Путин Йўлдошевнинг «МДҲ маконида қонунийлик, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, икки томонлама ва кўп томонлама шаклларда прокуратуралараро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Россия билан стратегик шерикликни йўлга қўйишга қўшган улкан ҳиссасини» қайд этди.
Ниғматилла Йўлдошев 2019 йилдан буён Ўзбекистон бош прокурори лавозимида ишлаб келмоқда. 2024 йил июнь ойида у ушбу лавозимга қайта сайланди.
1994 йилда таъсис этилган ушбу орден билан Россия Федерацияси фуқаролари ва хорижликлар халқлар ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун тақдирланади.
Аввалроқ Россиянинг «Дўстлик» ордени билан Фарруҳ Зокиров ва Севара Назархонни ҳам «Дўстлик» ордени билан тақдирлаганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.