Икки блогер жамоатчиликдан узр сўради. Уларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот котиби Нилуфар Мадиеванинг UzNews.uz’га маълум қилишича, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги марказий истироҳат боғида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтган ва унда «пранк» қилган икки блогер жамоатчиликдан узр сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг қарори билан блогерларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик) бўйича баённома тузилган ҳамда уларга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.