Странжа—2022. Абдумалик Ҳалоков ва Одилжон Аслонов ярим финалда, уч нафар ўзбекистонлик боксчи мусобақадаги иштирокини якунлади

Болгариянинг София шаҳрида 24 февраль, пайшанба куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубогининг бешинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.-57 кг вазн тоифасида Абдумалик Ҳалоков қозоғистонлик Оразбек Асилкуловни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Бокс. Ҳамюртимиз Олимпиада финалчисига имкониятни бой берди

София шаҳрида давом этаётган Странжа турнири қизғин паллага кирган. Ҳозиргина -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Саиджамшид Жаффаров украиналик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Қиличбозларимиз биринчи кунни 2 та олтин ва 2 та кумуш медаль билан якунлашди

Тошкентда қиличбозлик бўйича ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кун беллашувлари тугади. Унда ўсмир қизлар ўртасида рапира, йигитлар ўртасида шпага ҳамда сабля қуролларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Странжа-2022. Бугун 7 нафар боксчимиз рингга кўтарилади

Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтаётган "Странжа" мусобақасида бугун бешинчи кун жанглари ўтказилади. Унда етти нафар спортчимиз рингга кўтарилади.

Странжа-2022. Лазизбек Муллажонов ярим финалда, Саиджамшид Жаъфаров эса чорак финал масаласини ҳал қилди

Болгариянинг София шаҳрида 23 февраль, чоршанба куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа кубогининг тўртинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.-75 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жаъфаров швециялик Мажд Алсафади устидан ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Странжа—2022. Ҳасанбой Дўстматов ярим финалга йўл олди

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубоги мусобақасининг тўртинчи кунги баҳслари 23 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтди. -51 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Ҳасанбой Дўстматов россиялик Евгений Мартиновга қарши рингга чиқди.

Тель-Авив “Катта дубулға” турниридан сўнг дзюдочиларнинг янги рейтинги эълон қилинди

Халқаро дзюдо федерацияси Тель-Авив “Катта дубулға” турниридан сўнг дзюдочиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Кутилганидек, мусобақада -73 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлган Обидхон Нўъмонов катта ўсишга эришди.

Странжа-2022. 23 февраль куни Ҳасанбой Дўстматов ва яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилади

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубоги мусобақасининг тўртинчи кунги баҳслари 23 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтади.23 февраль кунги жангларда беш нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади.

Пекин-2022: Олимпиадада нечта рекорд қайд этилди?

Якунига етган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари ўрнатилган Олимпиада ва жаҳон рекордлари билан ёдимизда қолади. Умуман олганда, Пекинда 2 та жаҳон, 17 та Олимпия рекордлари қайд этилди.

Странжа—2022. Ҳалаков ва Аслонов кейинги босқичга йўл олди

Болгариянинг София шаҳрида 22 февраль, Сешанба куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубогининг учинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди. -80 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Одилжон Аслонов россиялик Темерлан Казиев устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўсмирларимиз халқаро турнирда иштирок этиш учун Санкт-Петербургга йўл олишди

22-26 февраль кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ташкил этилади. Жамоавий тарзда ўтказиладиган мазкур мусобақада ўзбекистонлик ўсмирлар ҳам иштирок этишади.

Комилжон Тўхтаев етакчилигидаги тоғ чанғичиларимиз Осиё чемпионатига йўл олишди

24-25 февраль кунлари Ливанда тоғ чанғиси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган жамоамиз бугун тунда Ливанга йўл олди.

Боксчиларимиз Болгарияда мағлубиятсиз одимлашмоқда

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси София шаҳрида ўтказилаётган “Странжа-2022” мусобақасида мағлубиятсиз иштирок этмоқда. Навбатдаги кунда рингга кўтарилган 5 нафар вакилимиз кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.

Странжа—2022. Ҳасанбой Дўстматов жангсиз кейинги босқичга йўл олди, яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ғалаба билан якунлади

Болгариянинг София шаҳрида 21 февраль, душанба куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубогининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди. -51 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Ҳасанбой Дўстматов италиялик Шиакка Томмазога қарши рингга чиқиши керак эди.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Мафтуна Исмоилова антидопинг қоидаларини бузгани сабаб 4 йилга дисквалификация қилинди

Оғир атлетикачи Мафтуна Исмоиловадан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги хабар берди.

