. Uzbekistan Airways 2023 йилнинг 18 мартидан 22 мартигача Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларининг эконом ва бизнес-класс тарифларига 21 фоиз чегирма эълон қилди.
Сирдарё, Самарқанд, Тошкент ва Андижон вилоятларида “опий” ва “гашиш” гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди. Давлат хавфсизлик хизматининг хабарига кўра, Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тожикистондан мамлакатга контрабанда йўли билан ўтказилган 4 кг 810 гр “опий” ва 42 кг 892 гр “гашиш” моддалари тўхтатиб қолинди.
Янги чеклов Тошкент, Нукус, шунингдек, вилоят ва туман марказларига тааллуқлидир. Илгари бутун мамлакат бўйлаб тезликни 70 дан 60 км/соатгача камайтириш таклиф қилинган эди.
2022-2026 йилларда Ўзбекистон таълим соҳасида касб-ҳунар таълими тизимини сифат жиҳатидан ошириш ва ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш режалаштирилган. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Олий Мажлис Сенатининг ўттиз еттинчи ялпи мажлиси 2 март куни чақирилади. Унда рақобат, давлат божи ва тиббиёт ҳамда педагог ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади.
Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳолатга изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчилари ўзаро йўловчи талашиб муштлашаётгани акс этган видео тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилган.
АҚШ Россияга қарши санкциялар Марказий Осиё учун иқтисодий салбий таъсир кўрсатишини тушунади, шу боис уларни юмшатиш ва камайтириш учун барча саъй-ҳаракатларини қилади, деди АҚШ давлат котиби. У МОда савдони диверсификация қилиш ва иш ўринлари яратиш учун $25 млн ажратилишини маълум қилди.
Аввалроқ, мактаб ўқувчи қизлари пулларни сочиб, ўзларининг буюмларини эрим олиб берган дея кўз-кўз қилиб видео олишгани ижтимоий тармоқда тарқалди. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди, дея хабар берди Тошкент шаҳар ХТБ Матбуот хизмати.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби плей-оффнинг дастлабки босқичидан муваффақиятли ўтиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жамоамиз ярим финалда Қозоғистоннинг «Бейбарис» клуби билан тўқнаш келадиган бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади. Давлат раҳбари Бокуда бўлиб ўтадиган Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этади.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги Америка делегацияси Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Тошкентда унинг «минтақавий ва икки томонлама масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш» бўйича музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
Илк парвоз шу йилнинг 26 март куни амалга оширилади. Парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилиши режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.