2018-йилнинг айнан шу куни ЎХФ рўйхатга олинди, унинг асосий мақсади Ўзбекистонда хоккейни ривожлантиришдир. 2019 — йил сентабр ойида ЎХФ Халқаро хоккей федерацияси — ИИҲФга аъзо бўлди.
Федерациянинг асосий вазифалари:
Айни пайтда Ўзбекистонда тўртта болалар ва ўсмирлар хоккей мактаби фаолият кўрсатмоқда. Улардан учтаси Тошкент шаҳрида жойлашган – “Ҳумо”, “Бинокор” ва “Снежний Барс”. Самарқанд шаҳридаги яна бир мактаб — “Шердор” ҳам ёш хоккейчиларни тарбиялайди. Ҳозир Ўзбекистонда жами тўрт юздан ортиқ болалар ва ўсмирлар хоккей билан шуғулланмоқда.
Ўзбекистон хоккей Федерацияси негизида ҳакамлар мактаби фаолият кўрсатмоқда. 20 дан ортиқ киши ушбу мактаб битирувчиси бўлди. Жиддий муваффақиятлар ҳам бор. Уч нафар ҳакам Халқаро хоккей Федерациясидан сертификатини олди. Дониш Саъдуллаев, Давид Прокофев ва Сергей Ермаковлар халқаро мусобақаларда ҳакамлик қилишмоқда.
Федерация томонидан олти йил давомида олиб борилган тизимли ишлар ўз самарасини бермоқда. Қозоғистон республика Чемпионатида 15У ва 17У ёшлардан иборат иккита терма жамоа иштирок этмоқда. 2023-йил январ ойида Ўзбекистон ҳаваскорлар терма жамоаси Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Ислом мамлакатлари турнирида Хоккей бўйича Қозон кубогини қўлга киритди. 2023-йил феврал ойида 2006-2007-йилларда туғилган хоккейчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Россия Федерациясининг Кузбасс шаҳрида бўлиб ўтган ИИ Қишки халқаро Осиё болалари ўйинларида олтин медални қўлга киритди. 2023-йил март ойида бутунлай ўзбекистонликлардан ташкил топган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биринчи марта Мўғулистон пойтахтида ИИҲФ бошчилигида ўтказилган 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё ва Океания чемпионатида иштирок этди. Улан-Батор шаҳрида Мўғулистон ва Туркманистон, Таиланд, БАА ва Эрон терма жамоаларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
Шу куни айтиш керакки, 2024 — йилнинг 23 — апрелидан 30 — апрелига қадар айнан Ўзбекистон, хусусан, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасида Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтади. Бу йил чемпионатда ўз мамлакатларидан 10 нафар ўсмирлар жамоаси иштирок этади. Федерасиямиз учун бундай савиядаги турнирга мезбонлик қилиш катта шараф ва катта вазифадир. Биз барча Ўзбекистон аҳолисини йирик халқаро турнир ўйинларига ташриф буюришга ва чемпионлик унвонини ҳимоя қиладиган жамоамизни қўллаб-қувватлашга таклиф қиламиз.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.