Самбо бўйича мамлакат чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун Тошкент шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Пекин-2022 Олимпия ўйинлари якунланди. Норвегия медаллар рейтингида тенгсиз, АҚШ кучли учликка кира олмади

Хитойнинг Пекин шаҳри мезбонлик қилган 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари ўз якунига етди.4 февраль куни старт олган Олимпиаданинг сўнгги мусобақалари 20 февраль куни ўтказилди ва барча совриндорлар маълум бўлди.

Пекин. Финляндия хоккей терма жамоаси илк марта олимпия чемпионига айланди

Қишки олимпиадада энг сўнгги баҳс бўлиб ўтди. Эркаклар ўртасидаги хоккейнинг финалида Россия ва Финляндия терма жамоалари тўқнаш келишди.

Пекин-2022. Сўнгги кунда 5та медаллар ўйналади

Бугун Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг охирги кунида 5та медаллар комплекти учун мусобақалар бўлиб ўтади. Аниқроғи, спортчилар 5та олтин, 5та кумуш ва 3та бронза медаллари тақдирини ҳал қилишади.

«Спорт» телеканали 20 февраль куни трансляция қиладиган олимпия ўйинлари

Бугун Пекин-2022 қишки олимпиадасининг сўнгги куни бошланди. «Спорт» телеканали бугун қуйидаги спорт турларидан жонли трансляцияни амалга оширади.

Пекин-2022. Бугун олимпиадада 8та медаллар ўз эгаларини топади

Бугун Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида қуйидаги дастурларда медаллар ўйналади:07:25 – Тоғ чанғиси. Аралаш жамоавий07:25 – Фристайл.

Обидхон Нўъмонов Тель-Авив “Катта дубулға” турнири вице-чемпиони

Исроил пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи кун беллашувлари якунига етмоқда. Қувонарлиси, унда терма жамоамиз вакили Обидхон Нўъмонов шоҳсупага кўтарилди.

Спортда катта ўзгаришлар даври: МОҚга ким раҳбар бўлади?

Бугун ўзбек спортида яна катта ўзгаришлар кузатилди. Ўз вақтида Туризм вазирлигига қўшиб юборилган Спорт вазирлиги сал ўзгарган ном билан қайта ташкил қилинди.

Дзюдо. Юртдошимиз финалга йўл олди

Исроилда ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг иккинчи куни ҳамюртларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Бироз аввал -73 кг вазн тоифасида иштирок этаётган вакилимиз Обидхон Нўъмонов финал йўлланмасини қўлга киритди.

Қишки олимпиада қизғин тарзда давом этмоқда

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг навбатдаги кун дастурида медаллар жамланмаси ўйналмоқда. Хитойлик фристайлчи Айлинг Гу бугун жамоасига учинчи медалини тақдим қилди.

Бизнес империя, миллиардлар ва ўзидан 16 ёш кичик рафиқа. Сайёранинг энг бой спортчиси Майкл Жорданнинг ҳашаматли ҳаёти

Кўплаб талқинларга кўра баскетбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб топилган Майкл Жордан 17 февраль куни 59 ёшни қарши олди. Ҳужумкор ҳимоячи позициясида ўйнаган америкалик 1980—1990 йилларда бутун дунёда NBA (Миллий баскетбол ассоциацияси) ва баскетболнинг оммалашишида муҳим рол ўйнаганини барча бирдек эътироф этади.

Боксчиларимиз кучли таркиб билан «Странжа» мусобақасига йўл олишди

20-27 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 73-Халқаро турнир бўлиб ўтади.Баҳсларда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан боксчилар медаллар учун кураш олиб боришади.

Дзюдо. Тел-Авив «катта дубулға» мусобақасида ўрта вазн вакиллари иштирок этади

Бугун Исроил пойтахтида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирида иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда 4 вазн тоифасида баҳслар ўтказилади.

Тошкент яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади

24 февралдан 4 мартга қадар пойтахтимизда ўсмирлар ва кадетлар ўртасида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг энг кучли ёш иқтидорларини биргаликда кашф этамиз.

Бугун Тел-Авив «катта дубулға» турнирида 3 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Бугун Исроилнинг Тел-Авив шаҳрида "катта дубулға" туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 154 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир старт олади."Шломо Арена"да отувчи мусобақада 34 давлатдан жами 298 (165 эркак, 133 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда рейтинг очколари учун беллашади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.