Мудофаа вазирлиги Тошкент вилояти ва пойтахт аҳолиси ҳайдовчиларини огоҳлантирди.
«Ташкил этилган тактик ўқувларда ҳарбий округ қўшинлари бўлинмаларининг зирҳли техникалари, ҳарбий енгил зирҳли ва юк автомобилларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳаракатланиши режалаштирилган.
Ҳарбий техникалар ҳаракати вақтида ҳайдовчиларга йўл-ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя қилиш тавсия қилинади», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.