Тошкентда «Миллий спорт мукофоти-2022» тақдирлаш маросими 23 декабрь, жума куни бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимини Спорт ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов очиб берди.
 Ўзбекистонлик гройссместер Нодирбек Абдусатторов Озарбойжонда ўтказилган Вугар Гашимов халқаро турнирида ғалаба қозонди.Унда 10 нафар шахматчи рапид ва блиц йўналишларида иштирок этишди.
 Халқаро бокс федерацияси (IBA) 2023 йил аёллар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати муддатларини маълум қилди. Унга кўра, мусобақа 15-31 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтади.
 Хабарингиз бор, Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича рапид+блиц йўналишида "Вугар Гашимов" халқаро турнири бўлиб ўтяпти. Рапид йўналишида Нодирбек Абдусатторов ғолиб чиққан эди.
 Исроилда якунига етиб бораётган дзюдо бўйича Мастерс мусобақасининг охирги кунида икки нафар спортчимиз медаллар учун курашиш имкониятига эга бўлишди.90 кг вазнда Давлат Бобонов қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, чорак финалга чиққанди.
 Баҳром Абдураҳимов 2023 йилги футбол мавсумида ҳам «аждарлар» билан бирга бўлади. Баҳром бугун «Насаф»билан бир йиллик шартномага имзо чекди.
 Аввал хабар берганимиздек, Париж-2024 учун фақат 120та квота ажратилган. 60таси эркаклар учун ва яна 60таси аёллар учун.
 Бокс бўйича оғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони Александр Усик ва WBC камари соҳиби Тайсон Фюри мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг ўтказишга келишиб олишди. Энди тўқнашув қачон ва қаерда ўтказилишини аниқлаб олиш қолди.
 Исроилда давом этаётган дзюдо бўйича «Мастерс» турнирининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.Унда спортчиларимиз биттадан кумуш ва бронза медалларига эга чиқишди.
 Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун саралаш цикли ва нормативларни эълон қилди. Токио-2020 учун ишлаб чиқилган тизим мураккаблиги билан катта шов-шувга сабаб бўлган эди.
 Исроилда ўтаётган дзюдо бўйича Мастерс мусобақасининг биринчи кун беллашувлари якунланди. 66 кг.гача бўлган вазндаги спортчимиз Сардор Нуриллаев ярим финалгача етиб бориб, финал остонасида мағлубиятга учради.
 Ўзбекистонлик гройссместер Нодирбек Абдусатторов Озарбойжонда ўтказилган Вугар Гашимов халқаро турнирида ғалаба қозонди.Ўн нафар спортчи иштирокида рапид йўналишида ўтказилган мазкур мусобақада ҳамюртимиз 5 ғалаба ва 4 дуранг қайд этди.
 Бутунжаҳон таэквондо федерацияси якуний Гран-придан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. 2022 йил якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар вакили ўз вазн тоифасида кучли ўнликдан ўрин олган.
 Бугун Исроилда дзюдо бўйича Мастерс мусобақаси старт олади. Бугун енгил вазн тоифасида кечадиган беллашувларда 5 нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб боради.
 Ўта енгил вазн тоифаси вакили Саидёқуб Қаҳрамонов (10-3) Ўзбекистон вақти билан 18 декабрь тонгида UFC’даги учинчи жангида иштирок этди.Ўзбекистонлик спортчига мазкур мусобақада Россия вакили Саид Нурмагомедов (17-2) рақиб бўлди.
 Ўзбекистон вақти билан 18 декабрь тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC мусобақаси бўлиб ўтади.UFC Vegas 66 мусобақасининг асосий жанги ўрта вазн тоифаси вакиллари Жаред Канноне ва Шон Стрикленд ўртасида кечади.
 Колумбиянинг Богота шаҳрида жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида оғир атлетикачилар энг оғир вазн тоифаси +109 килограммда совринли ўринлар учун мусобақаларда қатнашди. Дастлаб чемпионатнинг «C» ва «B» гуруҳларида иштирок этаётган спортчилар, ундан кейин “А" гуруҳидан жой олган жаҳон оғир атлетикасининг етакчи вакилларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
 Бугун Колумбияда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида +109 кг вазн тоифасида А, B ва C гуруҳларидаги беллашувлар ўтказилади.
 Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Тошкент вақти билан бугун тонгда вазни 109 кг.гача бўлган эркаклар мусобақада иштирок этишди.
 Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига кўра тўртта йўналишда энг яхшилар маълум бўлди. Унга кўра: Энг яхши ҳакам: Козим Аҳмадалиев Энг яхши жамоа: Фарғона (умумжамоа ҳисобида 1-ўрин) Энг яхши аёл боксчи: Феруза Казакова Энг яхши эркак боксчи ("Руфат Рисқиев кубоги"): Мужибилло Турсунов Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
 Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Кеча куннинг биринчи ярмида аёллар, иккинчи ярмида эса эркаклар ўртасидаги барча финал жанглари ўтказилди.
 Оғир атлетика бўйича Колумбиянинг Богота шаҳри мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учун аталган кунлар етиб келди. Бугун Олимпиада ва жаҳон чемпиони Руслан Нурудинов олтин медаллар учун супага чиқади.
 Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Колумбия мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида дастлабки медалларини қўлга киритди. -87 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Турсуной Жабборова кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.
 Колумбияда ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг яна икки нафар вакили иштирокини тугатди. -81 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда Оғабек Тўхтаев ҳамда Муҳаммадқодир Тоштемиров иштирок этишди.
 БААнинг Абу-Даби шаҳрида 11 декабрь куни бокс бўйича IBA Champions Night мусобақаси бўлиб ўтди.Бокс кечасининг марказий жанги супер оғир вазн тоифаси вакиллари ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов ва келиб чиқиши Россиядан бўлган, Баҳрайн шарафини ҳимоя қилаётган Данис Латипов ўртасида кечди.
 Саудия Арабистонида таэквондо WТ бўйича йилнинг якуний Гран-при мусобақаси ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Улуғбек Рашитов -68 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди.
 Колумбияда ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар вакили Достон Ёқубов ҳамда Адҳам Эргашев -67 кг вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боришди. Бироқ ҳамюртларимиз бу гал шоҳсупага кўтарила олмадилар.
 Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Таэквондо WT бўйича йилнинг энг нуфузли 4 гран-при мусобақасидан бири бўлиб ўтмоқда. Унда фақат олимпиадага киритилган вазн тоифаларда жанглар ўтказилмоқда.
 Оғир атлетика бўйича Колумбияда ўтаётган жаҳон чемпионатида бугун Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради. -67 кг вазн тоифасида кечадиган баҳсларда амалдаги жаҳон чемпиони Достон Ёқубов ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси қатнашчиси Адҳамжон Эргашев супага чиқади.
 Бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида таэквондо WТ бўйича якуний Гран-при бошланади.Мазкур гран-прида Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили иштирок этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.