Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) га аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши асосий макроиқтисодий мувозанатга қандай таъсир кўрсатишини баҳолади. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши узоқ давом этаётган жараён.

Шавкат Мирзиёев Жо Байденга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденга «Иэн» тўфони қурбонлари ва вайронагарчиликлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди.Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг жануби-шарқий штатларида юз берган кучли «Иэн» тўфони оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан президент Жозеф Байденга таъзия йўллади.

Фарғонада прокуратура биноси олдида Gentra’да “шоу” кўрсатган ҳайдовчига чора кўрилди — видео

Автомашинада йўлнинг қарама-қарши тарафида ҳаракатланиб қоидабузарлик содир этган шахс ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган. Фарғонада Gentra ҳайдовчиси пркоуратура биноси олдида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга боради

Президент 3−4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияда бўлади. Ташриф доирасида Будапештда мамлакат президенти ва бош вазири билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

ТИВ Кобулдаги таълим марказида содир бўлган теракт юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган террорчилик ҳужуми юзасидан баёнот берди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти қизлар эканлиги айтилмоқда.

Дзюдо: Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида дзюдо бўйича 6-13 октябрь кунлари юртимиз мезбонлигида ташкил этилаётган 35-жаҳон чемпионатига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.Унда МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, федерация бош котиби Улуғбек Кабулов, раис ўринбосари Шокир Мўминов, терма жамоалар менежери Элдор Қаҳҳоров, олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров, дзюдо фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Муроджон Аҳмадалиев IBF камари учун ҳимоя жангини ўтказади

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) ўзининг навбатдаги жангини IBF йўналишидаги мажбурий даъвогар Марлон Тапалесга (36-3, 19 КО) қарши ўтказади.IBF ташкилоти мазкур жангни ўтказиш мажбуриятини қўйган.

Британияда қирол Карл III тасвири туширилган биринчи тангалар намойиш этилди

Карл III портрети туширилган илк тангалар қиролича Елизавета II ҳаётига бағишланган эсдалик коллексиясида пайдо бўлади. Тўплам 3 октябрда сотувга чиқарилади Буюк Британия Қироллик зарбхонаси қирол Карл III тасвири туширилган илк тангаларни тақдим этди.

Тошкентда одам савдоси билан шуғулланган 2 нафар аёлга суд ҳукми ўқилди

Улар аёлларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Туркияга юбормоқчи бўлишган. Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1999 й.т. М.Р.

Автоҳалокатга учраган хонанда Зоҳиднинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

ССВ кеча тунда аянчли ЙТҲда жабрланганларнинг айни вақтдаги аҳволини маълум қилди. Кеча, 29 сентябрь куни тунда Тошкентда Ummon гуруҳи собиқ аъзоси Зоҳид бошқарувида бўлган автомашина ЙТҲга учрагани ҳамда бир киши вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

Тошкентдаги хусусий корхона омборхонасидан 4 тонна “срок”и ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари топилди

Яроқлилик муддати тугаган маҳсулотлар ўрнатилган тартибда утилизация қилинган. Санитария эпидемиология хизматининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Янгиҳаёт тумани бўлими Санитария бўлинмаси ходимлари томонидан тумандаги Шокирариқ кўчасида жойлашган “URBAN RETAIL” хусусий корхона омборхонасида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш шароитлари ва яроқлилик муддатлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.  Натижада, омборхонада сақланаётган 4 тонна атрофидаги турли хил озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати тугаганлиги аниқланди.

Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқдир — ТИВ

ТИВ Украина атрофидаги вазият бўйича баёнот берди. Унда Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқлиги таъкидланган.

Ўзбекистон 2019-2022 йилларда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эришган 10 та мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллади

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ)  мутахассислари 2019-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексидаги ўрни қандай ўзгарганини таҳлил қилди. Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индекси (GFSI) нинг рейтинги Economist Intelligence Unit таҳлил агентлиги томонидан Corteva Agriscience кўмагида ҳар йили қайтадан тузилади.

Тошкент марказида тезлик 50 км/соатгача чекланади

Шунингдек, Кичик ҳалқа автомобил йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километргача чекланади. Тошкент шаҳрида Кичик ҳалқа автомобил йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километргача чекланади.

