Ушбу автобуслар баъзи йўналишларда улар кам сиғимли ISUZU'ларнинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Президентнинг 2022 йил 2 февралдаги “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан пойтахтга янги автобуслар олиб келинади, дея хабар бермоқда “Toshshahartransxizmat” АЖ ахборот хизмати.
Унга кўра, “TRUCK AND BUS TRADE GROUP” МЧЖ томонидан йил якунига қадар 190 дона MAN A22 CNG русумли катта сиғимли автобуслар Тошкент шаҳрига келтирилади.
Ушбу русумдаги автобусларда 30 та ўтириш ва 60 туриш ўрнига мўлжалланган, кондиционерлар билан жиҳозланган, сиқилган табиий газда ишлайди ва бу тоза ҳавони асраш учун жуда муҳим.
Сотиб олинган автобуслар ишлаб турган автобуслар қаторига киритилиб, ҳозир уларнинг қайси йўналишларга чиқиши кўриб чиқилмоқда. Эҳтимол, баъзи йўналишларда улар кам сиғимли ISUZUларнинг ўрнини эгаллайди.
Йил якунигача яна 25 та ўтириш ва 31 та туриш ўрнига эга бўлган 85 дона SAZ LE 60 ўрта сиғимли автобуслар ҳам олиб келинади. Улар жорий йилда харид қилинган шу русумдаги 115 дона автобусларга қўшилади. Yutong русумидаги 20 дона электробусдан иборат паркка жорий йилда янги электробуслар қўшилмайди, улар келгуси йилда олиб келинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.