Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари 24 июнь куни Улан Батордаги музокаралар натижалари бўйича ОАВ вакиллари учун баёнот берди, деб хабар бермоқда меҳмон давлат етакчиси матбуот хизмати.Давлат раҳбари ўз нутқининг бошида «дўст Мўғулистон халқини» яқинлашиб келаётган миллий байрам — Халқ инқилоби куни билан самимий муборакбод этди.
Ўзбекистонда суғурта бозорини ривожлантириш, соҳада рақобатни кучайтириш, тартибга солиш тизимини янада соддалаштириш, энг муҳими, аҳолига замонавий ва сифатли суғурта хизматларини кўрсатиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2024 йил 1 мартдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-108-сон қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги суғурта полислари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»да расмийлаштирилмоқда.
Мўғулистон давлат саройида 24 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда меҳмон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
XXI аср давлат хизмати тамойиллари 23 июнь куни Самарқандда Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган БМТнинг давлат хизмати масалалари бўйича форумида муҳокама қилинди. Тадбирда вазирлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, экспертлар ва амалиётчилар давлат бошқаруви келажаги, рақамли трансформация ва давлат хизматчиларининг роли ҳақида сўз юритди, деб хабар беради Gazeta мухбири.
Ижтимоий тармоқларда 24 июнь куни президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Русланбек Давлетов гўёки бошқа лавозимга ўтказилгани, президентнинг алоҳида топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов эса юқори лавозимга кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди.Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Gazeta’га берган изоҳида бу маълумотни рад этди.
Президентнинг тегишли қарори билан Махмуд Шухратович Истамов адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Махмуд Истамов 1979 йилда Бухоро шаҳрида туғилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни илк давлат ташрифини Мўғулистонга амалга оширди. Фактнинг ўзи нафақат муҳим, балки рамзий маънога ҳам бой.
Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни ташқи савдо ва транспорт-логистика соҳаларида кечиктириб бўлмайдиган чоралар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.«Сўнгги кунларда Яқин Шарқда рўй берган ҳарбий ҳаракатлар шундоқ ҳам нотинч вазиятни янада кескинлаштирди.
Шавкат Мирзиёев фармони билан президент администрациясининг қатор ходимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов - бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент администрациясининг Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди;Ўткиржон Ғайратович Кодиров — бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаменти мудири лавозимидан озод этилди; window.yaContextCb.push(()=>{ Ya.adfoxCode.createScroll({ ownerId: 324267, containerId: 'adfox_168963148958184883', params: { p1: 'cyqku', p2: 'ilqh', slide: true, visibleAfterInit: false, insertAfter: 'undefined', insertPosition: '0', stick: false, stickTo: 'auto', stickyColorScheme: 'light', replayMode: 'manual' } }) }); var top_inpageAdTime = 0; var top_inpageAdPeriod = 250; function top_toggleInpageAd() { if (top_inpageAdTime >= 120000) { return; } setTimeout(function() { var top_inpageAd = document.getElementById('adfox_168963148958184883'); var top_inpageAdContainer = document.getElementById('adfox_168963148958184883_container'); if (!top_inpageAd || !top_inpageAd.innerHTML) { if (top_inpageAdContainer.classList.contains('active')) { top_inpageAdContainer.classList.remove('active'); } else { top_toggleInpageAd(); } } else { if (!top_inpageAdContainer.classList.contains('active')) { top_inpageAdContainer.classList.add('active'); } top_toggleInpageAd(); } }, top_inpageAdPeriod); top_inpageAdTime += top_inpageAdPeriod; } top_toggleInpageAd(); Жахонгир Жовахирлаевич Ибрагимов — бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент алминистрациясининг Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Бекзот Мавлонов ва Азиз Магрупов Президент администрациясида янги лавозимларга тайинланди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби.Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонлари билан:Бекзот Мардонович Мавлонов — президентнинг ёрдамчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди; window.yaContextCb.push(()=>{ Ya.adfoxCode.createScroll({ ownerId: 324267, containerId: 'adfox_168963148958184883', params: { p1: 'cyqku', p2: 'ilqh', slide: true, visibleAfterInit: false, insertAfter: 'undefined', insertPosition: '0', stick: false, stickTo: 'auto', stickyColorScheme: 'light', replayMode: 'manual' } }) }); var top_inpageAdTime = 0; var top_inpageAdPeriod = 250; function top_toggleInpageAd() { if (top_inpageAdTime >= 120000) { return; } setTimeout(function() { var top_inpageAd = document.getElementById('adfox_168963148958184883'); var top_inpageAdContainer = document.getElementById('adfox_168963148958184883_container'); if (!top_inpageAd || !top_inpageAd.innerHTML) { if (top_inpageAdContainer.classList.contains('active')) { top_inpageAdContainer.classList.remove('active'); } else { top_toggleInpageAd(); } } else { if (!top_inpageAdContainer.classList.contains('active')) { top_inpageAdContainer.classList.add('active'); } top_toggleInpageAd(); } }, top_inpageAdPeriod); top_inpageAdTime += top_inpageAdPeriod; } top_toggleInpageAd(); Азиз Юлдашевич Магрупов — президентнинг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президент ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистонда Президент администрацияси раҳбари лавозими қайта ташкил қилинди. Шавкат Мирзиёев фармони билан Президент администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар бермоқда унинг матбуот котиби.
Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24−25 июнь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
23 июнь — БМТ томонидан белгиланган Халқаро давлат хизмати куни муносабати билан илк бор Марказий Осиё ҳудудида, хусусан, Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Давлат хизмати бўйича форуми бошланди. Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев форум иштирокчиларига табрик йўллади.
Эрон ва Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетиши сўралади, дея пост қолдилди ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов.«Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётгани бизда чуқур хавотир уйғотмоқда.
Исроилда хавфсизлик бўйича янги чекловлар жорий этилиши муносабати билан Тел Авивдаги Ўзбекистон элчихонаси ватандошларга мурожаат қилиб, эҳтиёткорликни оширишга ҳамда ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирди.Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) 22 июнь соат 3:45 дан 23 июнь 8:00 гача мамлакатда хавфсизлик бўйича янги чекловлар жорий этган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни давлат фуқаролик хизматини янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда давлат хизматчиларининг касбий ва самарадорликка йўналтирилган корпусини шакллантириш тўғрисидаги фармонни имзолади.Ҳужжат «давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш, давлат хизматчилари ишини натижадорликка йўналтириш, аҳолининг давлат хизматига бўлган ишончини янада ошириш, соҳага истиқболли кадрларни жалб қилиш ва уларни профессионал мутахассис этиб тайёрлашнинг самарали тизимини жорий қилиш»га қаратилган.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни давлат фуқаролик хизматини янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш, давлат хизматчиларининг профессионал ва самарадорликка йўналтирилган корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.Ҳужжатда давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш чора-тадбирлари киритилган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 17 июнь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё — Хитой» иккинчи саммитининг асосий якунлари бўйича Gazeta’га изоҳ берди. Ташкилот «Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида»ги шартнома муҳимлигини таъкидлаб, Хитой билан ҳамкорликнинг кейинги йўналишларини баён қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни Қарши шаҳридан Шаҳрисабзга кетаётиб, поездда қашқадарёлик фаоллар билан мулоқотда бўлди.Норасмий муҳитда ўтган суҳбат ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ислоҳотларни амалга ошириш масалаларига бағишланди.
Россия президенти Владимир Путин Санкт Петербург халқаро иқтисодий форуми-2025 доирасида дунёнинг етакчи ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашди. Унда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори Абдусаид Кўчимов ҳам иштирок этди.
Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Исроилдаги ҳозирги хавфсизлик вазияти муносабати билан мамлакатни мустақил равишда тарк этмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун очиқ бўлган назорат-ўтказиш пунктлари ва транспорт йўналишлари бўйича батафсил маълумот берилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Остона шаҳрида «Марказий Осиё — Хитой» иккинчи саммитида иштирок этди ва нутқ сўзлади, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтган тадбирда Хитой раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашувлар юзасидан мамлакат фуқароларига мурожаат йўллади.Вазирлик сўнгги кунларда Яқин Шарқ минтақасида, хусусан, Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик янада кучайиб, қуролли тўқнашувларга айлангани, бу эса нафақат минтақада, балки бутун дунё ҳамжамиятида жиддий хавотир уйғотаётганини таъкидлади.
17 июнь куни Остона шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпин «Марказий Осиё — Хитой» саммити доирасида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбут хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг Туркияга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Ҳайдаров Анқара шаҳрига етиб келди, деб хабар қилмоқда «Дунё».У Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Протокол бош бошқармаси бошлиғи, элчи Аҳмет Жемил Мироғлуга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Хитой» форматидаги иккинчи саммитда иштирок этиш учун 17 июнь куни амалий ташриф билан Остонага боради, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Тадбирда минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда туманлар даражасидаги бошқарувда туб ўзгаришлар зарурлигини айтди.«Бир нарсани тўғри тушуниб олиш зарур.
Президент 16 июнь куни ўтказган йиғилишда Халқ қабулхоналари фаолиятини танқид қилди ва уларнинг ходимлари бугундан бошлаб ишдан олинишини маълум қилди.Қайд этилишича, 2024 йил виртуал қабулхона ва халқ қабулхоналарига юборилган мурожаатларнинг 55 фоизи ижобий ҳал этилмаган.
16 июнь ҳолатига кўра, 30 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрондан ватанига қайтарилди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.Қайд этилишича, улар Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали эвакуация қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.