Шавкат Мирзиёев 14 март куни Россия Федерал мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володинни қабул қилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Учрашув аввалида меҳмон давлат раҳбарига РФ президенти Владимир Путиннинг саломини етказди.
12 март куни Париж шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди. Ўзбекистон ТИВ ва Елисей саройи ҳужжат матнини ўзбек ва француз тилларида эълон қилди.
Францияга давлат ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев Париж шаҳри мэри Анн Идальго билан учрашди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Суҳбат аввалида давлат раҳбари пойтахт мэрини ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади, шунингдек, Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилгани учун миннатдорлик билдирди.
Шавкат Мирзиёев 13 март куни Париж шаҳридаги Бурбон саройида Франция Миллий мажлиси раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Қайд этилишича, мулоқотда икки давлат ўртасидаги парламентлараро алмашинувни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
«Парижга хуш келибсиз, ҳурматли Шавкат!» — дея президент Шавкат Мирзиёевни табриклади Франция президенти Эммануэль Макрон ўзининг Instagram саҳифасида. Пост икки тилда — ўзбек ва француз тилларида ёзилди.
Ўзбекистон ва Франция президентлари Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон чоршанба куни Париждаги Елисей саройида бўлиб ўтган музокаралар чоғида мамлакатлар ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича «тарихий қарор» қабул қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Тизимли мулоқотни йўлга қўйиш ва «мувофиқлаштириш» мақсадида ташқи ишлар вазирликлари бошчилигида иқтисодий идораларни жалб қилган ҳолда Стратегик режалаштириш гуруҳини тузишга келишиб олинди.
Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макроннинг 12 март куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунлари бўйича давлат раҳбарлари Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, қуйидагилар ҳам имзоланди:мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;реадмиссия тўғрисида ҳукуматлараро битим;Франциянинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда 6,5 миллиард евролик истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури;ташқи ишлар вазирликларининг 2025−2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;2026−2030 йилларда Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик дастури;дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация;француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисида баённома;мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларация;Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Франция Маданият вазирлиги, Маданий мерос миллий институти ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорлик битимлари;Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар.
Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни Францияга давлат ташрифи доирасида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори Одри Азулени қабул қилди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Учрашувда ЮНЕСКО билан ҳамкорликни ривожлантириш, шу йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида ташкилот бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори этиб қайта тайинланди. Бу ҳақда 11 март куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Париж шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Ички ишлар вазирлигида мамлакатда жиноятчиликка қарши вазиятни барқарорлаштиришга бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.Йиғилишда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги вазифалар ижроси якунлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов хизмат автомобилини Mercedes-Benz`дан Malibu`га ўзгартирган. Бу ҳақда «Газета.uz» сўровига кўра бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
12−18 март кунлари Европанинг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела Европа Иттифоқи — Марказий Осиё саммити арафасида шерикликни мустаҳкамлаш мақсадида Марказий Осиёнинг бешта давлатига ташриф буюради. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси «Газета.uz»га маълум қилди.
Равшанбек Бердалиевич Бегматов Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.Равшанбек Бегматов 1984 йил 2 мартда Фарғона вилояти Данғара туманида туғилган.
Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Андорра князлиги ҳамраиси, Франция президенти Эммануэль Макронга ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Князлик Европадаги кичик давлат бўлиб, Пиренейнинг шарқий қисмида, Франция ва Испания орасида жойлашган.
Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11−13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбирда президент Шавкат Мирзиёев шахсан бир гуруҳ хотин-қизларга мукофот топширди.Давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ, 28 нафар қиз Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди, меҳнат ва жамият ҳаётида юксак натижаларга эришган бир гуруҳ хотин-қизлар орден ва медаллар билан мукофотланди.
Адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу вазирлик веб-сайтидаги маълумотлардан келиб чиқади, мазкур лавозим ҳозирда вакант сифатида кўрсатилган.
Шавкат Мирзиёев 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган нутқида мамлакат хотин-қизларини табриклади. Унинг нутқи матни давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Ўзбекистоннинг Австрия ва Албаниядаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов мамлакатнинг Словакиядаги (қароргоҳи Вена шаҳрида)даги биринчи элчиси бўлди. У Словакия президенти Петер Пеллегринига ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Шавкат Мирзиёев 4 март куни Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасида миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги битимни тасдиқлади.Ҳужжат 2024 йил 15 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Германия канцлери Олаф Шольцнинг ташрифи доирасида имзоланган.
Прокурорлар, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари энди ҳудудларни ривожлантириш учун жавобгар бўлмайди. Шавкат Мирзиёев 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида улар олдига жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича қўшимча вазифалар қўйди.
Полковник Шавкат Наврузович Раҳмонов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу вазирлик сайтидаги маълумотлардан келиб чиқади.
Шавкат Мирзиёев 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида раҳбарлар ўртасидаги ортиқча ҳашамат ва дабдабани кескин танқид қилди.«Коррупцияни енгиш учун, биринчи навбатда, унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган «ўқ илдизларини» қуритишимиз шарт.
Президент Шавкат Мирзиёев айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётганини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиши гапирди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Президент Шавкат Мирзиёев айрим ҳудудлар ички ишлар раҳбарлари статистикани яхшилаш учун жиноятни яшираётганини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиши гапирди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Президент Шавкат Мирзиёев бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиши гапирди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Шавкат Мирзиёев бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш ва уларнинг ўрнига ҳалол, фидойи ва профессионал кадрлардан қўйиш, уларни олдига аниқ вазифаларни белгилаб бериш топширди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида давлат харидлари, банк, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва таълим соҳаларида рақамлаштириш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.Давлат раҳбарининг таъкидлашича, давлат харидлари бўйича қонун қабул қилингани, танлов ва тендер рақамлашиб, соғлом рақобат бўлгани учун ўтган йили 14 триллион сўм бюджет маблағи тежалган.
Президент Шавкат Мирзиёев хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва миллий мебелга ўтиш зарурлигини қайд этди. Бу ҳақда давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиши гапирди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.