Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги расмий телеграм саҳифаси хабар берди.
19-24 апрель кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли полвонларини жамлайдиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳар уччала йўналишда ҳам иштирок этади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга жавоб ташрифи май ойи охирларида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашувда олий даражадаги ташрифга тайёргарлик кўриш мақсадида Бишкек шаҳрига келганини маълум қилди.
Кармана тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ўринов ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги котибият мудири Мақсуд Нуруллаев бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари вилоят кенгашида депутатлик қилади. Уларнинг депутатликдан кетиш бўйича аризаси олинган бўлса-да, ҳануз кенгашга аъзолигича қолмоқда.
Яна бир неча соатдан сўнг пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бошланади. Юнусобод туманидаги Гимнастика саройида ўтадиган мусобақада айни пайтдаги дунёнинг энг кучли нафис спорт вакилалари жам бўлишди.
Президент тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин, илгари бундай тартиб мавжуд эмас эди.
Хабарингиз бор, 11-апрел куни Мексикада теннис бўйича “Challenger” таснифига кирувчи “San Luis Potosi” турнирига старт берилган эди. Мазкур турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин иккинчи учрашувини ўтказди.
Ўзбекистон президенти телефон орқали мулоқотда Венгрия ҳукумати раҳбарини «ФИДЕС» — Христиан-демократик халқ партияси коалицияси ушбу мамлакат парламентига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади.14 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан телефон орқали мулоқот қилди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева Heritage Foundation`нинг «Эркин савдо» кўрсаткичида Ўзбекистоннинг ўрни рекорд даражада яхшиланганини маълум қилди. Бироқ, «Иқтисодий эркинлик» индексида Ўзбекистон 117-ўринни эгаллаб, «асосан эркин бўлмаган мамлакатлар» гуруҳида қолди.
Яқинда ижтимоий тармоқларда бир видео тарқалди.
Ўзбекистон БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг Ривожланиш мақсадларида фан ва технологиялар масалалари бўйича комиссияси аъзоси этиб сайланди. Комиссия долзарб илмий, техник, инновацион ва муҳандислик масалалари бўйича малакали маслаҳат ёрдамини кўрсатиш учун ташкил этилган.
«Ҳаёт театр, биз эса ундаги актерлармиз» — Шекспир. Дарҳақиқат, театрга аслида қалбимизга, ўзлигимизга ойна тутгани бормиз.
Жорий йилнинг 10 апрель куни “The Times” газетаси томонидан ўтказиладиган “Big Shot” ҳафталик фототанловида ўзбекистонлик Бекзат Жеэнбеков кадрга муҳрлаган “Кошинлар устида” сурати эътироф этилди. Расмда Бухородаги Улуғбек мадрасаси олдида ўтирган аёл тасвирланган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ХВЖ келишув моддаларининг IV-моддасига мувофиқ, 2022 йилдаги маслаҳатлашувлар учун Ўзбекистонда бўлиб турган Рон ван Роден бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) делегацияси билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестициявий сиёсат, инвестициявий муҳитни яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, хорижий инвесторларни жалб қилиш, қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмлари, шунингдек, Давлат инвестиция дастурининг ижроси кўриб чиқилди.
«Ҳар тунинг қадр ўлубон,Ҳар кунинг ўлсун, Наврўз!»Ҳа, Мир Алишер Навоий бобомиз Наврўз ҳақида байт бита туриб, ғоят нафис тилакларни илинганлар, аслида. Зеро, Наврўз қалбимизда, уни ҳис қила туриб яшаш шукроналик бахтини улашади.
“Имом Ғаззолий “Ҳамма тўфону бало-қазолар ҳаётимизни бузиш учун келмайди, уларнинг баъзилари йўлимизни тозалаш учундир”дейди. Шу маънода, кейинги йилларда кўрган-кечирганларимиз – оғир синовлар бизни бир миллат сифатида бирлаштирди, ҳаётимизда учрайдиган бефарқлик, томир отиб кетган худбинлик каби иллатларнинг томирини қирқди, қалбларимизда бир-биримизга нисбатан меҳрни парвариш этди, десам янглишмаган бўламан”.
