Йиғилишда сўзга чиқар экан, Р.Шоабдураҳмонов сўнгги йилларда давлат раҳбарининг жисмоний тарбия ва спортга қаратаётган улкан эътибори, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, яратиб берилаётган шароитлар, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги хизматларини алоҳида эътироф этди ва бунинг учун муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдирди.
Ўз навбатида Р.Шоабдураҳмоновнинг аризаси Ижроқўм аъзолари томонидан қабул қилинди. Миллий Олимпия қўмитасига янги раҳбар МОҚнинг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси йиғилишда сайланади.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.