Россиядаги "Келажак ўйинлари" мусобақалари - бу дунё катта спортининг тараққиёти йўналишига қаратилган ғайриоддий жавобдир.
Сайёрамизнинг миллиарддан ортиқ аҳолиси, инсоният тарихида биринчи марта содир бўлаётган, жаҳон спорт ҳаракатини ривожлантириш йўлида шаклланиб бораётган, ноёб воқеа - "Келажак ўйинлари" мусобақасини онлайн тарзда томоша қилишди. Қозондаги мусобақада 107 та мамлакатдан, шу жумладан Франция ва Испаниядан 2000 дан ортиқ спортчилар иштирок этишди.
“Келажак ўйинлари” дунё спорт саноатини ривожлантиришдаги янги йўналишни белгилаб берди. Фиджитал нафақат кибернетика муҳитида балким реал дунёда ҳам инсоннинг баркамол ривожланишига ёрдам беради ва ундан ташқари ёшларнинг тўлақонли ижтимоийлашуви ҳамда жамиятда ўзини касбий ва шахсий ўрин топишида шароит яратиб беради.
Бу янги тадбир кибер спортдан ва умуман спорт оламидан манфаатдор ташаббускорлар ва ҳамфикрларни бирлаштиришга қодир бўлган муваффақиятли улкан халқаро лойиҳадир.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.