Ўзбекистон Яманда икки ойлик сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини олқишлайди. Ташқи ишлар вазирлиги тегишли баёнот билан чиқди.
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Тошкентда биринчи маротаба бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг рамзини тасдиқлади. Катталар ўртасидаги ушбу дунё биринчилиги 6-13 октябрь кунлари пойтахтимиздаги муҳташам “Ҳумо Арена” муз саройида ўтказилади.
Тошкентнинг Учтепа туманидан бўлган “Дурдона” фольклор ансамбли Central Asia’s Got Talent лойиҳанинг финал босқичига чиққан.
Итни машинанинг юкхонасига боғлаб қўйган эркак ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари томонидан топилган.
Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчиси Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида, унинг таъбири билан айтганда, «урушда қурол сифатида фойдаланилаётган» Россия оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чекланиши, шунингдек, Владимир Путин ва унинг атрофидагиларга қарши киритилган санкциялардан кўзланган мақсад хусусида сўз юритди. Россия оммавий ахборот воситалари ва элчихонаси дипломатни танқид қилиб, мазкур интервьюни «йўқ жойдан шовқин кўтариш» деб атади.
11 апрель куни Мексикада теннис бўйича “Чалленжер” таснифига кирувчи “Сан Луис Потоси” турнирига старт берилган эди. Ушбу турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин илк учрашувини ўтказди.
Мухбиримиз хабар беришича, итни ўлдириб, уни сўйган шахс бор-йўғи 810 минг сўм жаримага тортилган. “Ҳаёт” бошпанасиз ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти раҳбари Ирода Маткаримованинг маълум қилишича, бу иш бўйича иккинчи суд бўлиб ўтган.
Вазирлар Маҳкамаси янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларини жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлади. Бунга президентнинг 17 мартдаги фармони билан муҳокамага қўйиладиган ҳужжатлар таснифига киритилган ўзгартириш сабаб бўлган бўлиши мумкин.
АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистоннинг Украина можаросидаги позициясини тушунишини маълум қилди. «Россия билан ҳам, Украина билан ҳам чуқур тарихий ва муҳим ришталарга эга.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳукуматда бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков раҳбарлик қилаётган тизимга ўтказилди. Бунга қадар вазирлик бош вазир Абдулла Арипов тўғридан-тўғри раҳбарлик қилган комплексда эди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар ҳамда божхона бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Самарқанд-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина Чуст тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилди. Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1968 ва 1991 йилларда туғилган 2 фуқаронинг ёнида 1 кг 470 гр.
Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш учун уларнинг эгасининг, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги хизмати бўлими вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси вакиллари иштирокида беш кишидан кам бўлмаган таркибда йўқ қилиш комиссияси тузилади. Комиссия дори воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф муҳит учун безарарлиги, уларнинг физик-кимёвий мутаносиблигини эътиборга олган ҳолда уларни йўқ қилиш санаси, усули ва жойини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Ўзининг ноёб истеъдоди, кўп йиллик самарали ва бетакрор ижоди билан ўзбек қўшиқчилик санъатини ва миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси, мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилиятини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги ва жамоат ишларидаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти, «Ватандошлар» жамоат фондининг Васийлик Кенгаши раиси Шерали Жўраев «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Автомобиль саноатининг глобал иқтисодиётга таъсири жуда катта: бу соҳага бевосита ва билвосита жаҳон ялпи ички маҳсулотининг жами 15%и тўғри келади, шунингдек, бевосита автосаноатда банд бўлган одам яна 8 нафардан 10 нафаргача одамни иш билан таъминлайди, деб ёзади Россиянинг Промрейтинг мустақил тадқиқот агентлиги. Бу аксиома!
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.