Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистонда сўнгги йилларда юз берган ўзгаришларни «мўжиза» деб атади. Бу ҳақда у чоршанба куни президент Шавкат Мирзиёев билан Тошкентга ташрифи якунлари бўйича ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
27 февраль куни халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Абдурахим Абдулхамидович Умаров Мирзаобод туманига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар берди Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.Абдурахим Умаров мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
26 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда музокаралар якунларини баҳолади.Шавкат Мирзиёев ҳамкасби билан транспорт алоқасини ривожлантириш масалалари, жумладан, Термиз-Мозори Шариф — Кобул — Пешовар Трансафғон темирйўли лойиҳасини муҳокама қилганини таъкидлади.
Фахриддин Бахтиярович Кушаков Сирдарё вилояти ҳокимининг янги ўринбосари этиб тайинланди. Бу бўйича 27 февраль куни Эркин Турдимовнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Бобур Саломович Исмаилов Жиззах вилояти Солиқ бошқармасига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Уфук Улуташдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Вазир бу ҳақда ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Самарқанд вилоятининг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.Махсуд Эркинович Буранов Нуробод тумани ҳокими бўлди.
Аброр Хидиров Сирдарё вилоятиҳокимининг янги ўринбосари этиб тайинланди. Бу бўйича 26 февраль куни Эркин Турдимовнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақдаги қарорни президент Шавкат Мирзиёев имзолади, деб хабар қилди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни тарихда илк бор уч томонлама саммит ўтказади. Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 58-сессиясининг юқори даражадаги учрашувида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.
Европа Иттифоқи кенгаши Эдуардс Стипрайсни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги махсус вакили этиб тайинлади. У 2025 йил 1 мартдан икки йиллик дастлабки мандат билан ўз вазифаларини бажаришга киришади, дейилади кенгаш сайтида.
Президент фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф 25−26 февраль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, деб хабар берди мезбон давлат раҳбари матбуот хизмати.Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Ўмон султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидийни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Афғонистон муваққат ҳукумати бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи мулла Абдулғани Барадар 22−23 февраль кунлари Ўзбекистонда бўлди.Афғонистон делегацияси таркибида саноат ва савдо, кончилик ва нефть, транспорт ва фуқаро авиацияси, қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазирликлари, шунингдек, Марказий банк ва Молия вазирлиги вакиллари бор эди.
22 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Aбдулғани Бародар билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар берди.
21 февраль куни Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Суринам ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар қилди «Дунё» АА.Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Суринамнинг БМТдаги доимий вакили Сунил Алграм Ситалдин имзолади.
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Улуғбек Лапасов Хитой раислигида БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўп томонлама ва глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишида маъруза билан иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.Йиғилишда Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035−2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди.
Яап Ора Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, деб хабар берди ундан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.Унинг Telegram каналида ёзишича, томонлар икки давлат ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатларнинг ҳозирги динамикасини муҳокама қилган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари 21 февраль куни ўз Telegram каналида маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни телефон орқали мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқди.Қонун лойиҳаси ва у билан тасдиқланаётган концепция лойиҳаси 2025 йилнинг 31 январь куни қуйи палата мажлисида биринчи ўқишда қабул қилиниб, 10 февралга қадар палата расмий веб-сайтига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган эди.
Давид Котариа Грузиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. У 19 февраль куни ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхаларини топширди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Испаниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Рикардо Мартинес Васкес ташқи ишлар вазири Бахтиёр Садиовга ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Бахтиёр Саидовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги икки томонлама муносабатлар динамикаси юқорига қараб кетмоқда.
Дипломат Кристофер Дугган Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.18 февраль куни ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Дуггандан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 20 февраль куни чақирилади, дея хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.Ялпи мажлисда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун кўриб чиқилади.
Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ 17 февраль куни Ал-Кувайт шаҳридаги «Ал-Баян» саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.