Воқеа жойига туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва туман ФВБ ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган.
Қайд этилишича, кузатилган кучли шамол таъсирида Оқолтин тумани «Янги давр» маҳалласи Ёшлар кўчасидаги 19-кўп қаватли уйнинг профнастил билан қопланган 10 кв. метр том қисмига зарар етказган. Ушбу ҳолат бўйича воқеа жойига туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб боришди.
Содир бўлган ҳолат оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ёки бошқа нохуш ҳолатлар кузатилмаган. Айни пайтда талафот оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.