Олий суд ўтган йили судлар томонидан кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича статистик маълумотларни эълон қилди. 2024 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 740 994 нафар шахсга нисбатан 613 142 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, 469 568 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазолар қўлланилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра, мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларининг иш ҳақига қўшимча ҳақ тўланади.
Ҳукуматнинг ёш жуфтликларни турмуш қуришга ва фарзанд кўришга рағбатлантиришга қаратилган кўплаб саъй-ҳаракатларига қарамай, 2024 йилда Хитойда никоҳлар бешдан бир қисмга камайди. Бу эса туғилиш даражаси билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтирди.
Депутат энергетикани тушунган, тушунмаган танқид қилаётгани, тарғибот тўғри йўлга қўйилмаганини билдирди. "Миллий тикланиш" партияси депутати Алишер Қодиров ўз Telegram каналида Энергетика вазирлигига жиддий эътироз билдирди.
ОИВ (ОИТС) каби касалликлар бўйича ўтказилган рейда 250 нафарга яқин шахс жавобгарликка тортилди. Маълум қилинишича, ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан 7 февраль куни ўтказилган “Орият” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилган.
2025 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, саноат шароитида қайта ишланган ва импортдан келтирилиб реализация қилинаётган сут ва сут маҳсулотларини камида ҳар олти ойда бир марта даврий баҳолашдан ўтказилади. Бунда даврий баҳолаш билан боғлиқ ҳаражатлар Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Юртимизда аҳоли сони энг кам бўлган туман ва шаҳарлар ўнталиги эълон қилинди. Бу ҳақида Статистика агентлиги маълумот берди.
Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида айланма тизими якунига етиб, бугундан плей-офф босқичи старт олди.Плей-офф босқичи классик шахматдан иборат бўлади.
Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида шахмат бўйича ўтаётган «Freestyle Chess Grand Slam-2025» турнирининг 1/4 финалига йўл олган шахматчилар номи маълум бўлди. Мукофот жамғармаси 750 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг 1/4 финалига 6,5 очко билан 1-ўринни эгаллаган Алиреза Фирузжа, қўшимча кўрсаткичларга кўра, 6,5 очко жамғариб, 2-ўринни банд этган Жавоҳир Синдоров шунингдек, Фабиано Каруана (6), Магнус Карлсен (5,5), Хикару Накамура (5,5), Винсент Кеймер (4), Нодирбек Абдусатторов (3,5) ва Гукеш Доммаражу (3,5) йўл олди.
Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида айланма тизими якунига етди ва бугундан плей-офф босқичи старт олади.Спортчилар кеча рапид йўналишида яна 4 тадан ўйин ўтказишди.
8 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Туркия элчиси Олган Бекарни қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида хабар берди.
Меҳнат кодексининг 432-моддасига мувофиқ шахснинг асосий иш жойида иш вақтидан бўш бўлган ҳолатда бошқа жойда ишлаши ўриндошлик ҳисобланади. Бунда ходим асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтидагина ўриндошликда ишлашингиз мумкин.
15 февраль куни Фарғона шаҳридаги "Само" спорт мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Оқшомнинг марказий жангида биринчи яримўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев угандалик Жунжу Пауэр билан баҳс олиб боради.
Бугун, 8 февраль куни Хитойнинг Ҳарбин шаҳрида ўтаётган IX қишки Осиё ўйинлари дастурида доирасида 8 та спорт туридаги баҳслар ўтказилиб, уларнинг 7 тасида совринли ўринлар учун курашлар бўлиб ўтади. Кун давомида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар вакили саралаш ва совринли ўринлар учун кечадиган курашларда ўз омадини синовдан ўтказади.
Харбин шаҳрида Ўзбекистон ва Қатар Миллий Олимпия қўмиталарининг раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди. Миллий Олимпия қўмиталар ассоциацияси (МОҚА) биринчи вице-президенти, Қатар МОҚ президенти Шайх Жоаан бин Ҳамад Ал Тани ҳамда ООК вице-президенти, Ўзбекситон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров иштирокида кечган тадбирда томонлар ўртасидаги кўпқиррали алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Кеча Таиланднинг Пхитсанулок провинциясида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар, ёшлар ва параспортчилар ўртасида Осиё чемпионати бошланганди. Бугун паравелоспортчилар ўртасида индивидуал вақт дастури ташкил этилган бўлса, сўнгра навбат ёшлар ва катталар ўртасидаги аралаш эстафетага етди.
