Унга нисбатан жиноят иши очилди ва судялик ваколати тўхтатилди.
Қайд қилинишича, Судялар олий кенгаши йиғилишида Бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судяси А.Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама этилган. Якунда Кенгаш хулосаси билан А.Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган ва унинг судялик ваколати тўхтатилган.
«Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.