Ўзбекистон президенти фармони билан мамлакатнинг бир қатор қайта ташкил этилган вазирликларига раҳбарлар тайинланди. Уларнинг рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.
Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Молия вазири Тимур Ишметов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдукодир Тошқулов лавозимидан озод этилди. Улар президентнинг маслаҳатчилари ўринбосари этиб тайинланди.
Владимир Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Бахтиёр Саидов ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан халқ таълими вазири лавозимидан кетди.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва Наманганни республика бўйсунувидаги шаҳарларга айлантиришни таклиф қилди. Янги мақом бу шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига қандай таъсир қилади, оддий аҳоли-чи, бундан қандай наф кўради?
Сенаторлар ИИВ ишлаб чиққан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунни рад этди. Улар бир қатор нормалар бошқа қонунларга мос келмаслигини, баъзан зид эканини айтди.
ТИВ раҳбари Владимир Норов бошчилигидаги делегация 22−25 декабрь кунлари «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун Токио шаҳрида бўлди.22−25 декабрь кунлари Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов бошчилигидаги делегация «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун Япониянинг Токио шаҳрига ташриф буюрди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов Қатарнинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди. 2023 йилдан бошлаб Тошкентда Қатар элчихонаси иш бошлайди.
Давлат ташкилотларининг қисқариши ортидан 2,8 трлн сўм тежалади, улар ижтимоий соҳага сарфланади. Жумладан, молия вазири ўринбосари шундан 2,3 трлн сўмини 1−4 синф ўқувчиларини бепул овқатлантиришга йўналтиришни таклиф қилди.
Россиянинг Украинага босқини таъсири Россия билан яқин иқтисодий алоқаларга эга бўлган Марказий Осиё учун катта аҳамиятга эга, деди Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяши МО + Япония вазирлари йиғилишида. Томонлар Транскаспий йўналиши бўйича ҳамкорликни чуқур ўрганишга келишиб олдилар.
Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон президенти Озарбайжон раҳбарини таваллуд куни билан қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар, Озарбайжон халқига эса тинчлик-осойишталик тилади.
Ўзбекистон президенти 26−27 декабрь кунлари МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26−27 декабрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.
Отабек Холбоев Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари, Қаҳрамон Исроилов эса ўринбосар этиб тайинланди. Президент Тошкент шаҳар прокурорини янги унвон билан тақдирлади.
Президентнинг маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги фармони билан бош вазир ўринбосарлари сони саккизтадан тўрттага қисқартирилади, бош вазир маслаҳатчилари лавозимлари тугатилади. Бош вазир ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида вазирлик ва бошқа раҳбарлик лавозимларини эгаллашлари тақиқланди.
Ўзбекистон президенти вазирлик ва идоралар сонини 61 тадан 28 тага қисқартириш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолади. 20 та идора бутунлай тугатилди.
Ўзбекистон президенти ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда олис ҳудудлардаги мактаблар ҳарбий прокуратура идораларига бириктирилиши айтилди. Мақсад — ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат.
Депутат Расул Кушербаев Qalampir.uz`га берган интервьюсида «айрим идора ва раҳбарлар»нинг парламентга муносабатидан жуда хафа эканини айтди. «Биз ўзгаришларни хоҳлаймиз.
Тошкентдаги музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари энергетика объектларини модернизация қилиш ва қуриш, геология-қидирув ҳамда табиий газни чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини илгари суриш, шунингдек, транспорт инфратузилмасини кенгайтириш лойиҳаларини жадаллаштиришга келишиб олди.Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев тор ва кенгайтирилган доирада музокаралар ўтказди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Конституцияга ўзгартишлар киритилгач, аҳоли ҳокимларни бевосита сайлаш ҳуқуқига эга бўлади, деди сенатор Толибжон Мадумаров. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда кенгаш назорати тўғрисидаги қонунлар лойиҳаси тайёр.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Президент давлат бошқарувида «қўл бошқаруви»дан аниқ натижага ишлайдиган тизимга ўтиш вақти келганини таъкидлади. «Вазирларнинг Ҳукумат қабул қилаётган қарорларда «овози йўқ».
Президент парламентга мурожаатида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришларга тўхталди: адвокатларни танлаш бўйича электрон тизим яратилади, вилоят судлари масъулияти ва ваколатлари оширилади, прокурорларнинг холислиги қонун билан мустаҳкамланади, айблов хулосалари эса фақат ҳимоя фикри билан қабул қилинади.Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни парламентга йўллаган мурожаати давомида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга тўхталиб ўтди.
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, «менинг фарзандим чет тилларини биладию, она тилини билмайди, деган гап Янги Ўзбекистонга маъқул эмас». «Чет тилини билиши керак, лекин она тилини билишга мажбур», — дея қўшимча қилди президент.
Шавкат Мирзиёев бундан буён ўзига юклатилган вазифаларни бажара олмаган вазир истеъфога чиқишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, вазирлар ҳар йил бошида жамоатчилик олдида соҳадаги режаси ва йил якуни билан эса унинг натижаси бўйича ҳисобот беради.
Президент халққа мурожаатида Нукус воқеаларига ҳам тўхталиб ўтди. «Бизнинг эзгу мақсадимиз — биргаликдаги меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Президент Мирзиёевнинг айтишича, йилга ном танлаш учун аҳолидан тушган «20 мингга яқин таклиф» муҳокама қилинган. «Жуда кўп ўйландик», деди у.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 21−22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё билан ҳамкорлигида барча йўналишлар — сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, энергия самарадорлиги, рақамлаштириш бўйича минтақанинг Россияга билвосита қарамлигини юмшатишга қаратилган бўлади, дея таъкидлади Евроиттифоқнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан.Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг барча йўналишлари минтақа мамлакатлари иқтисодиётини диверсификация қилиш ва Россия Федерациясига билвосита қарамликни енгиллаштиришга қаратилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси 20 декабрь куни бўлиши кутилмоқда.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси 20 декабрь куни бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда журналист, сиёсий шарҳловчи Хайрулла Нуритдинов «Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида.
Президент фармони билан Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунга қадар у Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.
Кахрамон Куранбаев ва Кахраман Сариев (Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси) президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисига биринчи ўринбосарлар, Умар Исмаилов, Улуғбек Мухаммадиев эса ўринбосарлар этиб тайинланди.Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан бир қатор давлат маслаҳатчиларига янги ўринбосарлар тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.