Экология вазирлиги бу хабарларни рад этиб, расмий муносабат билдирди. Тошкент вилоятида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторинги акс этган видеолавҳада ўлчаш ускунаси РМ 2,5 бўйича бир марталик 0,209 мг/м3 ни кўрсатган.
“Дўстлик” ордени соҳиби, актёр Хусан Мусабоев 71 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди. Бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, актёр Хусан Мусабоев 71 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.
Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақаси старт олди. Жаҳоннинг энг кучли 10 нафар шахматчиси бугун рапид йўналишида 5 тадан ўйин ўтказишди.
Аввалроқ ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг Канададаги жанги бекор қилингани ҳақида хабар берилганди. Боксчи The Ring нашрига интервью берди.
Халқаро муз ҳоккейи федерацияси (IIHF) веб-сайти Олимпиа тўғрисида анонсни эълон қилди ва унда Россия терма жамоаси у ерда йўқ эди. Канадалик журналист ва ёзувчи Эндрю Подникснинг Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) расмий сайтида бўлажак ўйинлар ҳақидаги мақоласига кўра, Россия терма жамоаси Австрия, Норвегия ва Словения жамоалари сингари Италиядаги 2026 йилги Олимпия хоккей турнирида иштирок этмайди.
Бугун Таиландда пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати бошланди. Эътиборлиси, мусобақанинг илк кунида индивидуал вақт пойгаси бўйича беллашувлар ўтказилди ва унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг январ ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди. Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари декабрь ойига нисбатан 0,1 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 0,3 фоизга арзонлашди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2024-йил учун номинал (NEER) ва реал самарали алмашув курси (REER) индекслари ҳисоблаб чиқилди. Изоҳ: 2024-йилда Ўзбекистон учун NEER ва REER индексларини ҳисоблашда савдо ҳамкорларимиз сифатида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмасида 83 фоиз ҳиссага эга бўлган 20 та мамлакат, базавий давр сифатида 2019-йилнинг январь ойи танлаб олинди.
Жорий йилнинг январида ўзлаштирилган хорижий инвестициялар 3 млрд долларни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 1,4 баробарни ташкил этди. Қайд этилишича, бунда тармоқ лойиҳали ҳисобидан ўзлаштириш 1,2 млрд долларни (ўсиш 107%) ва ҳудудий лойиҳаларда 1,8 млрд долларни ташкил қилган (ўсиш 187%).
ТАСС аввалроқ ўз манбасига таяниб, Камила Валиева допингга қарши қоидаларни бузгани учун Спорт арбитраж суди (CАS) томонидан маҳрум қилинган медалларнинг бирортасини қайтариб олмагани ҳақида хабар берган эди. Светлана Журова Камилани ўз медалларига лойиқ эди, деб ҳисоблайди.
Даниил Ейбог қишки Осиё ўйинлари доирасида яна икки стартни ҳам омадли ўтказди. 500 метр масофада кечган саралаш дастурида шорт-трекчимиз 41.143 сония, 1000 метр масофада эса 1:29:268 дақиқа билан ҳар икки йўналишда чорак финалга йўл олди.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов президент администрациясида (ПА) штатлар қисқартирилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.Куннинг иккинчи ярмида Platforma.uz Telegram канали Шавкат Мирзиёевга таяниб, ПА штат бирликлари камида 50 фоизга қисқартирилиши, бу бошқа давлат ташкилотларига ҳам таъсир кўрсатиши ҳақида хабар берди.
2023 йилдан буён Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган Равшан Усманов мамлакатнинг Исландиядаги биринчи элчиси бўлди. «Дунё» ахборот агентлигининг хабар беришича, у Исландия президенти Халла Томасдоттирга ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистонда хизматлар соҳасида рақобатбардошликни ошириш бевосита ҳудуд ва тармоқларни рақамлаштириш даражаси билан боғлиқ, дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев 7 февралдаги йиғилишда.Давлат раҳбари ўтган йилнинг июнь ойида темирйўл ва авиачипталарни камида олти ой олдин сотувга чиқариш, барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга туширишга кўрсатма берган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.