Тошкент вилоятидаги боғчада илон билан томоша кўрсатуви иши судга юборилди

Болаларга кўрсатилган иккита заҳарли кобра мусодара қилиниб, Тошкент ҳайвонот боғига топширилди. Экология вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш бошқармасининг экологик назорат тезкор гуруҳи томонидан боғчалардан бирида илонлар билан боғлиқ шоу-дастур билан боғлиқ вазият ўрганилган.

Иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштириш зарур — Танзила Нарбаева

Экологик барқарорликка йўналтирилган ҳудудлар ва тармоқлараро мувофиқлаштирувни таъминлашга эътибор кучайтирилади. Айни дамда Олий Мажлис Сенатида учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

«Чиноркент» темирйўл бекати фойдаланишга топширилди

Тошкентдан Хўжакентгача бўлган электропоезд қатнови 1,5 км масофага — «Чиноркент» бекатигача узайтирилди. Аввалроқ, “Тошкент -Хожикент -Тошкент” йўналишида янги тезюрар электропоезд қўйилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий соҳада беш йиллик шериклик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирликлари ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва 2026−2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик шериклик дастурини имзолади, деб хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.Маросим 22 январь куни Тошкентда бўлиб ўтди.

Самарқандда апрелда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё саммити бўлиб ўтади

Апрель ойида Самарқандда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар билан учрашув якунлари бўйича хабарида маълум қилди.

Эндиликда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

“Миллий тикланиш” партияси аъзолари маҳкумларнинг қонунга бўйсунишини рағбатлантирувчи нормаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

Тошкентдаги давлат ташкилотларида ходимлар миллий либосларда юриш тавсия этилади — Ҳоким қарори

Ҳоким Шавкат Умрзоқовнинг миллийликни кенг тарғиб қилишга қаратилган қарори эълон қилинди. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг 21 январь куни "Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ўзбекистон президентининг фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.

Australian Оpen. Новак Жокович Карлос Алькарасни мусобақадан чиқариб юборди ва ярим финалга йўл олди (видео)

“Катта Дубулға” турнирларининг 24 карра ғолиби, сербиялик теннисчи Новак Жокович 2025 йилги Australian Оpen мусобақасининг ярим финалига чиқди.Муросасиз кечган чорак финал учрашувида у 4 карра Grand Slam турнири ғолиби, испаниялик теннисчи Карлос Алькарасни 4:6, 6:4, 6:3, 6:4 ҳисобида енгди.

Ўзбекистонда “Cyber university” давлат университети ташкил этилади

Президент “Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди. Қарорга кўра, Университетнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:  – ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш; – рақамли технологиялар соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; – ўқув жараёнини илғор хорижий тажриба ва замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш; – ёшларнинг билим олиши ва касб эгаллашига қўшимча шарт-шароитлар яратиш, давлат органлари, корхоналари ҳамда бошқа ташкилотларни кадрлар билан таъминлашда саралаш ва қамровни кенгайтириш; – ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда етакчи республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари, рақамли технологиялар ишлаб чиқувчилари ва истеъмолчилари, бошқа соҳавий корхоналар билан ҳамкорлик қилиш; – тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш, талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал, илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш.

«Ўзбекэкспертиза»га янги раҳбар тайинланди

20 январь куни «Ўзбекэкспертиза» кузатув кенгашининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида Акром Василов ташкилот бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

UFC 311. Ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков турнирда қанча ишлаб топди?

UFC 311 турнири якунига кўра, спортчиларнинг гонорарлари миқдори эълон қилинди. Унга кўра, ўзбекистонлик MMA жангчиси Гусков умумий ҳисобда 86 минг долларга эга чиқди.

Ўзбекистон президенти Болудаги курортда ёнғин юз бергани бўйича Туркия етакчисига таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Туркиянинг Болу музофотидаги тоғ-чанғи курортида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.Президент матбуот котибининг ёзишича, давлат раҳбари «қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади».

Бокс. Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов АҚШга етиб борди ва машғулотларга киришди

Хабарингиз бор, икки карра Олимпиада чемпиони 6 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Унга ўша куни франциялик Дэвид Спильмонт рақиблик қилади.

