Жаҳон чемпионатининг саккизинчи кунига келганда Ойбек Жўраев мусобақадаги илк беллашувини ўтказди. -54 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз биринчи босқичда сербиялик Тамир Галанов устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Хабарингиз бор, кечадан Қатар пойтахти Доха шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида терма жамоамиз аъзоси Дилшодбек Баратов финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медаль ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколарини қўлга киритди.
Тошкентда ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг марказига яқинлашмоқда. Бугун 5 та вазнда жанглар ўтказилади.
Қатарда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси ўз ҳисобига кумуш медални ёзиб қўймоқда. Ҳамюртимиз Дилшодбек Баратов -60 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.
Энг оғир вазн тоифасида олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов Тошкентда турнирда ўзининг иккинчи жангини ўтказди. Ҳамюртимиз австралиялик Теремоана Жуниорга қарши жангнинг дастлабки раундида нисбатан сокинроқ ҳаракат қилди ва бўлимни ўз фойдасига ҳал қилди.
Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов пойтахтимиз мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатидаги иккинчи жангини ўтказди. -51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчимиз бу гал марокашлик Саид Мортажий устидан ишончли ғалабага эришди.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида 75 кг. вазнда ёш боксчи жаҳон чемпионатида дебют қилди.
Айни кунларда оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида давом этмоқда.Эркаклар ўртасида -67 кг вазн тоифасидаги мусобақа ўз ниҳоясига етди.
Белград-2021 жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Абдумалик Ҳалаков (57 кг.) Тошкентдаги турнирда муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. У бугун нимчорак финал босқичи доирасида Чарли Сениор (Австралия)га қарши жанг олиб борди.
Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун еттинчи кун жанглари ташкил этилади. Унда икки ҳамюртларимизнинг икки нафари нимчорак финал босқичи учун, икки нафари эса чорак финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалларини қўлга киритди. Аёллар ўртасида ўтган -55 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Жамила Панфилова иккита бронза медалига сазовор бўлди.
Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 6-кунги баҳслари 6 май, шанба куни бўлиб ўтмоқда.-67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев япониялик Юто Вакитага қарши рингга кўтарилди.
Пойтахтимизда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Руслан Абдуллаев учинчи ғалабасига эришди. Маврикийлик Ричарно Колинга қарши рингга чиққан юртдошимиз шоҳсупа сари яна бир дадил қадам ташлади.
Оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалларини қўлга киритди. Аёллар ўртасида ўтган -55 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Жамила Панфилова иккита бронза медалига сазовор бўлди.
Россиянинг «Матч ТВ» телеканали журналисти Василий Конов Sports.kz сайтига берган интервьюсида Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг энг оғир вазнда спортчилари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. — Қозоғистонлик Қамшибек Қўнқабаевни табриклаш керак.
Бугун ҳам бокс бўйича ЖЧ баҳслари давом этади. Қуйидаги спортчиларимизнинг жангларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Париж-2024 Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини бошлади.
Пойтахтимиздаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бироз аввал Жасурбек Йўлдошев -80 кг вазн тоифасида иорданиялик Ҳусейн Иашиш билан рингга кўтарилди. Афсуски, ёш боксчимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини эрта якунлади. Иорданиялик номдор боксчига қарши беллашувда ҳакамлар рақибнинг ғалабасини эътироф этишди (3:4).
2021 йилги жаҳон чемпионатининг финалчиси Абдумалик Халоков ҳам Тошкентдаги жаҳон чемпионатида биринчи жангини ўтказди. -57 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган юртдошимиз дастлабки беллашувда гайаналик Кевин Аликокни мағлубоятга учратди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштироки давом этади. Бугун вакилларимиз орасида дастлаб 92 кг.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштироки давом этади. Бугун 5 май куни 3 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.
Арманистонда катта шов-шувлар, янги рекордлар, кутилган ва кутилмаган натижаларга бой тарзда ўтган Европа чемпионатидан сўнг, дунё оғир атлетикачиларининг нигоҳи Осиёга қаратилмоқда. Жанубий Кореяда ўтадиган бу галги қитъа чемпионати Осиёнинг энг кучли оғир атлетикачиларини аниқлаш билан бирга, Париж-2024 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколарини тақдим этадиган нуфузли мусобақа сифатида ҳам эътиборлидир.
Бокс бўйича терма жамоамиз етакчиси, Жаҳон ва олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов (92+ кг) Тошкентда ўтаётган дунё биринчилигида илк жангини ўтказди. Ҳамюртимиз Баҳрайн вакили Данис Латиповга қарши жанг олиб бориб, ишончли ғалаба қозонди.
Терма жамоамизнинг тажрибали аъзоларидан бири Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам Тошкентда ўтаётган дунё биринчилигида илк жангини ўтказди. Мексикалик Алберто Хименесга қарши жанг қилган Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони кейинги босқич сари дадил қадам ташлади.
Тошкентдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида тўртинчи куннинг кечки жанглари бошланди. Энг енгил вазн тоифасидаги (48 кг) вакилимиз Шодиёржон Мелиқўзиев илк саралаш босқичида непаллик Рабин Тапага қарши рингга кўтарилди.
Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида кутилмаган натижа қайд этилди. Қозоғистон терма жамоасининг 63,5 кг вазндаги вакили Санатали Толтаев Маврикий оролидан ташриф буюрган Ричарно Колинга имкониятни бой берди.
Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун тўртинчи кун жанглари ўтказилмоқда. Бугун ватандошларимиз орасида дастлаб Руслан Абдуллаев Испания вакили Оер Конде Ибарречега қарши рингга кўтарилди.
От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Абдураҳмон Абдуллаев ҳамда Феруз Абдуллаевлар Италиянинг Монтефалко шаҳрида ташкил этилаётган нуфузли турнирда қатнашишади. 7 майга қадар давом этадиган мусобақада спортчилар 130 – 150 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишларида ўзаро баҳс олиб боришади.
Шу кунларда Германия Олимпия спорт конфедерацияси қошидаги тиббий экспертлар қўмитаси раҳбари Кристиан Шнайдер ва йирик комплекс мусобақаларни ўтказиш бўйича улкан тажрибага эга эксперт, менежер Вадим Ахмадиев пойтахтимизда бўлиб туришибди. Ташрифдан кўзланган мақсад 2025 йил Тошкентда ўтадиган ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишда Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишдир.
Тошкентда давом этаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун тўртинчи кун жанглари ўтказилади. 4 май куни тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилади:-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Оер Ибаррече (Испания) (14:55дан сўнг, Б ринг)-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Рабин Тапа (Непал) (18:00, А ринг)-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Альберто Хименес (Мексика) (18:55 дан сўнг, А ринг)+92 кг: Баҳодир Жалолов - Данис Латипов (Баҳрайн) (20:10 дан сўнг, А ринг) Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.