Теннис. Медведев ATP турнирини омадли бошлади

Дунёнинг бешинчи ракеткаси Даниил Медведев Пекин шаҳри мезбонлигида ўтаётган ATP турнирида муваффақиятли старт олди. Россиялик теннисчи биринчи босқичда рейтингнинг 46-поғонасида бораётган франциялик Гаэль Монфисни мағлубиятга учратди - 6/3, 6/4. Даниил теннисчиларнинг ўзаро учрашувлари ҳисобида олдинга чиқиб олди - 3:2.  Тўқсон уч дақиқа давом этган баҳсда Медведев 2, Монфис 1 та эйс зарбани амалга оширган.

Ёш таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда иштирок этишади

1-6 октябрь кунлари Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Тошкентда ўтган якуний йиғиндан кейин ёшлар терма жамоамиз мураббийлар штаби мазкур мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз таркибини маълум қилди.

Октябрь ойида бўлиб ўтадиган Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев жанги ҳақида

Саудия Арабистонида 12 октябрь куни ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Артур Бетербиев (WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби) ва Дмитрий Бивол (WBA камари соҳиби) жанг қилади.Бетербиев ва Бивол 1 июнь куни тўқнаш келиши лозим эди, бироқ Артур жароҳат олгани боис, жанг қолдирилганди.

Волейболчиларимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Эронда волейбол бўйича ҳарбийлар ўртасида 38-жаҳон чемпионати ўтказилди. Жаҳон чемпионатида 6 та терма жамоа 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб борди.

Спенс супер ярим ўрта вазн тоифасида жанг қилади

Америкалик профессионал боксчи, супер ярим ўрта вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Эррол Спенс эндиликда супер ярим ўрта вазн тоифасида жанг қилади. Унинг илк рақиби WBC йўналишидаги чемпион Себастьян Фундора бўлади.

Қозоғистон World Boxing'га аъзо бўлмоқда

Қозоғистон бокс федерацияси IBA'ни тарк этиб, янги тузилган World Boxing ташкилотига аъзо бўлмоқчи. Мамлакат бокс федерацияси расман World Boxing'га аъзо бўлиш учун ариза берди.  "Ҳозирда боксни Олимпиадада сақлаб қолиш ХОҚ даражасида муҳокама қилинмоқда.

Геннадий Головкин World Boxing ташкилотида янги лавозимга эга бўлди

Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Геннадий Головкин World Boxing ташкилотининг Олимпия комиссияси раҳбарига айланди. Собиқ боксчи бу лавозимда бошқа спорт ташкилотлари билан ҳамкорлигида World Boxing'нинг шаффофлиги масалаларига жавоб беради.

Шу ҳафта ўтказиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди маълум бўлди

28 сентябрь куни Парижда UFC Fight Night 243 турнири ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида франциялик Бенуа Сен-Дени бразилиялик Ренато Мойканога қарши октагонга кўтарилади.

Баскетбол федерацияси раҳбарлари талон-торожлик учун жазоланди

Баскетбол федерацияси раҳбарлари ташкилот маблағларини талон-торож қилгани учун жазоланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.  Баскетбол федерацияси ижрочи директори Ю.С.

ХОҚ президентлигига номзод: “Россия Олимпия хартияси қоидаларини бузмоқда”

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президентлигига номзод Кичик Хуан Антонио Самаранч Россия Олимпия Хартиясини қўпол равишда бузаётганини айтди."Мен Россия Олимпия қўмитасини реинтеграция қилиш масаласини имкон қадар тезроқ кўриб чиқмоқчиман.

Ёш оғир атлетикачиларимиз Испаниядаги ЖЧда 4 та медаль қўлга киритишди

Ёш оғир атлетикачиларимиз Испаниянинг Леон шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлашди. 7 нафар спортчи билан қатнашган терма жамоамиз якунда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Яннинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Россиялик аралаш яккакураш устаси, энг енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Петр Яннинг кейинги жанги қачон ва кимга қарши ўтказилиши аниқ бўлди. У 23 ноябрь куни Макаода ташкил этиладиган UFC Fight Night турнири доирасида ўта енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Дэйвисон Фигередога қарши октагонга кўтарилади.

Боснияда жамоага янги қўшилган баскетболчи қамоқхонага жойлаштирилди

Босния ва Герцеговинанинг иккинчи дивизионида тўп сураётган “Сутеска Фоча” баскетбол клуби ўз ўйинчиларидан бири учун ғайриоддий турар жой топди. Энди у маҳбуслар билан бир бинода яшайди.

Анкалаев UFC билан янги шартнома имзолади

Ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпионлиги учун даъвогар, россиялик аралаш якка кураш устаси Магомед Анкалаев ташкилот билан янги шартнома бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда унинг менежери Али Абдель-Азиз хабар бермоқда.

Оғир атлетика. Диёрбек Эрматов ёшлар ўртасидаги ЖЧда олтин медални қўлга киритди

Испаниянинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида кечаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалига эга чиқди. -89 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Диёрбек Эрматов олтин медалга сазовор бўлди.

Шахмат Олимпиадаси совриндорларига пул мукофоти ва автомобиллар совға қилинади

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган 45-бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида бронза медалларни қўлга киритган Ўзбекистон эркаклар жамоаси аъзолари “Президент совғаси” сифатида BYD Chazor русумидаги автомобиллар ҳамда пул мукофоти билан тақдирланади. Мусобақа қатнашчилари бугун, 24 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинади ва совғалар топширилади.

