10, 11, 12, 13 апрель кунлари “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида Afrosiyob электропоездининг қўшимча ҳаракати амалга оширилади

10, 11, 12, 13 апрель кунлари “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида Afrosiyob электропоездининг қўшимча ҳаракати амалга оширилади


2024 йилнинг 10, 11, 12, 13 апрель кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида Afrosiyob электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

— 775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;

— 776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

«Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: eticket.railway.uz», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.