«Рамазон Ҳайити» куни Тошкентда автобуслар ҳам соат 04:00 дан иш бошлайди

"Рамазон Ҳайити" куни Тошкентда автобуслар ҳам соат 04:00 дан иш бошлайди

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус саройларига бириктирилган автобуслар иш фаолияти вақти маълум қилди.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ хабарига кўра, байрам кунлари «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади:

10 апрель, чоршанба – Рамазон ҳайити куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Йўналишларда иш бошлаш вақти соат 4:00 дан;

11 апрель, пайшанба – қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

12 апрель, жума – қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

13 апрель, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

14 апрель, якшанба – дам олиш куни. Якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Эслатиб ўтамиз, «Рамазон Ҳайити» куни метро поездлари ҳам соат 04:00 дан иш бошлайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.