Бокс бўйича ҳакамимиз Халқаро олимпия қўмитаси президенти томонидан тақдирланди

Жорий йилнинг 26 июль-11 август кунлари Франциянинг Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилганидан хабарингиз бор, албатта. Унда спортчиларимиз 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, ўзларининг тарихий натижалари билан дунё спорти мухлису-мутахассисларининг эътиборини тортгани сир эмас.

Президент шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида учинчи ўринни эгаллаган шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

FIDE Бош ассамблеяси Россия ва Беларусга қарши санкцияларни бекор қилишдан бош тортди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Бош ассамблеяси Қирғизистоннинг Россия ва Беларусь шахматчиларига нисбатан санкцияларни бекор қилиш таклифини рад этди.Мазкур икки давлатларга қўйилган чекловларни олиш таклифига 22 сентябрь куни етарлича овоз берилмаган.

Бокс. Бивол Бетербиевга қарши жангдан 30 млн доллар гонорар ишлаб олади

12 октябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида яримоғир вазн тоифасида WBA ва IBO камарлари соҳиби, россиялик Дмитрий Бивол WBC, WBO ҳамда IBF йўналишларидаги чемпион ҳамюрти Артур Бетербиевга қарши рингга кўтарилади.

Чендлер кучли рақиблар билан жанг қилишга тайёр

UFC жангчиси Майкл Чендлер Чарльз Оливейра билан жангда ғалаба қозониб, кейин Ислам Махачевга қарши октагонга кўтарилмоқчи. "Конорнинг навбатдаги рақиби мен бўламан, аммо у мен жанг қилмоқчи бўлганлар ичида ягонаси эмас.

UFC 308 турниридаги жанглардан бири бекор қилинди

Абу-Даби мезбонлик қиладиган UFC 308 турниридаги жанглардан бири бекор қилинди. Сирил Ган ва Александр Волков ўртасидаги жанг россиялик спортчининг жароҳати сабаб ўтказилмайдиган бўлди.  Энди ушбу баҳс 7 декабрь куни Лас-Вегасдаги UFC 310 турнирида ташкил этилиши мумкин.  Манба: championat.com

Махачев тўғрисида ҳужжатли фильм олинади

Netflix ташкилоти тез орада енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони, россиялик аралаш яккакураш устаси Ислам Махачев тўғрисида ҳужжатли фильм намойиш этади. Бу ҳақда Ислам Махачевга яқин шахс — собиқ UFC жангчиси Абубакар Нурмагомедов маълум қилди.

Усик Кроуфордга совға берди

Супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Александр Усик "Уэмбли" стадионида Теренс Кроуфорд билан учрашди. Украиналик боксчи яримўрта ва ьириняи яримўрта вазн тоифаларида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони америкалик Теренс Кроуфордга соат совға қилди.

Диёра Келдиёрова: “Балоғат ёшимда кўпчилик бувимга неварангиз спортни тўхтатсин, деган”

Франциянинг Париж шарида бўлиб ўтган Олимпиаданинг дзюдо бўйича баҳсларда олтин медални қўлга киритган Диёра Келдиёрова спортдаги профессионал фаолиятини тугатмасдан давом эттиришига бувиси сабабчи бўлганини маълум қилди.UNESCO ташкилотига берган интервьюсида спортчи бувисининг ҳам кураш билан шуғулланганини очиқлади.

Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон йигитлари 11-турда ғалаба қозонди ва бронза медалини қўлга киритди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 11-тур беллашувлари бугун, 22 сентябрь куни якунланди.Ўзбекистон эркаклар жамоаси Франция билан баҳс олиб борди.

Будепешт-2024. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бронза медалига эга чиқди

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси олимпиадани фахрли 3-ўрин билан якунлади. Қўшимча натижаларга кўра жамоамиз Хитой жамоасини ортда қолдирди.

Олександр Усик: “Жошуанинг мағлуб бўлишини кутмагандим”

Украиналик боксчи Олександр Усик Энтони Жошуанинг мағлубиятидан ҳайратда қолганини айтиб ўтди.Бугун Лондондаги “Уэмбли” стадионида Даниэль Дюбуа Энтони Жошуага қарши жанг қилди.

Энтони Жошуа нокаутли мағлубиятига изоҳ берди

Хабар берганимиздек, Лондон шаҳридаги муҳташам "Уэмбли" стадионида профессионал бокс турнири ўтказилди. Оқшомнинг марказий жанги супероғир вазн тоифасидаги британиялик боксчилар -вақтинчалик IBF чемпионлик камари соҳиби Даниэль Дюбуа ҳамда IBF, WBA, WBO ва IBO йўналишларида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ўртасида ўтказилиб, унда Дюбуа тажрибали ватандошини 5-раундда нокаутга учратиб, тўлақонли IBF чемпионига айланди.

Оғир атлетика. Нигора Абдуллаева ЖЧда иккита медални қўлга киритди

Ёш оғир атлетикачиларимиз Испанияда ўтаётган жаҳон чемпионатида дастлабки медалларига сазовор бўлишди. Унга -59 кг вазн тоифасида иштирок этган Нигора Абдуллаева муаллифлик қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.