Тошкент марказида тезликни 50 км/соатгача тушириш режалаштирилмоқда

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши комиссияси ҳаракат тезлигини Кичик ҳалқа йўлида 60 км/соат, пойтахт маркази — А.Навоий, Маҳтумқули, А.Темур, КҲАЙ, И.Каримов, Т,Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларида эса 50 км/соатгача тушириш масаласини муҳокамага қўйишни кўзлаяпти.Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши комиссияси пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўлида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 км/соатгача чеклаш масаласини Кенгашнинг навбатдаги сессиясига киритишни кўзлаяпти.

Ҳаж ва умра квоталари оширилади

Ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди. Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият юритган Шавкатжон Рахимов Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди.Рахимов Шавкатжон Жўраевич Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Бокс. Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини кимга қарши ўтказиши маълум бўлди

Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг хабарига кўра, профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазнда WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини филиппинлик Марлон Тапалесга қарши ўтказиши кутилмоқда.Бутунжаҳон бокс федерацияси (IBF) Аҳмадалиев-Тапалес жангини ўтказиш бўйича қарор қабул қилган.

Тошкентга йил якунига қадар 190 дона катта сиғимли янги автобуслар келтирилади

Ушбу автобуслар баъзи йўналишларда улар кам сиғимли ISUZU'ларнинг ўрнини эгаллаши мумкин. “Toshshahartransxizmat” АЖ ахборот хизмати бошлиғи – матбуот котиби Муслима Обидова янги автобуслар келтирилиши ҳақида маълумот берди.

Инсонпарварлик юклари бўлган махсус самолёт Термиздан Покистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев сел сув тошқинида жабр кўрганлар учун Покистонга 40 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборди. Бугун эрталаб Ўзбекистон ҳукумати ва БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссар бошқармаси томонидан етказилган инсонпарварлик ёрдами юкланган самолёт Термиздан Карачига Покистондаги ҳалокатли сув тошқини қурбонлари учун жўнаб кетди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси в.б. Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси вазифасини бажарувчи, Давлат департаментининг Халқаро жамоатчилик билан алоқалар бюроси раҳбари Элизабет Трюдо 3−6 октябрь кунлари Ўзбекистонга келади. У расмийлар ва нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашади.

Ўзбекистонда болалар ўлими кўпайди

2021 йилда мамлакатда етти мингдан ортиқ чақалоқ вафот этган. Кеча 29 сентябрь куни Сенат Кенгаши мажлисида Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш масаласи муҳокама қилинди.

Давлат хизматлари маркази орқали никоҳни тузиш ва бекор қилиш мумкин бўлади

Янгилик тажриба тариқасида 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача Сирдарё вилоятида қабул қилинади. Сирдарё вилоятида туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали прописка ва никоҳни бекор қилиш учун аризаларни қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади, деб хабар бермоқда Aдлия вазирлиги матбуот хизмати.

Президент транспорт соҳасига бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказди. «Агар биз транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлай олмаймиз», — деди у.

Президент бир қатор устоз ва мураббийларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Улар орасида бир қатор олий ўқув юртлари, Тошкент шаҳридаги 49, 71, 102, 166, 217, 319-мактаблар, Лидер хусусий мактаби, Вестминстер университети қошидаги лицей ва пойтахтдаги бошқа таълим муассасалари ўқитувчилари ҳамда бошқа ҳудудлар бор. Шавкат Мирзиёев “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим ва тарбия соҳасида алоҳида хизмат кўрсатган бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Иккита ҳудудда салкам 5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан Фарғона ва Тошкент вилоятларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказиш ҳолатлари фош этилди.

Ўзбекистонда илк бор JetA-1-SSF авиация ёқилғиси ишлаб чиқарилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюриб, JetA-1-SSF (Джет А-1) авиация ёқилғисини ишлаб чиқаришга доир муҳим масалаларни муҳокама қилди. Импорт ўрнини босадиган, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ёқилғи мустақиллигига эриш бўйича берилган топшириқлар ҳамда белгиланган вазифалар ижроси ҳолатини ўрганиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари Бухоро нефт қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ)ишлаб чиқариш майдонларида бўлди.

Самарқандда 5 туп элдор қарағай кесилиб, машинага ортиб кетилди

Салкам 90 млн сўмлик зарар келтирган фуқарога 1,5-3 млн сўм жарима солувчи модда билан иш очилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

"Видеодаги ходимларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган" — ИИВ ҳолатга изоҳ берди

ИИВ ижтимоий тармоқда ИИО ходимлари бир кишини дўппослагани акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ИИО ходимлари фуқарони дўппослаётгани акс этган видео тарқалди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.