"Ўзбекистонга картошка импорти фақат Қозоғистонга боғланиб қолмаган" — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон картошка экспортини чеклаши ортидан Ўзбекистонда картошка нархи ошгани юзасидан муносабат билдирди. Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Қозоғистон картошка экспортига чеклов қўйгани, бу эса Ўзбекистонда картошка нархининг сезиларли даражада ошишига олиб келиши ҳақида хабарлар айланмоқда.

Абу-Дабида ғолиб бўлган ўқувчилар автомобиль билан тақдирланди

Президент мактабининг икки нафар ўқувчисининг ота-онаси ва устозига Президент номидан автомобиль совға қилинди. Абу-Даби шаҳрида "Zayed Sustainability Prize» танлови ўтказилди.

Сурхондарёдаги "Ватанпарвар" ташкилотига қарашли автомактабларга лицензиялар берилди

Сенат сўровидан сўнг ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан автомактабларга лицензия бериш масаласи ижобий ҳал қилинди. Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси А.Эшмуратов томонидан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига сенатор сўрови юборилган эди.

Бойсундаги “М-25” конида оловли майдонлар юзага келгани айтилди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Маълум қилинишича,“М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган.

FIDE: 2025 йилдаги 2 та нуфузли мусобақа Самарқандда ўтказилади

FIDE 2025 йилдаги 2 та нуфузли мусобақа Ўзбекистонда ўтказилиши эълон қилди. "Grand Swiss" ва "Women’s Grand Swiss" турнирлари 3–15 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Тошкент вилоятидаги боғчада Қизил китобга киритилган кобралар билан цирк кўрсатилди (видео)

Хавфсизлик чоралари таъминланмаган ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда болаларга заҳарли илонлар билан томоша кўрсатилганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Боғчада болаларга кобра билан томоша кўрсатилди — видео

Видеода боғча маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаганлиги акс этган. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олди.

Бокс. Ўсмирларимиз Россиядаги турнирдан 12 та медаль билан қайтишди

Россия Федерациясининг Тамбов шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир якунланди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 13 та вазнда баҳс олиб бориб, 10 та олтин ва 2 та кумуш медалларига эга чиқди.

Australian Open. Жоковичнинг чорак финалдаги рақиби – Карлос Алькарас

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Australian Open турнири давом этмоқда. Дунёнинг еттинчи ракеткаси Новак Жокович мусобақанинг чорак финал иштирокчисига айланди.

Tata Steel Chess-2025. Абдусатторовда ғалаба, Якуббоев муросага келди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий "Tata Steel Chess-2025" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Нуфузли турнирнинг "Мастерс" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов, "Челленжер" гуруҳида эса Нодирбек Якуббоев совринли ўринлар учун баҳс олиб боряпти.

Қиличбоз қизларимиз Баҳрайндаги жаҳон кубогида совриндор бўлишди

Қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Баҳрайда ўтган Жаҳон кубогида иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Ҳамюртларимиз мазкур мусобақада бронза медалига сазовор бўлишди.

Белбоғли кураш федерацияси томонидан йил сарҳисоб қилинди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг мажлислар залида Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг 2024-йил якунларига бағишланган тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров 2024-йил белбоғли кураш спорти учун юксак натижалар ва муваффақиятларга бой йил бўлганлигини эътироф этди.

Туркияда ватандошларини сотишда айбланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Қўлга олинган шахс ўзбекистонлик аёллардан ҳужжатлар олиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган. Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган 1990 йилда туғилган С.Ў.

Бокс. Ўсмирларимиз халқаро турнирда 10 та вазнда тенгсиз бўлдилар

15-19 январъ кунлари Россия федерациясининг Тамбов шаҳри ўсмирлар ўртасида Халқаро турнирга мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада иштирок этган Сирожиддин Наимов бошчилигидаги жамоамиз 13 та вазнда иштирок этиб 10 та олтин ва 2 та кумуш медалларига эга чиқдилар.

Жавоҳир Сандаров 750 минг доллар учун курашади!

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Freestyle Chess Grand Slam Tour турнири йўлланмасини қўлга киритди.7 февралда старт оладиган мусобақа мукофот жамғармаси — 750 минг АҚШ доллари.

Тошкентда диёримизнинг энг кучлилари аниқланади

21-28 январь кунлари Тошкентда бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Юртимизнинг энг моҳир чарм қўлқоп усталари ўртасида кечадиган баҳслар бу йил янгича форматда ташкил этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.