Шавкат Мирзиёев сел сув тошқинида жабр кўрганлар учун Покистонга 40 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборди.
«Бу инсонпарварлик ёрдамининг биринчи қўшма ҳаво ташишидир. У Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳаво кемаларида ташкил этилади. Уйлари тошқиндан вайрон бўлганлар учун вақтинчалик бошпана бериш учун бортда 15 тоннадан ортиқ қочқинлар учун турар жой модуллари бор», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг Ил 76 самолёти Покистоннинг тошқиндан жабр кўрган ҳудудлари учун инсонпарварлик юклари билан Исломобод халқаро аэропортига қўнган эди. Президент Шавкат Мирзиёев номидан 40 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборилди. Юкни аэропортда Федерал фан ва технологиялар вазири Aгҳа Ҳасан Балоч кутиб олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.