Суд жараёнида иштирок этган болалар омбудсмани жазони енгиллаштириб бўлмаслигини ва судланувчи уни тўлиқ ўташини таъкидлади.
Қайд этилишича, cудланувчи эркак ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2 қисми, «в» банди билан айбланди.
Суд ушбу жиноятни ҳар томонлама, холисона ўрганган равишда, мавжуд далиллардан ва иш учун аҳамиятли бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб, судланувчини айбли деб топди ҳамда унга амалдаги Жиноят қонуни доирасидаги жазо чораси – 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Эътиборлиси, бундай тоифадаги жиноятлар учун жавобгарликнинг янги тартибига биноан, мазкур ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг маҳкумга нисбатан жазони юмшатиш ҳеч бир чораси қўлланилмайди ва у жазони тўлиқ ўтайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.