2017-йилдан буён Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш ва бунинг учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган 23 та йирик чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, янги таҳрирдаги «Инвестиция ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги, «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди ҳамда валюта операциялари бўйича янги қоидалар амалиётга жорий этилди.
Инвесторларнинг фаолиятини кенгайтириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга қаратилган сиёсат натижасида 2024-йилнинг 1-январь ҳолатига кўра, республикада жами 21 та махсус иқтисодий зона, 328 та кичик саноат зонаси, 23 та технопарк фаолият юритмоқда.
Хорижий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва ислоҳотларни жадал давом эттириш мақсадида «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида бир қатор мақсадлар белгилаб олинган. Жумладан:
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.